Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-боб ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА МАХСУС



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

22-боб ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА МАХСУС 
БИЛИМЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ 
1-§ Махсус билимдан фойдаланиш тушунчаси 
Содир бўлган жиноятни тергов қилиш жараѐнида, шунингдек, суд 
муҳокамасида текширув вақтида иш учун аҳамиятли бўлган қатор 
ҳолатлар юзасидан махсус билим, яъни фан-техника, санъат ѐки ўз касби-
ни қўллаб текширув ўтказиш ва шу асосда тегишли маълумотларни олиш 
зарур. Бундай текширувлар махсус билимга эга бўлган шахслар томони-
дан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 172 
– моддасида, ―Иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисидаги маълумот-
ларни фан, техника, санъат ѐки касб соҳаси бўйича билими бўлган 
шахс ўтказадиган махсус текшириш орқали олиш мумкин бўлганда 
экспертиза тайинланади‖, дейилган. Масалан, жиноят содир бўлган 
жойда топилган қўл-бармоқ изи ким томонидан қолдирилганлиги, 
отилган ўқ ѐки гильза қандай ўқ отиш қуролидан отилганлиги, ашѐ-
вий далил бўлган ҳужжатнинг қўлѐзма матни, имзолари, ким томони-
дан ѐзилганлиги каби масалаларни ҳал қилишга тўғри келади.
Суд экспертизаси - процессуал қонун асосида суриштирув, тер-
гов ѐки суд органлари томонидан тайинланиб, махсус билимларга эга 
шахс томонидан ўтказиладиган текширув бўлиб, унинг натижаси 
алоҳида процессуал ҳужжат - эксперт хулосаси шаклида расмийлаш-
тирилади. Бу хулоса жиноят, фуқаролик, хўжалик ишлари юзасидан 
далил бўлиб, бошқа далиллар билан бир қаторда баҳоланади.
Махсус билимга эга бўлган мутахассислар, касб-ҳунар эгалари, 
саноат, қишлоқ хўжалигида, қурилишларда турли мажмуаларни тек-
шириб тегишли хулосаларни берадилар. Улар, жумладан, ишлаб 
чиқилган лойиҳа шу куннинг илм-техника талабига қанчалик жавоб 
бериши, муҳандислик, техникавий ҳисобларнинг тўғрилигини, иш 
қобилиятини йўқотган ишчи ва хизматчиларнинг ногиронлик дара-
жасини аниқлаш ва шу каби бошқа кенг доирадаги масалаларни ҳал 
қилишга жалб этилади.
Суд ва тергов органи ходимларининг ўзи экспертиза текшируви 
учун зарур бўлган махсус билимга эга бўлган тақдирда ҳам эксперти-
за тайинлаш заруратидан озод қилинмайди, чунки уларнинг процес-
суал ҳолати бўйича ишни текширишда ўзига хос ваколати бўлиб, эк-
спертиза ўтказадиган мутахассисларнинг ваколатлари ҳам процессуал 


ҳолатидан келиб чиқади. Бу тартиб экспертиза хулосаси холисона 
бўлишининг кафолатларидан биридир.
Эксперт - маълум соҳада илм, фан, техника, санъат ѐки ҳунарда 
билими бўлган ва процессуал ҳуқуқий ваколатга эга шахс 
ҳисобланади, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ЖПК 68-моддасида бел-
гилангандир.
Эксперт ходимларининг фаолияти давлат экспертиза муассаса-
ларида ѐки бошқа ташкилотларда намоѐн бўлиши мумкин. 
Улар қаерда ишлашларидан қатъи назар, иш юзасидан эксперт 
сифатида тайинлаш процессуал қонунда кўрсатилган тартиб асосида 
амалга оширилади, улар тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир. Экс-
пертиза текширувини ўтказиш жараѐнида эксперт мустақил процес-
суал шахс сифатида экспертизага оид бўлган қўшимча объектлар, ах-
боротлар, жиноят иши ва экспертиза материалларини талаб қилишла-
ри мумкин.
Эксперт олдига қўйиладиган саволлар унинг махсус билимлари 
доирасида бўлиши лозим. Бу талаб бузилиб, эксперт олдига унинг ва-
колат доирасидан четга чиқадиган вазифалар қўйилса, у хулоса бе-
ришдан бош тортиши мумкин. Текширув натижасида бериладиган 
хулосалар эса экспертнинг билим доираси билан чегараланади ва 
унинг ваколатидан ташқари чиқмаслиги керак.
Эксперт узрсиз сабабга кўра ўз вазифасини бажаришдан бош 
тортса ѐки қасддан ѐлғон хулоса берса қонунда белгиланган жавоб-
гарликка тортилади, бу ҳақда огоҳлантирилганлигини ўз имзоси би-
лан тасдиқлайди. 
Махсус билимга эга шахслар жиноятни тергов қилиш ва суд жа-
раѐни даврида мутахассис сифатида ҳам жалб этилиши мумкин.
Мутахассис мақоми ЖПК 69-моддасида тўлиқ ифодаланган, 
шунингдек, 70-моддасида эса ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган. 
Унинг процессда иштироки дастлабки тергов ва суд жараѐнининг ҳар 
томонлама, тўлалигича таъминлашга қаратилган. 
Суд экспертизаси материалини тайѐрлаш, эксперт ҳал қиладиган 
саволларни тўғри белгилаш, солиштириб текшириш учун намуналар 
олиш ва бошқа шу каби масалаларни амалга ошириш учун терговчи 
ѐки суд криминалистик техникаси соҳасидаги мутахассис маслаҳати-
ни олиши мумкин. Экспертиза тайинлаш даврида текширув объ-
ектларини кўчириб олиш, мустаҳкамлаш, текширув вазифасини аниқ 
белгилаб, саволларни экспертиза предметига оид равишда турли 


тадбирларини амалга оширишда криминалист мутахассиснинг ѐрда-
ми жуда муҳим. 
Криминалистика фани соҳасидаги мутахассис далилларни то-
пиш, олиш ва мустаҳкамлашда, криминалистик илмий-техника воси-
таларни қўллашда, айрим ҳолатлар юзасидан тегишли маслаҳатларни 
бериб кўмаклашади. Масалан, қотиллик жинояти содир бўлган жойни 
кўздан кечиришда жабрланувчининг мурдасини текшириб, ўлим 
вақти ва сабабини тахмин қилишда, жароҳатлар қандай қурол билан 
етказилганлигини аниқлашда, ўқ-отиш қуроли қўлланилганлиги, у 
қандай масофадан ва қаердан туриб етказилганлигини белгилашда 
криминалист мутахассиснинг иштироки муҳим ўрин тутади. 
Мутахассис сифатида шифокор, педагог, психолог, шунингдек, 
зарур билим ва малакага эга бўлган бошқа шахслар ҳам чақирилиши 
мумкин, дейилади процессуал қонунда. Бу кўрсатма криминалист му-
тахассисларга ҳам тегишлидир. 
Терговда ва суд муҳокамасида иштирок этувчи мутахассислар 
экспертиза муассасаларида ишловчи эксперт, илмий ходим, раҳбар 
мансабларида фаолият кўрсатувчи шахслар бўлиши мумкин. Шунинг 
учун улар тергов ҳаракатларида мутахассис сифатида иштирок этган 
бўлсалар, кейинчалик яна (айрим ҳолатлардан ташқари) жалб этили-
ши мумкин. Бу масала ЖПКнинг 78-моддасида кўрсатилган бўлиб, 
криминалистика соҳасидаги мутахассисларга тўлиқ татбиқ этилиши 
мумкин.
Эксперт ва мутахассиснинг жиноят ва судлов процессидаги 
иштирокини белгиловчи ҳолатлар бир қанча ўхшашликларга эга бўл-
са-да, ҳар бирларининг процессуал ҳолатлари ва функциялари му-
стақил характерга эга. 
Процессуал иштирокчи сифатида жалб этиладиган барча экс-
перт ходимлар ўз ихтиѐрига топширилган экспертиза материаллари 
юзасидан текширув-тадқиқот ўтказиб, тегишли хулосаларни беради 
ва бунинг учун шахсан масъул ҳисобланадилар. Мутахассислар эса 
тергов ва судда иштирокчи сифатида қатнашиб, тергов ҳаракатини 
ўтказишда (кўздан кечириш, эксперимент) маслаҳатчи, ѐрдамчи си-
фатидаги вазифаларни амалга оширадилар.
Мутахассиснинг иштироки тергов ҳаракатининг ва суд 
муҳокамасининг баѐнномаларида қайд этилади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish