Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


б) гумон қилинувчи ва айбланувчиларда тез-тез учраб тура-



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

б) гумон қилинувчи ва айбланувчиларда тез-тез учраб тура-
диган ”ўз фикрини ҳимоя қилиш“га уриниш ҳаракати; 
в) сўроқ қилинувчининг мижози ва характери; 
г) кишиларнинг таъсирланишга мойиллиги (масалан, иродасиз 
кишиларда, болаларда таъсирланиш кучли бўлади); 
д) хаѐлпарастликка мойиллик, хаѐлпарастлик элементи, айрим 
ҳолларда сўроқ қилинувчи ўзи кўрган воқеа ва ҳодисаларни тўла ид-
рок эта олмай уни худди кўргандек атрофлича ўз кўрсатувида баѐн 
қилишга интилади; 
е) сўроқ қилинувчининг ўз фикрини тузиш қобилияти; агар 
сўроқ қилинувчи ўзидаги айрим камчилик ѐки бошқа сабаблар ту-
файли ўз фикрини аниқ ифодалай олмаса, терговчи аниқловчи савол-
лар билан унга кўрсатувни тўғри ифодалашга ѐрдам беради. Сўроқ 
қилинувчидан терговни қизиқтирувчи воқеа тўғрисида батафсил ва 
изчил гапириб бериш ѐки фақат айрим ҳодисани эслаш илтимос 
қилинади. 
Терговчи кўрсатувни қабул қилишда айрим хатоликка йўл қўй-
иши мумкин. Бу хато сўроқ қилувчининг тегишлича профессионал 
тайѐргарлик кўрмагани натижасидадир. Шундай қилиб, кўрсатувнинг 
сифати сўроқ предметига, қабул қилишнинг ташқи шароитига, хоти-


рада сақлаб қолишга, қайта тиклашга ҳамда сўроқ қилинувчи ва 
сўроқ қилувчининг шахсий субъектив сифатларига боғлиқдир. 
 
2-§ Сўроқ ўтказишга тайѐргарлик кўриш 
 
Жиноят билан боғлиқ ҳолатларни билиб олиш, аниқлаш маълум 
тайѐргарлик кўришни, унинг ўзига хос хусусиятларини, айбланувчи-
нинг шахсини пухта ўрганишни талаб этади. Айбланувчининг шах-
сини ўрганишда унинг маънавий дунѐси, турмушдаги ўрни, юриш-
туришига доир томонлар батафсил ўрганилиши керак. 
Сўроқ одатда терговчи хонаси ѐки махсус ажратилган хонада 
олиб борилиши керак. Сўроқ қилиш хонасида сўроқ қилинувчи ўзини 
ниҳоятда эркин сезиши, унинг руҳиятига мосланган бўлиши, сўроқ 
қилинаѐтган хонада киши эътиборини чалғитадиган кераксиз нарса-
лар, жиҳозлар бўлмаслиги, ҳаттоки ташқи дунѐ билан алоқа узилган 
бўлиши зарур. 
Айбланувчини сўроқ қилишдан олдин терговчининг бутун ҳара-
кати, эътибори фақат шу масалага қаратилиши, мазкур тайѐргарликда 
терговчи сертакаллуф бўлиши билан ўзини давлат вакили сифатида 
кўрсата олиши лозим. Гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ 
қилишдан аввал унга нисбатан қандай далиллар мавжуд, сўроқ жара-
ѐнида улар ѐлғон кўрсатув берар бўлса, уни фош этиш учун қўллана-
диган далиллар, ҳужжатлар пухта текширилган бўлиши лозим. 
Сўроқ жараѐнида сўроқ қилинувчи шахсга уни кўрсатмасини 
текшириш, айрим қисмларини тўлдириш ва аниқлаш учун қўйилади-
ган саволлар олдиндан, тахминан бўлса-да, тайѐрланиб қўйилиши ло-
зим. 
Сўроқ қилинувчиларнинг қайсилари биринчи, қайси бирлари 
кейинги навбатда сўроқ қилиниши лозимлигини ҳам терговчи жиноят 
ишидаги материаллар билан танишиб чиққандан кейин белгилаб 
олиши зарур. 
Жиноий ҳаракатнинг қайси бир ҳолатлари ким томонидан тўла-
роқ ѐритилишига қараб сўроқ қилинувчилар тартиби белгиланиши 
мақсадга мувофиқ.
Сўроқ ўтказиш вақти ва жойи ҳам терговчининг ўз тажрибаси ва 
ишининг алоҳида ҳолатларига қараб белгиланиши мумкин.
Сўроққа тайѐргарлик кўриш қуйидагилардан иборат: 
а) жиноят ишини ўқиб ўрганиб чиқиш; 


б) гувоҳнинг айбланувчига, жабрланувчига ва иш бўйича айрим 
далилларга нисбатан бўлган муносабатини аниқлаш; 
в) сўроқ вақтида бериладиган саволларни белгилаб қўйиш; 
г) сўроқ вақтида керак бўлиб қоладиган материалларни, ашѐвий 
далил бўлган ҳужжатларни тайѐрлаш; 
д) сўроқ қилиш вақтини ва жойини белгилаш. 
Жиноят иши билан танишиш жараѐнида қайси гувоҳдан қандай 
фактларни аниқлаш, улар қай даражада воқеани ѐритиб бера олиши 
ва бошқа масалалар ҳал қилинади. 
Иш бўйича гувоҳларнинг сони кўп бўлса, уларнинг ҳар бири-
нинг шахси аниқланиб, ишнинг эпизодларига асосан ким биринчи 
навбатда, ким кейинги навбатда сўроқ қилиниши белгиланади. Шу 
билан бирга уларнинг айбланувчига нисбатан бўлган муносабати ҳам 
аниқланиши лозим.
Гувоҳларнинг ўзаро муносабати ва жабрланувчига нисбатан 
алоқаси ҳам сўроқ учун аҳамиятга эгадир. Шунинг учун уларнинг 
шахси, турмуши, хизматини аниқлаш билан бир қаторда мазкур иш 
бўйича ўзаро муносабатини аниқлаш даркор. 
Кўрсатув олиш вақтида ҳар бир гувоҳ ўзига хос бўлган руҳий 
ҳолатларни намоѐн қила бошлайди; уларга турлича усулларни 
қўллашга тўғри келади. Баъзиларга савол бериш билан бўлса, баъзи-
ларга оддий суҳбат билан воқеани эслашга ѐрдам бериш мумкин. Де-
мак, гувоҳ ва жабрланувчининг ишга ва айбланувчига нисбатан 
бўлган муносабати асосида қатор саволларни олдиндан мўлжаллаб 
қўйиш лозим бўлади. 
Сўроқ вақтида бериладиган саволларни кўрсатув олиш жараѐ-
нида ўзгартириш ва борларини тўлдириш, янги саволларни киритиш 
мумкин. 
Агар гувоҳнинг кўрсатувидаги айрим фактлар тўғрилигига 
шубҳа туғдирса, унга текширувчи ѐки ѐлғонни очиб ташлашга ѐрдам 
берувчи саволларни бериш мумкин. Шундай саволлар ҳам олдиндан 
мўлжалланиб қўйилиши керак. 
Сўроқ вақтида қўлланилиши мумкин бўлган ҳужжатлар, айрим 
фактлар, жиноят ишининг турли бетларида жойлашган бўлади, улар-
ни сўроқ вақтида излаб ўтирмаслик учун олдиндан мўлжаллаб, иш-
нинг шу бетларига белгилар жойлаштириб қўйиш лозим. 
Сўроқ ўтказиш вақти билан жойни белгилаш, сўроқ натижала-
рига турлича таъсир бўлишига сабаб бўлади. Жабрланувчиларни, гу-
воҳларни алоҳида хонада сўроқ қилиш, тинч ва хотиржамлик шароит 


туғдириши лозим. Сўроқ вақти ҳам аввалдан белгиланиши, гувоҳлар-
ни олдинма-кетинлиги, навбати белгиланиши сўроқ натижасига ижо-
бий таъсир этади. Агар айбланувчи иш бўйича айрим фактларни тас-
диқловчи гувоҳни чақиришни илтимос қилса, гувоҳни кўп ке-
чиктирмай чақириш лозим. Чунки айбланувчининг яқин кишилари 
ѐки ўзи гувоҳ билан алоқа боғлаши мумкин, керак ҳолатларни 
айтишни уқтириб, унга таъсир этиб қўйиши мумкин. 
Сўроққа чақирилган гувоҳлар алоҳида хонада бўлиши, кўрсатув 
олиш учун битта-битта чақирилиши ва унинг кўрсатувини бошқа гу-
воҳлар эшитмаслиги лозим. Бунинг учун сўроқ ўтказишдан аввал ке-
ракли шароитни яратиш ва ўйлаб чиқиш даркор. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish