Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

Иккинчи муҳим масала
Шахснинг жабрланувчи сифатида 
шаклланишига нималар имконият яратилишини аниқлаш лозим 
бўлади? Бу ҳар қандай виктимологик тадқиқотнинг бош масала-
сидир, чунки унга жавоб топмасдан жиноятларнинг виктимоло-
гик олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш мумкин 
эмас. Қўйилган саволга жавоблардан бири шундай бўлиши 
мумкин: жабрланувчилар шунинг учун ҳам жабрланадики, 
уларни жиноятчиларнинг ўзи танлайди. Жиноий тажовуздан 
жабрланувчини танлаш босқичи барча жиноятларни содир этиш 
ҳолатларида кузатилмаса-да, қайд этилган ҳолат кўпгина жи-
ноятларга хосдир. Амалий нуқтаи назардан, жиноятчи жабрла-
нувчини танлашда мўлжал оладиган белгиларни ўрганиш жи-
ноий қилмишларнинг олдини олиш ва уларни фош этиш (маса-
лан, жиноятчини жиноят устида ушлаш)га ѐрдам берувчи чора-
тадбирларни ишлаб чиқишга имконият яратади.
Шахслар муайян тоифасининг вакиллари жиноятдан жабрла-
ниш эҳтимоли содир этилаѐтган жиноят турига қараб ҳар хил 
бўлади. Масалан, безориликдан жабрланувчи шахс номусга 
тегишдан жабрланувчиларга қараганда кўпроқ даражада тасо-
дифий бўлади. Айни вақтда, фирибгарликдан жабрланувчилар 
номусга тегишдан жабрланувчиларга қараганда камроқ даража-
да тасодифийдир. Тасодифийлик омили жиноят содир этиш 
усулига, жиноятчининг «профессионал» тайѐргарлигига ва 
бошқа ҳолатларга қараб намоѐн бўлади.
Жиноятчилар жабрланувчини танлашда ҳар хил белгиларга, 
чунончи: кўп миқдорда моддий бойликларнинг мавжудлигига; 
бўлажак жабрланувчининг ташқи кўринишига (номусга тегиш-
да аѐлнинг «чиройлилиги», жиноятга туртки берувчи хулқ-
атвори; фирибгарликда шахснинг «соддалиги» ва ҳ.к.); ѐшига; 
ҳаѐт тажрибасига; қизиқишларига; феъл-атворининг ўзига хос 
хусусиятларига (ичкиликка ружу қўйганлик, ишонувчанлик ва 
ҳ.к.) қараб мўлжал олади.


95 
Жиноятчининг жабрланувчини танлаши – виктимликни бел-
гиловчи муҳим омилдир. Лекин бу мазкур ҳодисанинг бирдан-
бир омили эмас. Бошқа бир ҳолат – жабрланувчининг хулқ-ат-
вори ҳам виктимликни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Юқо-
рида таъкидлаб ўтганимиздек, жабрланувчининг жиноят содир 
этилишидан олдинги, жиноят содир этиш вақтидаги ва жиноят 
содир этилганидан кейинги хулқ-атворини фарқлаш лозим.
Жабрланувчининг жиноят содир этилишидан олдинги хулқ-
атвори:
- жиноят содир этишга туртки берувчи (шахс ўз ҳаракатлари 
билан криминоген вазиятни юзага келтиради); 
- фаол (шахс бевосита криминоген вазиятни юзага келтир-
майди, лекин ўз ҳаракатлари билан унинг юзага келишига жид-
дий таъсир кўрсатади); 
- пассив (криминоген вазиятнинг юзага келишида шахс жид-
дий ѐки умуман ҳеч қандай роль ўйнамайди) бўлиши мумкин. 
Жиноят содир этиш вақтида жабрланувчининг ҳаракатлари-
дан келиб чиқиб: 
- шахснинг ҳуқуқбузар кўзлаган жиноий ниятини рўѐбга 
чиқаришига имконият яратадиган хулқ-атворини; 
- жабрланувчининг жиноятчига жиноий натижага эришиш 
имкониятини енгиллаштирувчи унсурларсиз хулқ-атворини 
(«нейтрал» хулқ-атворни); 
- ғайриҳуқуқий хулқ-атвор амалга ошишига муайян даража-
да тўсқинлик қилувчи хулқ-атворни фарқлаш мумкин.
Жабрланувчининг хулқ-атворига тааллуқли бўлган қандай 
ҳолатларни жиноят содир этишга туртки берувчи ѐки имконият 
яратувчи ҳолатларга киритиш мумкин? 
Одам ўлдиришда – бу асосан ахлоққа зид хулқ-атвор ѐки 
айбдорда агрессия, ғазаб ва бошқа салбий эмоциялар ва ҳолат-
ларни кучайтирувчи ғайриқонуний хулқ-атвор. Одам ўлди-
ришга қасд баъзан қўрқитиш, жисмоний зўрлик ишлатиш, дўп-
послаш, таҳқирлаш, ҳақорат қилиш, қўпол ѐки шафқатсиз муо-
малада бўлиш, моддий зарар етказиш ва ҳоказолар таъсири ос-
тида туғилади.
Номусга тегишда жиноят содир этишга жабрланувчининг 
айбланувчида жинсий ҳирсни қўзғатувчи ахлоққа зид ѐки ен-
гилтак хулқ-атвори туртки беради.


96 
Бундан ташқари, жабрланувчининг кучсиз ѐки ожиз ҳолати-
ни, унинг зўрликка қаршилик кўрсатиш қобилияти чекланган-
лигини ифодаловчи ҳолатларга ҳам эътибор бериш лозим. 
Ғаразгўйлик жиноятларига кўпинча жабрланувчининг енгил-
так ѐки ахлоққа зид ҳаракатлари, ўз мулкини асрашга совуққон-
лик билан муносабатда бўлиши, танишлар орттиришда эъти-
борсизлиги, шубҳали «дўстлар» ва бегона шахсларга нисбатан 
ҳаддан ташқари ишонувчанлик, жабрланувчи мол-мулкининг 
бўлажак ўғрилари билан биргаликда ароқхўрлик қилиш, қимор 
ўйнаш, жинсий майлга берилиш имконият яратади.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, жиноятдан жабрланувчилар 
рўй берган ҳодиса ҳақида тегишли органларга хабар бермасли-
ги: а) ғайриҳуқуқий (жиноят ҳақида қонунга зид равишда онгли 
тарзда хабар бермаслик); б) ахлоққа зид; в) нейтрал (шахс жи-
ноятдан жабрланганини англамайди) бўлади. Бу жабрланувчи-
ларнинг жиноят содир этилганидан кейинги хулқ-атворига нис-
батан ѐндашувни табақалаштириш зарурлигини кўрсатади. 
Мазкур ѐндашув жабрланувчиларнинг хулқ-атвор мотивларини 
ўрганишга асосланиши лозим. Зотан, жабрланувчилар хулқ-
атвор мотивларининг ранг-баранглиги уларнинг жиноят содир 
этилганидан кейинги ҳаракатларини бир хилда баҳолаш имко-
нини бермайди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish