Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/73
Sana24.02.2022
Hajmi1 Mb.
#225597
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati

Нутқнинг тозалиги. Нутқнинг коммуникатив сифати фақат ва фақат 
адабий тил доирасида бўлгандагина шаклланади, тўлақонли бўлади. Нутқнинг 
тозалиги дейилганда ҳам нутқнинг адабий тил меъёрларига мувофиқлиги 
тушунилади. 
Нутқ маданияти ҳақида гапирилганда бевосита инсоннинг нутқда 
номеъёрий сўзларни қўлламасдан, нутқнинг тозалигига путур етказувчи 
нуқсонларсиз фикр ифодалаши кўзда тутилади. 
Нутқнинг тозалигини бузувчи қусурларга қуйидагилар киради: 
• Нутқда адабий тилга хос бўлмаган сўзлар, диалектизмлар, яъни шевага 
оид сўзларни қўллаш. Диалектизмлар бадиий асар тилида маълум бир эстетик 
вазифада – ижодкорнинг мақсади ва ниятини амалга оширишда тасвирий 
восита сифатида қўлланса-да, маданий нутққа соя солувчи воситадир. Ҳуқуқ-
тартибот тизимида фаолият кўрсатаётган ходимлар нутқида ҳам бундай 
ҳолатлар тез-тез кўзга ташланади. Баъзи юристларимиз мулоқот жараёнида 
ҳамон ўз нутқини назорат қила олмаётирлар. Шевага оид сўзларни нутқда тез-
тез қўллаш адабий тил меъёрининг бузилишига сабаб бўлади, натижада 
нутқнинг тозалигига путур етади. Масалан, келопти, кетвотти, бордиз, 
ёшулли, болиш (ёстиқ), гармдори (қалампир), дода, шоти, гашир каби. 
Варваризмлар − ўзбек адабий тилига ўзлашмаган хорижий сўзлардир. 
Нутқда ўзбек тилида муқобили бўла туриб ўзлашмаган хорижий сўзларни, яъни 
варваризмларни қўллаш нутқнинг тозалигини, софлигини бузади. Амалиётдаги 
юристларнинг аксарияти нутқида бу ҳолатни кузатиш мумкин. Масалан, 
вообще, общитада яшайди, зайнит, так (хўш дейиш ўрнига), обсуждать қилиш 
керак, прелесть, учебный часть, заявление, акт... Бу ҳолат биринчидан, 
нутқнинг тозалигига салбий таъсир этса, иккинчидан, зиёлининг маданий 
савиясини, маънавий қиёфасини пасайтиради. 
Адибларимиз варваризмлардан хорижий расм-одатларни тасвирлашда, 
баъзан чет эл маданияти олдида сажда қилувчи персонажлар нутқини 
индивидуаллаштиришда фойдаланадилар. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish