Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/73
Sana24.02.2022
Hajmi1 Mb.
#225597
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati

Нутқнинг таъсирчанлиги. Маълумки, нутқнинг асосий мақсади 
тингловчининг фақат қулоғини эмас, балки қалбини ҳам забт этишдир.
Сўзнинг турли маъно қирраларини ҳам кўра олишга интилиш, нутқдаги 
сўзларнинг фавқулодда уйғунлигини таъминлаш нотиқдан катта меҳнат талаб 
этади. 
Нутқнинг таъсирчанлигини таъминлаш нафақат лингвистик, балки 
экстралингвистик омилларни ҳам ўз ичига олади. Экстралингвистик омилларга 
тилга боғлиқ бўлмаган шарт-шароитлар киради. Бу аввало, нотиқнинг 
ёритилиши лозим бўлган мавзу юзасидан етарли билимга эга бўлишини тақозо 
этади. Мавзуни чуқур ўзлаштирмаган нотиқнинг табиийки, нутқида 
таъсирчанлик бўлмайди. Бамисоли уммон бўлган тилимиздан бир фикрни бир 
қанча шаклу шамойилларда ифодалаш имкониятлари мавжуд, яъни тилимизда 
ҳар қандай воқеа-ҳодисаларни ифодалаш учун сўз ва иборалар топилади, лекин 
мулоқот вазияти учун энг уйғун ифодани топа билиш нутқ эгасининг билими, 
маърифату маданияти, маҳорату малакасига боғлиқ. Мулоқот вазиятининг 
моҳиятига чуқур етмасдан танланган тил бирликлари, ҳар қанча гўзал 
бўлмасин, нутқ эгасининг мақсадини ифодалай олмайди. 
Нутқнинг таъсирчанлиги дейилганда, асосан оғзаки нутқ жараёни кўзда 
тутилади. Оғзаки нутқда сўздаги унли товушларни чўзиш орқали нутқ 
таъсирчанлиги юзага келади. Унлиларни чўзиш орқали шодланиш, мамнунлик, 
таажжуб, изтироб, ўкиниш, ғазабланиш, киноя, кесатиқ, пичинг каби қатор 
ҳиссий бўёқлар ифоланиши мумкин. 
Нутқий таъсирчанлик урғу ҳамда сўзларни бўғинларга бўлиб талаффуз 
қилиш билан юзага келади: ў-қи-май-сан, кет-май-ди, кел-май-ди каби сўзларда 
қатьий инкор ифодаланмоқда. 
Оғзаки нутқ талаффузидаги оҳангнинг тезлиги, юқори-пастлиги ҳам 
таъсирчанликни 
оширувчи 
омиллардир. 
Одатда, 
нотиқлар 
нутқ 
таъсирчанлигини ошириш мақсадида ўз нутқларини кўтаринки руҳда баён 


32 
қиладилар. Бундай нутқлар, одатда, муҳим қарорлар, ахборотлар, фармойишлар 
ўқилганда ишлатилади. 
Маълумки, ўзбек тили нутқий воситаларга ўта бой тиллардан биридир. 
Нутққа ранг-баранглик бериш, нутқий бадиийликни кучайтириш мақсадида 
кўпроқ турли хил тасвирий воситаларга мурожаат қилинади. Ана шу тил 
воситаларидан ўринли ва унумли фойдалана олган нотиққина киши қалбида 
ҳислар туғёнини уйғота олади. 
Тил кишиларнинг фикр-мулоҳазаларини кенг ва ҳар томонлама ёритиб 
беришда чегарасиз имкониятларга эга. Лекин ифодаланиши лозим бўлган фикр-
мулоҳазаларнинг юқори даражада бўлиши учун тилнинг тасвирий 
воситаларини, унинг турли хил маъно нозикликларини тинмай ўрганиш лозим 
бўлади. Ана шундагина қисқа жумлаларда, матнларда олам-олам фикрларни 
ифодалай олиш мумкин, чунки сўз ҳар қандай фикрнинг либосидир. 
Нотиқ ижод қилар экан, тилга бефарқ қарамайди: ундаги дурдоналарни, 
жавоҳирларни теради ва жой-жойига қўйишга ҳаракат қилади, сўзларга янги ва 
жозибали маъно нозикликларини юклайди. Ҳаёт ҳақиқатининг ҳаққоний 
тасвирини (умуман ҳар қандай фикрни) шакл, яъни сўзлардан - тил 
воситаларидан ажратган ҳолда тасаввур қилиш мумкин эмас. Зеро, нотиқнинг 
сўзга муносабати унинг ҳаётга бўлган муносабатидир. 
 
Нутқ маданиятининг асосий мезони адабий тил меъёрлари ҳисобланади. 
Адабий тил меъёрлари дейилганда, тил воситаларининг умумхалққа тушунарли 
бўлган муқобил вариантларини танлаш тушунилади. Ана шу танлаб олинган 
вариантлар ҳамма учун мажбурий бўлади. Масалан: ўзбек адабий тилидаги 
келишиклар, замон, тусловчи қўшимчалар республикамиз ҳудудида истиқомат 
қилувчи барча шева вакиллари учун мажбурий ҳисобланиб, бу меъёрнинг 
бузилиши нутқ маданияти заифлашувига олиб келади. Яъни қаратқич келишиги 
қўшимчаси ўрнида тушум келишиги қўшимчасини қўллаш хатодир. Бинобарин, 
қаратқич келишигидаги сўзнинг от ёки отлашган сўзлар билан боғланиши, 
тушум келишигидаги сўзнинг феъл билан боғланиши адабий меъёр бўлиб, 
барча учун мажбурийдир. Буларнинг ўрнини алмаштириб қўллаш услубий хато 
ҳисобланади. 
Ўзбек адабий тили меъёрларини қуйидагича таснифлаш мақсадга 
мувофиқдир: 
1) cўз ёки термин қўллаш (лексик) меъёрлари; 2) талаффуз (орфоэпик) 
меъёрлари; 3) сўз ва гапларда урғуни қўллаш меъёрлари; 4) фонетик меъёрлар; 
5) грамматик (морфологик ва синтактик) меъёрлар; 6) сўз ёки термин ясаш 
меъёрлари; 7)имловий (орфографик) меъёрлар; 8) пунктуацион меъёрлар; 9) 
услубий меъёрлар; 10) график меъёрлар. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish