[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3252] Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»


-БОБ. БАНКНИ ТАШКИЛ ЭТИШ. БАНКНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ



Download 417,5 Kb.
bet4/33
Sana20.07.2022
Hajmi417,5 Kb.
#825153
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
3252 NIZOM

2-БОБ. БАНКНИ ТАШКИЛ ЭТИШ. БАНКНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ
1-§. Банкни таъсис этиш
16. Банкни ташкил этиш учун муассислар таъсис йиғилишини ўтказади ва ўзаро таъсис шартномасини имзолайди. Ушбу ҳаракатлар муассислар томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва акциядорлик жамиятлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
17. Муассислар банкни ташкил этиш бўйича уларнинг манфаатларини Марказий банкда ифода этишга ваколатли бўлган бир ёки бир неча шахсларни тайинлайди. Ушбу шахсларнинг ваколатлари таъсис шартномаси билан белгиланади.
18. Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва устави, мазкур Низомга мувофиқ Марказий банк томонидан берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) асосан амалга оширади.
19. Банкларни лицензиялаш тартиб-таомили қуйидаги икки босқичдан иборат:
Марказий банк томонидан банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш;
бир вақтнинг ўзида лицензия берган ҳолда банкни давлат рўйхатидан ўтказиш.
2-§. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
20. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи таъсис шартномаси имзоланганидан кейин уч ойдан кечиктирмай Марказий банкка ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ аризани қуйидагиларни уч нусхада илова қилган ҳолда тақдим этади:
1) муассислар томонидан имзоланган таъсис шартномасини. Жисмоний шахсларнинг имзоси ва таъсис шартномасининг нусхалари нотариал идоралар томонидан тасдиқланади;
2) банкни ташкил этиш, устав капиталининг миқдори, банк уставини, ташкилий тузилмасини ва бизнес-режасини тасдиқлаш, банкнинг кузатув кенгашини ва бошқаруви раисини сайлаш тўғрисидаги қарорни ўз ичига олган таъсис йиғилишининг баённомасини. Баённома нусхалари банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланади;
3) муассислар томонидан тасдиқланган ва банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган банк уставини;
4) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланган муассислар рўйхатини;
5) муассис бўлган юридик шахснинг аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботларини;
6) мазкур Низомнинг 43-банди 1 — 4 ва 6-кичик бандларига мувофиқ ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган бевосита ва билвосита муассислар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборотни. Ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган шахслар мавжуд бўлмаган тақдирда, банкнинг устав капиталида энг кўп улушларга эга бўлган, умумий улуши камида эллик фоизни ташкил этадиган бевосита ва билвосита муассислар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборотни.
7) ариза берувчининг банкни ташкил этишда муассисларнинг манфаатларини Марказий банкда ифода этиш бўйича ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатни;
8) банкнинг устав капиталини шакллантириш учун киритилган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни;
9) банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларининг мазкур Низомнинг III бўлими талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни;
10) банкнинг ташкилий тузилмасини;
11) банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳасини;
12) банк фаолиятининг стратегиясини, йўналишларини, кўламини, молиявий истиқболларини ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бошқа маълумотларни кўзда тутувчи банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режасини;
13) кейинчалик банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, банкнинг кредит, инвестиция ва эмиссия сиёсати лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг нусхаларини;
14) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни.
21. Агар ариза берувчи томонидан тақдим этилган, мазкур бобнинг 2 ва 3-параграфларида кўрсатилган ҳужжатлар ва ахборот банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк ариза берувчидан қўшимча ҳужжатлар ва ахборот сўрашга ҳақли.

Download 417,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish