Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги навоий вилояти юридик техникуми


Ҳозир бўлмаган меросхўрларнинг ҳуқуқлари қай тартибда амалга оширилади



Download 344,68 Kb.
bet110/132
Sana24.02.2022
Hajmi344,68 Kb.
#252247
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   132
Bog'liq
ФҲ ва ФПҲ фанларидан ЯДА саволлари НАВОИЙ (2) (Восстановлен)

Ҳозир бўлмаган меросхўрларнинг ҳуқуқлари қай тартибда амалга оширилади.


1151-модда. Ҳозир бўлмаган меросхўрларнинг ҳуқуқлари
Агар меросхўрлар орасида турган жойи номаълум шахслар бўлса, қолган меросхўрлар, васиятномани ижро этувчи (мерос бошқарувчиси) ва нотариус уларнинг турган жойини аниқлаш ҳамда уларни ворисликка чақириш юзасидан зарур чораларни кўришлари шарт.
Агар турган жойи аниқланиб, мерос олишга чақирилган-у, лекин ҳозир бўлмаган меросхўр меросдан воз кечмаган бўлса, қолган меросхўрлар меросни тақсимлаш ниятлари тўғрисида уни хабардор қилишлари шарт. Агар ҳозир бўлмаган меросхўр хабар қилинган пайтдан эътиборан уч ой ичида қолган меросхўрларни меросни тақсимлаш ҳақидаги келишувда иштирок этиш истаги тўғрисида хабардор қилмаса, қолган меросхўрлар ҳозир бўлмаган меросхўрга тегишли бўлган улушни ажратиб, ўзаро келишувга кўра мерос тақсимотини амалга оширишга ҳақлидирлар.
Агар ҳозир бўлмаган меросхўрнинг турган жойи мерос очилган кундан эътиборан бир йил мобайнида аниқланмаса ва унинг меросдан воз кечиши тўғрисида маълумотлар бўлмаса, қолган меросхўрлар мерос тақсимотини ушбу модданинг иккинчи қисми қоидалари бўйича амалга оширишга ҳақлидирлар.
Ҳомила бўлган, бироқ ҳали туғилмаган меросхўр бўлса, меросни тақсимлаш бундай меросхўр туғилганидан кейингина амалга оширилиши мумкин.
Агар ҳомила ҳолида бўлган, бироқ ҳали туғилмаган меросхўр тирик туғилса, қолган меросхўрлар унга тегишли бўлган мерос улушини ажратган ҳолдагина меросни тақсимлашни амалга оширишга ҳақлидирлар. Мерос тақсимотида чақалоқнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун васийлик ва ҳомийлик органининг вакили таклиф этилиши лозим.


ФПК


Фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилиш муддатлари ҳақида гапириб беринг?
207-модда. Фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилиш муддатлари
Ишлар суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай суд томонидан кўрилади ва ҳал қилинади. Бу муддат ўта мураккаб ишлар бўйича судьянинг асослантирилган ажримига кўра икки ойгача узайтирилиши мумкин, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ишлар мустасно.
Алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги муносабати билан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишлар ҳамда меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича ишлар суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай биринчи инстанция суди томонидан кўрилиши керак.
Қарши даъво берилган иш бўйича ишни кўриш ва ҳал қилиш муддатининг ўтиши асосий даъво бўйича иш суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан ҳисобланади.
Асосий ишдан ажратилган ишни, шунингдек биргаликда кўриш учун битта иш юритишга бирлаштирилган ишларни кўриш ва ҳал қилиш муддатининг ўтиши ушбу Кодекснинг 197 ва 198-моддаларига мувофиқ ҳисобланади.
Ушбу Кодексда белгиланган тартибда суд ажрими устидан шикоят қилинган (протест келтирилган) тақдирда, ишни кўриш ва ҳал этиш муддатининг ўтиши иш юқори инстанция судига юборилган пайтдан эътиборан то у биринчи инстанция судининг иш юритувига келиб тушгунига қадар тўхтатилади.



Download 344,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish