246-modda. Ishni mazmunan muhokama qilishni tiklash
Sud muzokaralarini eshitgach, sud ish uchun ahamiyatga ega bo‘lgan yangi holatlarni aniqlash yoki yangi dalillarni tekshirishni zarur deb topsa, u ishni mazmunan muhokama qilishni tiklash to‘g‘risida ajrim chiqaradi. Ishni mazmunan muhokama qilish tamom bo‘lganidan keyin sud muzokaralari umumiy tartibda o‘tkaziladi.
247-modda. Hal qiluv qarorini qabul qilish uchun sudning alohida xonaga (maslahatxonaga) kirishi
Sud muzokaralarini eshitganidan keyin sud hal qiluv qarorini qabul qilish uchun alohida xonaga (maslahatxonaga) chiqib ketadi, bu haqda raislik qiluvchi sud majlisi zalida hozir bo‘lganlarga e’lon qiladi.
248-modda. Sudning hal qiluv qarorini o‘qib eshittirish
Sud hal qiluv qarori imzolanganidan keyin sud majlisi zaliga qaytib kiradi, bu yerda sudning hal qiluv qarorini raislik qiluvchi o‘qib eshittiradi. Raislik qiluvchi sud majlisining bayonnomasi bilan tanishish va hal qiluv qarori ustidan shikoyat qilish tartibi va muddatini tushuntiradi hamda ushbu ish bo‘yicha sud majlisini yopiq deb e’lon qiladi.
Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги аризадан давлат божи олинадими?
285-модда. Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза
Жавобгар сиртдан ҳал қилув қарорини қабул қилган судга шу ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн беш кун ичида уни қайта кўриб чиқиш тўғрисида ариза беришга ҳақли.
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 287 — 291-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
286-модда. Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризанинг мазмуни
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар бўлиши керак:
1) сиртдан ҳал қилув қарори қабул қилган суднинг номи;
2) ариза бераётган жавобгарнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи (жойлашган ери, почта манзили);
3) суд мажлисига узрли сабабларга кўра келмаганликдан далолат берувчи ҳолатларнинг рўйхати ва уларни тасдиқловчи далиллар, шунингдек сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг мазмунига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган далиллар рўйхати;
4) ариза берувчи жавобгарнинг илтимоси;
5) аризага илова қилинган материалларнинг рўйхати.
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги кўчирма нусхалари билан бирга судга берилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган ариза мустасно. Ариза учун давлат божи тўланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |