Ишни бир суддан бошқа судга ўтказишнинг қандай асослари мавжуд?
32-модда. Ишни бир суддан бошқа судга ўтказиш тартиби
Ишни бир суддан бошқа судга ўтказиш суднинг ажримига асосан, бу ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) муддати ўтганидан кейин, шикоят (протест) берилган тақдирда эса шикоятни (протестни) қаноатлантирмай қолдириш ҳақида ажрим чиқарилганидан кейин амалга оширилади.
Бир суддан бошқа судга юборилган иш у юборилган суд томонидан кўриш учун қабул қилиниши керак.
Судловга тегишлилик юзасидан низолашишга йўл қўйилмайди.
31-модда. Суднинг ўз иш юритишига қабул қилиб олган ишни бошқа судга ўтказиши
Суд судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўзининг иш юритишига қабул қилиб олган ишни, гарчи кейинчалик бу иш бошқа суднинг судловига тегишли бўлиб қолса ҳам, мазмунан ҳал қилиши керак.
Суд қуйидаги ҳолларда ишни кўриш учун бошқа судга ўтказади:
1) мазкур иш бошқа судда, хусусан далилларнинг кўпчилик қисми жойлашган ердаги судда ўз вақтида ва ҳар томонлама кўриб чиқилади деб ҳисобласа;
2) бир ёки бир нечта судья рад қилинганидан сўнг бу судда уларни алмаштириш имкони бўлмаса;
3) иш мазкур судда кўрилаётганда, у судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги маълум бўлиб қолса.
Фуқаролик ишлари бўйича тааллуқлилик ва судловлик ҳақидаги қоидаларга риоя қилмасликнинг қандай оқибатлари бор?
Фарзандликка олиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъволар;
Оталикни белгилаш ва алимент ундириш тўғрисидаги даъволар;
Д А Ъ В О А Р И З А
(оталикни белгилаш ва алимент ундириш тўғрисида)
Мен ________(Ф.И.Ш) __________ жавобгар ________(Ф.И.Ш)__________ билан _________ йил _______ ойида танишиб, кейинчалик у билан келажакда оила қуришни мақсад қилдик. ________йилдан бошлаб жавобгар ________(Ф.И.Ш) __________ билан қонуний никоҳсиз менинг хонадонимда доимий биргаликда оила қуриб яшай бошладик. ______йил ________(Ф.И.Ш) __________ да ________(Ф.И.Ш) __________ исмли фарзандимиз туғилди. Жавобгар ________(Ф.И.Ш) __________ билан ўзаро келишмовчилигимиз юзага келиб, _____йилдан ______кундан бери бирга яшамаймиз.Чунки __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________.
(сабаби кўрсатилади)
Жавобгар ________(Ф.И.Ш) __________ билан ўртамизда қонуний никоҳ расмийлаштирилмаганлиги ва жавобгар ўз боласига нисбатан оталикни тан олмаганлиги туфайли боламга ФҲДЁ бўлими томонидан ёлғиз она сифатида менинг фамилиям билан ____ йил ___кунида №______сонли туғилиш гувоҳномаси расмийлаштирилди. Ҳолбуки, ушбу ҳолат ўз навбатида бола манфаатларига таъсир қилиб, уни ўз отасидан таъминот (алимент) олишга бўлган ҳуқуқларидан маҳрум қилмоқда.
Қолаверса, болам туғилганидан сўнг, жавобгар ________(Ф.И.Ш) __________ келиб биздан хабар олмайди.
Ҳатто, жавобгар ________(Ф.И.Ш)__________ нинг болам ва мен билан биргаликда тушган фото суратлари ҳам менда мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 25 ноябрдаги “Судлар томонидан оталикни белгилашга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида”ги 8-сонли қарорининг 8-бандига кўра, жавобгарнинг боланинг онаси билан биргаликда яшаганликлари ва умумий рўзғор юритганликлари оилавий муносабатларга хос бўлган ҳолатлар (ҳомила пайдо бўлган вақтда ва бола туғилгунга қадар битта турар-жойда яшаш, умумий бюджет юритиш, биргаликда овқатланиш, ўзаро ғамхўрлик, умумий фойдаланиш учун мол-мулк сотиб олиш ва ҳ.к.лар) мавжудлиги билан тасдиқланади.
Бинобарин, менинг важларим оилавий муҳитимиздан хабардор бўлган _________шаҳар (туман) “___________” МФЙнинг далолатномаси билан тасдиқланади. Қолаверса, ________________________________ гувоҳлик беришлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 62-моддаси 1- қисмига кўра ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онадан бола туғилган тақдирда, ота-онанинг биргаликдаги аризаси ёки бола отасининг аризаси бўлмаса, ушбу кодекснинг 61-моддасида кўрсатилган ҳолларда оталик суд тартибида белгиланиши мумкин.
Вояга етмаган ________(Ф.И.Ш) __________ исмли болам менинг қарамоғимда тарбияланиб келмоқда. Жавобгар ________(Ф.И.Ш) __________ эса ўз ихтиёри билан ________(Ф.И.Ш) __________ исмли боламга нисбатан оталикни тан олиш тўғрисида ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилмасдан келаётганлиги ва унинг таъминоти учун менга доимий моддий ёрдам бермасдан келаётганлиги туфайли судга ушбу мазмундаги даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлдим.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96-моддасига асосан, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 25 ноябрдаги “Судлар томонидан оталикни белгилашга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида”ги 8-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 189-191-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 62, 96, 99-моддаларига асосланиб, суддан
Do'stlaringiz bilan baham: |