601-модда. Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик
Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрмаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
14.Мулкчиликнинг барча шакллари баб-баравар ҳимоя қилинишини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияда Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва баб-баравар муҳофаза қилиниши ҳамда мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тассарруф этиши белгиланган.
Иқтисодий ҳаётнинг асосини ташкил этувчи мулк - ишлаб чиқариш воситаларини ва меҳнатнинг барча маҳсулотларини ўзлаштириш жиҳатидан кишилар ўртасидаги муносабат ҳисобланиб, бу муносабатлар синфлар ва ижтимоий гуруҳларнинг ишлаб чиқариш негизида тутган ўрнини, моддий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш усулини характерлайди. Мулкий муносабатлар ашёвий муносабатлар тарзида юридик жиҳатдан бошқарилгач ёки расмийлаштирилган ҳолатдан кейин улар мулк ҳуқуқи формасини олади.
Шу ўринда, мулк ўзи нима?- деган саволга жавоб бериб кетсак.
Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
Мулк ҳуқуқи муддатсиздир, яъни мулк эгаси ўзига тегишли бўлган мулкдан абадий фойдаланиши, ўзининг мулк ҳуқуқини хоҳлаган вақтда тасарруф этиши мумкин. Ҳеч ким мулкдорга ўз мулкини эгаллаб туриш, ундан фойдаланиш ва уни тассарруф этиш учун муддат белгилаш ҳуқуқига эга эмас.
Мулкка бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди.
Ўзбекистон Республикасида мулк хусусий мулк ва оммавий мулк шаклларига эга бўлиб, унинг субъектлари фуқаролар, юридик шахслар ва давлат ҳисобланади.
Мулкнинг объектлари бўлиб, ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашёлар, шу жумладан бинолар, квартиралар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулклар ҳамда интеллектуал мулклар ҳисобланади.
Мулк ҳуқуқи меҳнат фаолияти, тадбиркорлик фаолияти, мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш, давлат мулкини хусусийлаштириш, мерос қилиб олиш ва бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлмаган асосларда вужудга келади.
Мол-мулк фуқаролик ҳуқуқи объекти сифатида кўчмас мулкка ва кўчар мулкка бўлинади. Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк киради.
Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган мол-мулк кўчар мулк ҳисобланади. Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, қонунда назарда тутилган (автомототранспорт воситалари, тракторлар, тиркамалар) холлар бундан мустасно.
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда шундай мулк шакллари борки, уларни бошқариш ва тасарруф қилишда бошқа мулкдорларнинг розилиги талаб этилади. Жумладан, улушли мулк (масъулияти чекланган жамиятлар, акциядорлик жамиятлари ёки эр-хотининг биркаликдаги турмуши давомида ортирилган мулклар ва ҳаказо).
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.
Мазкур мулкни яхшилаш, кўпайтириш ва бошқа хўжалик юритуви билан боғлиқ харажатларни сотиш, хадя қилиш, айирбошлаш ва ҳаказоларни амалга оширилишида, бошқа мулкдорларнинг розилиги талаб этилади.
Фуқаролик ҳуқуқи нормаларида агар умумий мулкдорлардан бири мулкни яхшилаш учун қилаётган харажатларини бошқа мулкдорнинг розилигисиз амалга оширган тақдирда, бошқа мулкдор (қилинган сарф мулкни яхшилаш учун сарфланган бўлса ҳам) сарфланган пул маблағи учун хисса қўшиш мажбуриятини олмайди ва мулкни яхшилаш учун сарф қилган мулкдор (розилик олмаган) да бошқа мулкдорлардан талаб қилиш ҳуқуқини келтириб чиқармайди.
Давлат мулк шаклларини ривожлантириш мақсадида мулк ҳуқуқи субъектлари ҳуқуқларининг тенглигини таъминлайди ва унинг ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Мулкка нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқлари мавжуд бўлиб, улар нимани англатади?
Do'stlaringiz bilan baham: |