Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги навоий вилояти юридик техникуми



Download 344,68 Kb.
bet12/132
Sana24.02.2022
Hajmi344,68 Kb.
#252247
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   132
Bog'liq
ФҲ ва ФПҲ фанларидан ЯДА саволлари НАВОИЙ (2) (Восстановлен)

Эгалик қилиш ҳуқуқи – мулкдорнинг ўз мулкига жисмонан, моддий ва ҳуқуқий жихатдан эгалик қилиниши кўзда тутилади.
Фойдаланиш ҳуқуқи - жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз мулкининг фойдали жиҳатлари, хусусиятларидан турли эҳтиёжларнинг (шахсий ёки ишлаб чиқариш билан боғлиқ эҳтиёжларини) қондириш билан боғлиқ фаолиятини белгиловчи ҳуқуқлар бўлиб, мол-мулк эгасининг ҳуқуқларидан бири, бойлик ва мол-мулкдан белгиланган тартибда фойдаланишидир.
Тасарруф этиш ҳуқуқи – мулкдор ўз мол-мулкининг тақдирини мазкур мол-мулкка нисбатан юридик ҳужжатларни тузиш йўли билан белгилаш, яъни сотиш, ҳадя қилиш, ижарага бериш, гаровга бериш, ҳомийлик мақсадларида бериш, мерос қолдириш ва бошқа фаолият билан боғлиқ ҳуқуқлар бўлиб, бунда мулкдор ким ва қандай ҳолда фойдаланишини ҳал этади. Тасарру3ф этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс мулк эгасининг асосий ваколатларини амалга ошириш ҳуқуқи асосида мулк объектидан фойдаланиш йўл-йўриғини белгилаш, мулкни сотиш, ижарага бериш, ҳадя этиш ҳуқуқига эга бўлади. Амалда мулкни тасарруф этиш ҳуқуқига реал эга бўлган шахсгина ҳақиқий мулк эгаси ҳисобланади, яъни бир сўз билан айтганда, тасарруф этиш ҳуқуқи мулкка нисбатан мутлақ ҳуқуқни беради.
Маълумот учун шуни айтиб ўтиш керакки, мулкка нисбатан тасарруф этиш ҳуқуқи ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва хайвонот дунёси, оммавий мулкка (республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулки) нисбатан қонунда белгиланган доирада чекланади.
Мулк ҳуқуқи, мулкдорга маълум даражада масъулиятни келтириб чиқаради, яъни мулкдан фойдаланишда мулкдорлар - фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини, қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги, экологик муҳитга зарар етказмасликлари шарт.
Мулк ҳуқуқи - фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати (туғилиш давридан) бошлаб вужудга келиши мумкин, яъни янги туғилган боланинг мерос олиши, хадя олиши ва ҳаказолар асосида мулк ҳуқуқи вужудга келиши мумкин.
Аммо, мазкур мулк ҳуқуқининг вужудга келиши асосида мулкдан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқи фуқаронинг муомала лаёқати даврининг кириб келиши (18 ёшга тўлганидан сўнг) асосида вужудга келади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-моддасига асосан ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомала лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин ёки 29-моддасида ўн тўрт ёшга етмаганлар томонидан фақатгина майда маиший битимлар, текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал тасдиқланишни ва давлат рўйҳатидан ўтказишни талаб этмайдиган битимлар ҳамда қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томонидан муйян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган маблағларни (кам миқдордаги пул суммаси билан олди-сотди битимлари) тасарруф этиш борасидаги битимларни тузишлари мумкин.
Вояга етмаганларнинг мулкини ота-оналар, фарзандликка олувчилар ва ҳомийларнинг мулкни хадя қилиш билан боғлиқ тузилган битимлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Амалдаги қонунларда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар сирасига қўйидагилар қиради:
-умрбод таъминлаш шарти билан уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга бериш;
-олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя тўғрисидаги нотариал тасдиқланган шартномалар;
- уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат далолатномаси (ордери);
-меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома;
-эр-хотининг умумий мол-мулкидаги улушига мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;
-уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи суднинг ҳужжати;
-уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўлинганлиги тўғрисидаги битим;
-маҳаллий давлат ҳокимияти органининг уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқни тан олганлиги тўғрисидаги қарори;
-тугатилаётган юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулкни унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишуви;
-уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини очиқ савдода (биржа орқали) сотиб олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
-автомототранспортни техник талони ва ҳаказолар.
Мулк ҳуқуқи қуйидаги холларда бекор қилиниши, тугатилиши мумкин. Жумладан, мулкдорнинг мулкни сотиб юбориши, хадя қилиши ёки айирбошлаш натижасида, мулкнинг буткул нобуд бўлиши, Фуқаролик кодексининг 202-моддасига асосан национализация, яъни мулк ҳуқуқини ҳақ тўлаш эвазига давлат ихтиёрига ўтказилиши, 203-моддасига асосан реквизиция, яъни форс мажор (табиий офатлар, авриялар, эпидемиялар, эпизоотиялар) ҳолатларида ҳақ тўлаш эвазига олиб қўйилиши, мусодара қилинганда ва бошқа қонунда белгиланган ҳолатларда.
Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.



Download 344,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish