Ўзбекистон Республикаи солиқ тизимининг ташкил этилиши ва шаклланиши



Download 146,22 Kb.
bet5/8
Sana25.02.2022
Hajmi146,22 Kb.
#278904
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ASosiy qism

Жисмоний шахслардеганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади. Молия йилида солиқ солинадиган даромад, мол-мулк, ер майдони, транспорт воситалари ва шу каби бошқа предметларга эга бўлган жисмоний шахслар уларга белгиланган солиқларни тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки молия йилида бошланадиган ёхуд тугайдиган ўн икки ойгача бўлган исталган давр мобайнида 183 кун ёки ундан кўпроқ муддатда Ўзбекистонда яшаб турган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қаралади. Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний шахсларга уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек, ундан ташқаридаги фаолияти манбаларидан олинган даромадлари бўйича солиқ солинса, Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятдан олинган даромадлар бўйича солиқ солинади.
Умуман олганда мамлакатимиз солиқ қонунчилигидан келиб чиқиб солиққа тортиш нуқтаи-назаридан юридик шахсларни шартли равишда қуйидагича гуруҳлашимиз мумкин:
1. Умумий тартибда солиқ тўловчи юридик шахслар;
Микрофирмалар ва кичик корхоналар;
Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказишга ихтисослашган юридик шахслар;
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар.
Умумий тартибда солиқ тўловчи юридик шахслар қуйидаги солиқларни тўлайди:

  • фойда солиғи;

  • қўшилган қиймат солиғи;

  • аксиз солиғи;

  • мол-мулк солиғи;

  • ер солиғи;

  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

Ягона солиқ тизимига ўтган кичик корхоналар ва микрофирмалар қуйидаги солиқларни тўлайди:

  • ягона солиқ тўлови;

  • аксиз ости товарларини ишлаб чиқарган ҳолда аксиз солиғи;

  • фойдали қазилмаларни қазиб олиш амалга оширилганда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари қуйидаги солиқни тўлайди:
-ягона ер солиғи.
Тадбиркорликфаолиятининг айримтурларибилан шуғулланувчи юридик шахслар қуйидаги солиқни тўлайди:
-қатъий солиқ
Шунингдек юқоридаги барча юридик шахслар қуйидаги йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳам тўлайдилар:

  • божхона тўловлари (божхона божлари ва йиғимлари, аксиз солиғи ва товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи);

  • давлат божлари;

  • савдо ҳуқуқини берувчи йиғимлар, шу жумладан товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар;

  • давлат мақсадли фондларига ажратмалар

  • Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар ва йиғимлар таркиби қуйидагилардан иборат:

  • жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ;

  • мол-мулк солиғи;

  • ер солиғи;

  • Бензин, дизел ёнилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ;

Тадбиркорликфаолиятибиланшуғулланувчижисмонийшахслартўлайдигансолиқлартаркибиқуйидагиларданиборат.

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

  • қўшилган қиймат солиғи;

  • импорт учун аксиз солиғи;

  • давлат божи;

Юқорида қайд этилганлардан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, мамлакатимиз солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ тўловчилар икки катта гуруҳга, яъни юридик ва жисмоний шахслар гуруҳларига бўлинади ва уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятидан келиб чиқиб яна таркибий қисмларга ажратиш мумкин. Республикамиз давлат бюджети даромадларинишакллантиришдаюридикшахслартўлайдиган солиқларкатта аҳамиятга эгалигини юқоридаги маълумотлардан бевосита кўришимиз мумкин.
Республикамиз бюджет тизимида амалга оширилган ва давом эттирилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад янги ҳудудий сиёсат ва ушбу сиёсатга мос келувчи бюджет қурилиши моделини шакллантириш ҳисобланади. Мамлакатимиз бюджет қурилиши шаклланишида икки асосий, лекин моҳиятан қарама-қарши жараёнларни намоён бўлиши билан бирга кечмоқда. Бир томондан, собиқ тоталитар тузум давридаги бюджет анъаналари сақланишига қарши ўлароқ маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари аҳамиятининг ўсиши ва иккинчи томондан, давлатнинг яхлитлиги ва ислоҳотларни амалга оширишда унинг белгиловчи аҳамияти маҳаллий манфаатлардан устун бўлишига йўл қўймаслик зарурати туғилади. Ўзининг иқтисодий, ижтимоий, миллий-маданий, табиий-иқлим, географик ва бошқа хусусиятлари билан ҳамда мурраккаб бўлган турли ҳудудларнинг тафовутларини ифодоловчи ушбу хусусиятлар мамлакатнинг ўтиш даврига хос зиддиятли жараёнида янада кескин аҳамият касб этади.
Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини ифодаловчи асосий макроиқтисодий кўрсаткичлардан бири - бу шубҳасиз унинг бюджетидир. Малумки, унда бюджет таснифига кўра давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатлари, шунингдек, унинг тақчиллигини молиялашти-риш манбалари ифодаланади.
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси»га асосан: Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг тузилиши республиканинг мустақил давлат ва маъмурий - ҳудудий тузилиши билан белгиланади. Таркибига республика бюджетини, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни олиб, тузиладиган ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш давлат режасига мувофиқ равишда даромад ва харажатлар бўйича тузилади.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимида республика бюджети катта аҳамиятга эга. Республика бюджети – давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланиладиган қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади. Шу сабабли республика бюджетига асосий солиқлар даромад қилиб бириктирилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 23 моддасига мувофиқ солиқлар таркибига қуйидагилар киради:

  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

  • қўшилган қиймат солиғи;

  • аксиз солиғи;

  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқва маҳсус тўлов;

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.

  • Мол-мулк солиғи ;

  • Ер солиғи ;

  • Бензин, дизел ёқилғиси ва газ иашлатганлик учун олинадиган солиқ.

Бюджет тизимида унинг даромадларини шакллантириш жараёни бир қадар мураккаб бўлиб, доимий равишда унинг мақбул механизмини ишлаб чиқиш учун назарий ва амалий изланишлар олиб борилади. Бунда мавжуд ресурсларни турли бюджет бўғинлари ўртасида тақсимлаш алоҳида ўрин эгаллаб, уни ҳар томонлама тадқиқ этиш ва ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга қаратилган йўналишларни белгилаш республика солиқ тизимини ислоҳ қилишда долзарб аҳамият касб этади.
Бозор иқтисодиёти шароитида давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг асосий манбаи бўлиб солиқлар бўлишини ҳисобга олган ҳолда, уларни мамлакат бюджет тизими бўғинлари ўртасида тақсимлашнинг назарий ва ҳуқуқий масалаларини ҳар томонлама ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Республикамиз солиқ тизимидаги мавжуд солиқларни бюджет бўғинлари ўртасида тақсимлашнинг амал қилиш механизмига кўра, улар ҳар бирининг у ёки бу бюджет бўғинига йўналтиришнинг ҳуқуқий базаси мавжуд. Республика бюджети даромадлари умумдавлат солиқлари ҳисобига, маҳаллий бюджетлар даромадлари эса маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ҳисобига шакллантиришнинг ҳуқуқий базаси мустаҳкамланган.
Солиқларни бюджетга тушиши жиҳатидан умумдавлат ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимларга гуруҳланиши солиқ тизимини таснифлашнинг замонавий кўринишларидан бўлиб, уларни турли бюджет бўғинлари ўртасида тақсимлашнинг аниқ мезонлари назарий жиҳатдан тўлиқ тадқиқ этилмаган ва асосланмаган бўлсада, бизнингча бу жараён бир неча омилларни ҳисобга олган ҳолда амалиётда қўлланилиб келинмоқда. Уларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин:

  • давлат харажатларини турли бюджет бўғинлари ўртасида тақсимланишига кўра;

  • солиқларни аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда;

  • солиқларни ундириш самарадорлигини таъминлаш нуқтаи-назаридан;

  • жорий этилган солиқлар вазифаларига кўра ва шу каби бошқа омиллар.

Маҳаллий бюджетлар Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг муҳим таркибий қисмини ташкил этади. Улар давлат ҳокимиятининг ҳар бир маҳаллий органи ўз фаолиятини амалга ошириши учун унинг ихтиерида аниқ молиявий база яратади. Маҳаллий бюджетлар тизими маҳаллий талаб-еҳтиёжларни тўлиқроқ ҳисобга олиш ҳамда давлат томонидан марказлашган тартибда амалга ошириладиган тадбирлар билан тўғри олиб бориш имконини беради.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар минтақани ривожлантириш манбаини вужудга келтириш, табиий ва бошқа моддий ресурсларни такрор ишлб чиқариш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш мақсадида жорий этилган.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорлари билан белгиланган, улар томонидан ўз ваколатига мувофиқ равишда минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ишлатиладиган солиқлар маҳаллий солиқлар ҳисобланади.
Маҳаллий йиғимлар - бу Ўзбекистон Республикаси қонунлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорига мувофиқ белгиланган, юридик ва жисмоний шахсларга уларга кўрсатилган маданий-маиший хизматлар ёки давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари назорати остида ўтказиладиган бошқа тадбирларнинг чиқимлари билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаш учун ундириладиган тўловлардир.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг даромад манбаи ҳисобланиб, улар ҳозирга қадар давлатчилик муносабатлари ривожланишига мутаносиб равишда шаклланиб, такомиллашиб келди. Агарда республикамизнинг бозор муносабатларига ўтиши билан боғлиқ турли соҳаларда амалга оширилган ва давом эттирилаётган ислоҳотларга назар ташлайдиган бўлсак, маҳаллий ҳокимият идораларининг мавқеини ошириш борасидаги чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. Анна шундай чора-тадбирларнинг аниқ йўналиши маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг даромад манбаини мустаҳкамлашга қаратилгандир.
Бу борадаги ислоҳотларнинг илк ҳуқуқий асосларидан бири, шубҳасиз 1993 йил 7 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида»ги қонунидир. Ушбу қонунга мувофиқ республикамизда маҳаллий солиқлар ва йиғимлар жорий қилинган бўлиб, уларни жорий этишдан мақсад минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожланиш манбаини вужудга келтириш, табиий ва бошқа ресурсларни қайта ишлаб чиқариш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш қилиб белгиланди.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар жорий этилган пайтдан шу кунга қадар улар таркибидаги ўзгаришлар нафақат сон жиҳатдан, шунинг билан биргаликда, моҳият жиҳатдан ҳам кенг кўламли ўзгаришларга эришилди. Бугунги кунга келиб уларнинг янги турлари жорий этилди ва амалиётда самарали қўлланилиб келинмоқда.
Республикамиз солиқ тизимидаги мавжуд маҳаллий солиқлар ва йиғимларга хос бўлган умумий хусусиятларнинг айримлари сифатида қуйидагиларни қайд этиш мумкин:

  • маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари тасарруфида бўлган ҳудудлар эҳтиёжлари учун ишлатилади;

  • уларнинг асосий қисми маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг бевосита ўзлари томонидан жорий этилади;

  • уларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда маҳаллий давлат ҳокимияти идораларига бир қадар ваколатлар берилган бўлсада, республика қонунчилиги билан ҳам ҳисоблашишни талаб этади ва бошқалар.

Шунингдек, маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг муҳим хусусиятларидан бири, уларни белгилаш усулига кўра икки гуруҳга, яъни республика қонунчилиги билан жорий этиладиган ва маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари қонунчилиги билан жорий этиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимларга бўлинишидир.
Республикамизда маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг асосий даромад манбаи ҳисобланган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар билан боғлиқ муаммолар марказида уларнинг маҳаллий бюджетлар харажатларини тўлиқ миқдорда молиялаштира олмаслигидадир. Шунинг учун ҳам умумдавлат солиқларидан маҳаллий бюджетларга ажратмалар, яъни тартибга солинадиган солиқлардан тўлиқ ёки қисман ажратмалар белгилаш тизими амал қилади ва улардан келиб чиқиб маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг бу борадаги ваколатлари яна бир қадар оширилган бўлсада, бугунги кун да маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг солиқлар ва йиғимлар бўйича ваколатлари қонунчилик нуқтаи-назаридан унчалик юқори ҳисобланмасада, амалда эса ўз ҳудудларида ундириладиган барча солиқлар ва йиғимларни назорат қилиш тизими амал қилади.
Маҳаллий бюджетларнинг тартибга солувчи даромадлари микдори ҳудудларнинг қуйидаги кўрсаткичлари асосида белгиланади:

  • ҳудудлар молиявий ҳолатига, жумладан, улар ўз даромад базаларининг етарлигига;

  • ижтимоий-иқтисодий, экологик, демографик ва бошқа умумдавлат вазифалари ва дастурларига;

  • ҳудудлар бўйича товар (иш, хизмат) лар қийматидаги фарқларга;

  • ҳар қайси ҳудудлар аҳолисининг сонига;

  • ушбу ҳудудда жойлашган ташкилотларининг бюджет ажратмаларига бўлган эҳтиёжига;

  • ҳудудлар ўртасидаги молиявий номутаносиблик (тафовут) ни бартараф этиш учун ҳисобга олинадиган бошқа омилларга.

Солиқ тизими маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тамойилларига тўлиқ мос келмай, солиқ қонунчилиги ва маҳаллий бюджетларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларида маълум зиддиятли ҳолатлар мавжуд.
Ҳудудий сиёсатнинг асосий мақсади давлатнинг ягоналигини сақлаган ва мустаҳкамланган ҳолда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига кўпроқ мустақиллик бериш ва уларнинг масъулиятларини оширишдан иборат. Ҳудудлар мустақиллик даражасининг ўсиши ҳудудларнинг республика билан иқтисодий ва аввало бюджетлар ўртасидаги муносабатлар тизимини такомиллаштиришни талаб этади.
Жаҳон амалиёти тасдиқлашича, бюджет тизимининг шаклланиши ҳар қандай давлатда узоқ давом этадиган жараёндир, идеал ҳолдаги бюджет қурилиши мадели бўлиши мумкин эмас.
Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва бюджет тизими тамойилларидан келиб чиққан ҳолда давлт бюджети даромадларини шакллантиришнинг асосий манбаси ҳисобланган солиқларни турли бюджет бўғинлари ўртасида тақсимлаш масалаларига кенг эътибор қаратилиб келинмоқда. Зеро Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек, «Муайян бюджетларни шакллантириш манбалари бўлган республика солиқлари билан маҳаллий солиқлар ўртасида аниқ чегара ўтказиш солиқ тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишидир». Бу ўринда ҳозирги пайтда солиқ тизимини такомиллаштиришнинг юналишларидан бирига эътибор қаратилаяпти ва унинг энг муҳим йўналиш эканлиги қайд этилаяпти. Бошқа томондан, республика солиқлари билан маҳаллий солиқлар ўртасида маълум бир чегара бўлсада, унинг етарли даражада аниқ эмаслиги таъкидланаяпти.
Юзаки қараганда ёки бир томонлама ёндашилганда, алоҳида олинган солиқ турининг республика ёки маҳаллий солиқлар таркибига киритилиши принсипиал аҳамиятга эга эмасдек кўринади. Бу нарса, айниқса, солиқ тўловчи нуқтаи-назаридан қаралганда яққол сезилади. Ҳақиқатдан ҳам солиқни тўлаш натижасида солиқ тўловчига тегишли бўлган маблағларнинг бир қисми унинг ихтиёридан мажбурий равишда (қонунга биноан) олиб қўйилгани учун бу маблағнинг кейинги тақдири уни қизиқтирмаслиги, табиийдек. Солиқларнинг маҳаллий ва республика (давлат) солиқларига бўлиниши ҳамда уларнинг шунга мое равишда маҳаллий ва республика бюджетига бориб тушиши оддий солиқ тўловчилар ўйлаганидек унчалик аҳамиятга эга бўлмаган масала эмас. Аксинча, ўзининг таркибий тузилишига кўра бир неча маъмурий-ҳудудий бўлинмалардан ташкил топтан бизнинг мамлакатимиз учун бу масала энг муҳим масалалардан биридир. Чунки ана шу алоҳида-алоҳида олинган маъмурий-удудий бўлинмаларнинг бир-бирига мос равишда ривожланиш суръатлари, улар ўртасидаги мавжуд номутаносибликларнинг барҳам этилиши, ўзаро ривожланишлардаги узилишларга барҳам берилиши, маъмурий-ҳудудий бўлинмалар ўртасидаги мавжуд тафовутларнинг маълум даражада қисқариши, мамлакат доирасида ягона молиявий сиёсатнинг юргизилиши, ҳудудлар доирасида иқтисодий ривожланишдан манфаатдорликнинг сўнмаслиги ва шу кабилар республика солиқлари билан маҳаллий солиқлар ўртасида аниқ ва оқилона чегаранинг ўтказилишига бевосита боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши ва бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган қатор чора-тадбирларнинг белгиланиши иқтисодиётнинг барча соҳаларида бўлгани каби бюджетлар ўртасидаги муносабатларни ҳам четлаб ўтмади. Республикамизда бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар ичида бюджетлар ўртасидаги муносабатларнинг мақбул механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга самарали жорий этиш муҳим аҳамият касб этиши билан ажралиб туради. Бозор муносабатлари шароитида бюджетлар ўртасидаги муносабатларнинг самарали амал қилиши кўп жиҳатдан унинг ҳуқуқий базаси қай даражада мустаҳкамлиги билан ифодаланади. Бюджет қонунчилигидаги ислоҳотлар бевосита республикамизда бозор муносабатларини шаклантириш зарурати билан ифодаланади. Маълумки, эркин бозор муносабатлари шароитида давлат билан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муносабатлар бозор қонун-қоидалари асосида амалга оширилиб, улар ўртасидаги муносабталарни тартибга солувчи асосий меъёрий ҳужжатлар тизими ишлаб чиқилиши ва шу асосда турли соҳалардаги муносабатлар тартибга солиниши лозим. Давлат билан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларни маъмурий йўл орқали бошқаришни бозор талаблари қабул қилмайди. Шунинг билан биргаликда давлат бюджети даромадларин шакллантириш, даромадлар ва харажатларни турли бюджет бўғинлари ўртасида тақсимлаш, улар самарадорлигини ошириш каби молия тизимининг қатор долзарб жиҳатлари мавжудки, уларнинг амалиётда самарали амал қилишининг асосий шарти биринчидан, улар ҳуқуқий базасининг шаклланганлик даражаси билан ифодаланса, иккинчидан, ушбу шаклланган қонунчиликнинг амлиётга қай даражада жорий этилиши билан ифодаланади.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, республикамиз солиқ тизимини такомиллаштиришда турли ҳокимият органларининг солиқлар ва йиғимлар бўйича ваколатларини янада аниқлаштириш ва бунда маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг бу борадаги воколатларини ошириш муҳим йўналиш қилиб белгиланиши лозим.


  1. Download 146,22 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish