Икки дарё оралиғи (Месопотамия)нинг қадимги цивилизацияси
1.
Қадимги Месопотамия аҳолиси.
2.
Месопотамиянинг
сиёсий
аҳволи,
ижтимоий-иқтисодий
институтлар.
3.
Қадимги икки дарё оралиғининг маданияти.
Археологик маълумотлар Месопотамияда бундан 100-90 минг
йиллардан бошлаб аҳоли яшаб келаётганини кўрсатади. Қазишлар даврида
қадимий Месопотамия аҳолиси ушбу ўлкани ярим ой шаклида ўраб турган
Загрос, Тавр, Ливан тоғларидан тушиб келгани аниқланган. Илк ўтроқ
маданият белгилари 10-8-минг йилликларда ишлаб чиқарувчи хўжалик
(чорвачилик, деҳқончилик) тармоқларининг пайдо бўлиши билан шакллана
борди. Месопотамия ҳудудида мил.авв.7500-6000 йилликларга хос Загрос,
Али Қош, Ан-Натуф, Эл-Убайд маданияти ёдгорликлари асосан Загрос
тоғлари Месопотамия текислигига деҳқончилик маданиятининг кириб
келганлигини кўрсатади. Бу ёдгорликларда уйлар хом ғиштдан қилинган,
арпа ва буғдойнинг ярим маданийлаштирилган тури экилган. Табиий
жиҳатдан Месопотамия икки қисмга бўлинган:
1.
Юқори Месопотамия (бу ҳудуд тоғли ҳудудлар бўлиб,
кейинчалик Аккад деб номланган).
2.
Қуйи Месопотамия (бу ҳудуд текислик бўлиб, кейинчалик
Шумер деб атала бошланган).
Мил.авв.IV-III минг йилликларда Месопотамияга икки қабила
шимолий-шарқдан Загрос тоғлари орқали шумер жануби-ғарбдан семит
қабилалари кириб келиб ўрнашганлар. Шумерлар ва уларнинг қайси
халқлардан келиб чиқиши ҳозиргача фанда кўплаб мунозараларга сабаб
бўлмоқда. Уларнинг антропологик белгилари шу ҳудудда яшовчи бошқа
халқларга ўхшамайди. Шумерликлар паст бўйли, соқоли кам, юзлари япасқи,
16
кўзлари катта, бошлари думалоқлиги билан бошқа халқлардан ажралиб
турганлар. Уларнинг келиб чиқишлари ҳақида ҳали бир тўхтамга келингани
йўқ. Семит қабилалари эса, Семит-Хуррит қабилаларига мансуб бир тармоқ
бўлиб, ўзларини Аккадлар деб атаганлар. Аккадлар узун бўйли, серсоқол,
узунқоч бош, қирра бурун, кўзлари катта ва чиройли бўлганлиги билан
шумерлардан фарқ қилганлар.
Кейинчалик, Месопотамияга Арабистон ярим ороли, шимолий
Африкада кенг тарқалган Семит-Хуррит қабилаларининг айримлари, Загрос
тоғлари орқали эса воҳага Гутей, Кассит, Оссур, Лулубей, жанубдан Халдей,
ғарбдан Арамейлар ва бошқа бир қатор жанговар қабилалар бостириб
кирганлар. Мил.авв.IV-III минг йилликлардаёқ Эроннинг жанубий-ғарбида
яшовчи элам қабилалари Месопотамияга бостириб кириб, Месопотамиянинг
жанубий-шарқида маҳаллий аҳоли билан қўшилиб яшай бошлаганлар.
Кишилик тараққиётининг мил.авв.I минг йилликларида эса Месопотамияга
эронликлар, юнон-македон, римликлар келиб ўрнашиб, маҳаллий аҳоли
билан қўшилиб ҳозирги Месопотамия аҳолисининг юзага келишига сабаб
бўлдилар.
Мил.авв. III минг йиллик бошларидаёқ Месопотамияда синфий
муносабатлар чуқурлашиб, давлат вужудга келади. Илк давлатлар шаҳар
давлатлар сифатида ташкил топиб, доимо бир-бирлари билан рақобатлашиб
турганлар. Шумерда Эриду, Ур, Умма, Ларса, Урук, Лагаш, Шурупак, Нипур,
Исин, Киш улардан шимолда Ашшур, Мари, Ниневия ва бошқа шаҳарлар бор
эди. Мил.авв.ХVII-ХVII асрларда Киш шаҳри кучайган. Мил.авв.ХVII асрда
эса, Урук шаҳри кучайган. Мил.авв.ХХVI-ХХIV асрларда Ур шаҳри
Месопотамиядаги етакчиликни Урукдан тортиб олади. Шундан сўнг, Лагаш
подшоси Эанаттум бутун Шумерни Лагашда бўйсундиради. Тинимсиз уруш
ва оғир солиқлар натижасида Лагашда давлат тўнтариши бўлиб, ҳокимият
тепасига Уруинимгин келади. Мил.авв. 2318-2312 йилларда бир қадар
ислоҳот ўтказилсада, Лагаш Умма шаҳри ҳокими Лугалзагисси томонидан
тор-мор қилинади.
17
Месопотамиянинг марказий ва юқори қисмларида яшаган Семит
қабилалари мил.авв.III минг йиллик охирларида Аккад давлатини тузадилар.
Подшо Саргон I (2316-2261 йй.) бу давлат асосчиси эди. Саргон I (Саргон-
ҳақиқий подшо дегани) Акадда мустаҳкамланиб олгач, Шумерга бостириб
кирган Элам подшоси, Лугалзагисси ва уни қўллаб-қувватлаган 50 подшони
тор-мор қилган. У Форс қўлтиғи ҳудудигача кириб борган. Саргон вафотидан
сўнг тахтга унинг Римуш, Мануштуш, Карамсин номли ўғиллари бирин-
кетин ўтирганлар. Лекин улар мустақиллик учун қўзғолон кўтарган шаҳарлар
ва сарой аъёнлари билан тинимсиз кураш олиб боришларига тўғри келади.
Подшо Шаркалишарри даврида Аккад давлатида исёнлар кучайиб, шимолий
ғарбдан аморийлар, жанубий-шарқдан эламликларнинг ҳужуми кучайган.
Шаркалишшари улар устидан ғалаба қозонсада, Загрос тоғларидан кириб
келган гутейлардан мағлуб бўлган.
Гутейлар билан деярли бир вақтда мил.авв.II минг йилликда кириб
келган Аморийлар Ашур, Эшнунна, Бобил, Мори, Ларса, Исин каби
шаҳарларни босиб олганлар. Ўзаро курашларда ғолиб чиққан Бобил подшоси
Сумиаббум 1894-1595 йилларда ҳукмронлик қилган Бобил подшолигига асос
солган. Бобил подшолиги айниқса, Хамураппи (1792-1750 йй.) даврида
кучайиб, Элам подшоси Римсин, Мари подшоси Зимрилимларни ҳам мағлуб
этган.
Аморийлар
сулоласи
даврида
Месопотамияда
деҳқончилик,
чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ривожланди. Улкан қурилиш
ишлари амалга оширилди. Хамураппи қонунлари мамлакатда бир қадар
тартиб интизом ўрнатди. Аммо, Бобил подшолиги сўнггида жанубий
шарқдан эламликлар, шарқдан касситлар, шимоли-ғарбдан хеттларнинг
ҳужумлари кучаяди. 1595 йил касситлар зарбаси натижасида Бобил давлати
қулайди. Оссурия давлати ҳудудий жиҳатдан Дажла дарёсининг юқори
оқими, қуйи ва юқори Заб дарёлари ҳавзасини ўз ичига олади. Бу ерда илк
давлатлар мил.авв. III-II минг йилликларда пайдо бўлган. Хамураппи даврида
Оссурия Митаннига қарам бўлган бўлса, мил.авв. ХVI-ХV асрларда Митанни
18
давлати Ашшур қўшинини тор-мор этиб, олтин ва кумушдан қилинган шаҳар
дарвозасини Марига олиб кетган. Бу дарвоза 100 йил ўтгандан сўнг,
Ашшурга қайтарилган ХV-ХIV асрларда Оссурия давлати кучайиб
истилочилик юришлари олиб борган. Салманасар I даврида эса Митанни
давлати босиб олинган. ХIII асрда Бобил, Элам давлатларига ҳарбий
юришлар қилиб турилган. Тиглатпаласар I даврида Қора ва Ўрта ер денгизи
ҳавзаларида ҳам қўшин тортган. Лекин мил.авв. ХII асрда Мисрнинг Яқин
Шарқда таъсирининг кучайиши натижасида Оссурия инқирозга учрайди.
Мил.авв. Х асрда Оссурия яна ўзини ўнглаб, қўшни давлатларга таҳдид
сола бошлаган. Салманасар III даврида Ўрта ер денгизи шарқий соҳилидаги
шаҳар қишлоқлар таланган. VIII аср бошларидаги Урарту билан рақобатда
Урарту вайрон этилган.
Тиглатпаласар III бошлаб берган янги сулола мил.авв. VIII асрда
Оссуриянинг сўнгги бор кучайишига ва истилочилик юришларига бошчилик
қилди. Салманасар V, Саргон II, Синахериб, Асархатдон, Ашшурбанипаллар
шарқда Загрос тоғлари, Элам, ғарбда олд Осиё жанубда Мисргача ҳарбий
юришлар қиладилар. Бироқ, VII аср охирида Оссурия учун Мидия ва янгида
тузилган Бобил подшолиги (мил.авв.628 й.) туғилади. Ушбу иттифоқ
Оссурияга қарши ҳарбий юриш қилиб, 612 йил Ашшурни ишғол қиладилар.
Мил.авв. 605 йили Миср Оссур қўшини Кархемиш ёнида Мидия Бобил
қўшинидан мағлуб бўлади. Оссурия давлати шундан сўнг бутунлай тугайди.
Бобил яқин шарқдаги энг йирик давлатлардан бири бўлиб қолди. Аммо янги
ташкил топган Эрон давлати Бобил подшолигини тез орада (мил.авв. 539 й.)
истило қилади.
Месопотамия иқтисодий-хўжалик ҳаётида деҳқончилик, чорвачилик,
ҳунармандчилик, савдо-сотиқ кенг тараққий этган. Давлат кучайган
даврларда каналлар қазилиб, сувсиз ерлар обод этилган. Бунда эса асосан
қуллардан фойдаланилган. Қуллар қарздорлик ва ҳарбий асирлар эвазига
кўпая борган. Месопотамияда жамоачилик (қишлоқ жамоаси) жамиятиннг
ўзагини ташкил қилган. Давлатнинг вужудга келиши билан бошқарув
19
органлари ҳам пайдо бўла бошлаган. Шаҳар давлатлар бошлиқлар дастлаб эн
(энци) подшо ва бош коҳин унвонини олганлар. Месопотамия шаҳар
давлатларида қўшин ва армиянинг аҳамияти катта бўлиб, аскарлар реддум ва
баирум, бошқарув зобитлари либуттум ва деккум деб аталувчи даражаларга
бўлинган. Ҳунармандчилик ривожланиши билан савдо-сотиқ ҳам тараққий
қилган. Савдогарлар тамқарлар, эркин жамоачилар эса Алаккум деб аталган.
Месопотамияда ёзув IV минг йилликда шаклланиб, миххат ёзуви деб
ном олган. Ёзишда сопол тахтачаларга михсимон иероглифлар ўйиб ёзилгани
учун шу номни олган. Ёзувнинг пайдо бўлиши билан илк адабиёт
намуналари ҳам шакллана бошлаган. Месопотамияда “Хўжайиннинг қул
билан суҳбати”, “Симбот ҳақида афсона”, “Гилгамеш”, “Бутун дунё тўфони”,
“Энмеркар ва Аратта подшоси”, “Энки ва Нинхурсаг” ва бошқа кўплаб
асарлар яратилдики, улар саёҳат, саргузашт, ўша давр ҳаётини ўрганишда
катта аҳамиятга эгадир. “Тилмун савдоси” номли афсонада Месопотамия
халқларининг савдо-сотиғи ҳақида ҳикоя қилинса, Гилгамеш афсонасида
худоларга қарши бориб бўлмаслиги, дунё тўфонида эса худолар ғазабидан
қўрқиш лозимлиги, Энмеркар ва Аратта подшосида узоқ саёҳатлар ва
саргузаштлар, “Авлиё Агастия” ва “Хўжайиннинг қул билан суҳбати”
афсоналарида Месопотамиянинг ижтимоий тузуми акс этгани билан ажралиб
туради.
Қадимги Месопотамияда илк бора мактаблар ташкил этилиб ўқитиш
ишлари йўлга қўйилган. Мактабларда асосан ўзига тўқ оила болалари ўқиган.
Месопотамия ўша давр мактабларининг аҳволининг ўрганишда мил.авв. 2800
йил олдин ёзилган мактаб ўқувчисининг кундалиги катта аҳамиятга эга. Унга
кўра, ўқитувчи мактаб отаси, халифа эса отанинг катта ўғли деб
номланганини билиш мумкин.
Қадимги Месопотамияда узоқ давр мобайнида тўпланган билимлар ва
бой тажрибалар сопол тахтачалар ва бошқа ашёларга ёзилиб, кутубхоналарда
сақланган. Одатда ибодатхоналар кутубхона вазифасини ўтаган. Бундан
ташқари подшолар, амалдорлар ва зодагонларнинг ўз кутубхоналари бўлган.
20
Оссурия пойтахти Ниневия шаҳрини қазиш вақтида Оссур подшоси
Ашшурбанапал кутубхонаси топилган бўлиб, бу кутубхона қадимги
дунёнинг ўз давридаги энг қимматли асарлари сақланиши билан боғлиқ.
Шунингдек, Ашшурбанапал кутубхонаси китобларига махсус муҳр босилган
бўлиб, унда “Эй, ушбу китобни ўқувчи, агар сен бу китобни ўғирласанг сенга
Ашшур ва Ададнинг ланати бўлсин” мазмунидаги сўзлар ёзилган.
Қадимги Шумерлар дастлаб ҳисоблашда қўл панжаларидан
фойдаланганлар, кейинчалик кўпайтириш, бўлиш ва бирмунча мураккаброқ
формулалар ёрдамида мисоллар ечиш ҳам маълум бўлган. Хўжаликнинг
ривожланиши математика ва астрономия фанларининг тараққиётига боғлиқ
бўлиб қолди. Вақтни ҳисоблашдаги астрономик маълумотлар Шумер-Аккад
давридаёқ тараққий қилган. Бу даврдаги сақланиб қолинган маълумотларга
кўра, тўрт иқлим, календар системасининг мавжудлигидан далолат беради.
Бу календар ибодатхона (Шумерча-зикурат)лардан туриб, ой фазаларини
доимий кузатиб бориш натижаларига асосланган. Шумерликларда йил 354
кундан иборат бўлган.
Қадимги Месопотамияда тиббиёт соҳаси, тарих, адабиёт ва бошқа бир
қатор фанлар билан бирга давлат сиёсати, давлат ишларини юритишда ҳам
ўзига хос ютуқларга эришилган эди. Подшо ҳар қанча мустабид бўлмасин
унинг фаолиятини назорат қилиб турадиган маслаҳат кенгаши бўлган.
Гилгамеш билан боғлиқ афсоналарни таҳлил қилар экан, инглиз олими С.Н.
Крамер Шумер давлатларида подшо ҳокимиятини чеклаб турадиган
оқсоқоллар кенгаши мавжуд бўлганини айтади. Афсонада Урук подшоси
Гилгамеш қудратли Киш давлати зулмидан озод бўлиш учун кураш
бошламоқчи бўлганида оқсоқолларнинг қаршилик қилиши, Гилгамеш эса
оддий халққа таяниб оқсоқолларга қарши чиққани ҳикоя қилинади. Оссур
подшоси Саргон II тахтга даъво қилмаслиги учун дастлаб уни руҳоний
бўлишга мажбур қилиниши ҳам қудратли Оссурияда юқоридаги
фикрларнинг амал қилганини кўрсатади. Подшо айни вақтда худонинг ўғли,
ердаги сояси, кичик худо каби сифатларни ҳам олганлиги турли даврларда
21
подшо ҳокимияти турли даражада бўлганлигини кўрсатади. Яъни, дастлабки
давлатларда уруғчилик, ҳарбий демократик тамойиллар устунлик қилган
бўлса, вақт ўтиши билан подшо ҳокимияти деспотик кўриниш олган.
Давлатни тутиб туриш учун энг аввал ҳарбий қўшин қадимги дунё
давлатларида катта аҳамиятга эга бўлган. Аскарлар оғир ва енгил
қуролланган бўлинмалардан иборат бўлиб, мил.авв. IV-III минг йилликларда
улар фақат пиёда жангчилар бўлган. Мил.авв. II минг йилликдан бошлаб
отлиқ аскарлар ҳам пайдо бўлган. “Калхатлар лавҳаси” ёдгорлиги қадимги
Месопотамиядаги ҳарбий иш ҳақида хулосалар чиқаришда катта ёрдам
беради.
Дунёдаги дастлабки қонунлар Шумер даврида ур-Намму номи билан
боғлиқ. Аммо у яратган қонунларнинг бизгача жуда кам қисми етиб қелган.
Подшо Хамураппи қонунлари эса, тўлиқроқ етиб келган ва ўша давр
ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, хўжалик соҳаларини ўрганишда унинг аҳамияти
беқиёсдир.
Қадимги Месопотамия динида ибтидоий диний эътиқод ва тасаввурлар
кучли эди. Ҳар бир соҳанинг ўз ҳомий худолари мавжуд деб тасаввур
қилганлар. Яратилган афсоналарга кўра, Месопотамия худолари Анунаклар
ва игигларга бўлинадилар. Яъни, Анунаклар осмонда яшовчи олий худолар,
игиглар эса ерда яшовчи кичик худолар. Улариннг сони 600 дан ортиқроқ
бўлган. Шунингдек, ярим худолар, Гилгамеш, Хумбобо, Энкиду, Энки,
Нинхурсаг, Энмеркар ва бошқалар ҳақида кўплаб афсона ва ривоятлар
яратилган.
Икки дарё оралиғида архитектура санъати саройлар ва зиккуратлар
(ибодатхоналар)
қуришда
айниқса
ривожланди.
Шунингдек,
ҳайкалтарошлик, тасвирий санъат, рақс, мусиқа санъатларининг ўзига
хослиги билан ажралиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |