Ўзбекистон респубикаси


Сифат менежменти тизимининг “Жараёнли ёндашиш” та



Download 4,8 Mb.
bet68/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

Сифат менежменти тизимининг “Жараёнли ёндашиш” тамойили.

Жараёнли ёндашиш.
Ташкилотнинг фаолияти ва мавжуд ресурслар жараён тарзида бошқарилганда кутилган натижа самарали бўлади.
O’z DSt ISO 9000:2009

Жараёнли ёндашиш – бу ташкилотда жараёнлар тизимини ҳамда бошқарув жараёнларини уларни идентификациялаш ва ўзаро фаолиятини қўлланилишидир.
Исталган натижа қачонки фаолият ва мувофиқ ресурслар билан жараён сифатида бошқарилса самарали бўлади. Жараёнли ёндашишнинг афзалликлари доимий бошқарувнинг мавжудлиги, яъни у алоҳида жараёнлар оралиғида ва уларни тизим доирасида, ҳамда уларнинг комбинациялашган ўзаро фаолияти таъминланади.
ISO 9000 серияли стандартлар тизими сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва натижавийлигини яхшилашда “жараёнли ёндашиш”ни қўлланилишини назарда тутилади. Шунинг учун жараён давоми оптимал ҳолатда ташкиллаштирилган ва жараённинг чиқишлари хусусиятларни аниқ қилиб белгилаш лозим.
Сифат тизимини қуришда жараёнли ёндашиш жараёнларни чиқишларидан бири кейингисининг киришлари бўлиб ҳисобланиши ва корхонанинг барча жараёнларини домий яхшилаш назарда тутилган. Бунинг учун юқори раҳбарият СМТ нинг барча жараёнларини доимий таҳлил қилиши, зарурият бўлганда корхона ривожининг динамикасини ривожлантириш учун тезкор тартибда тўғрилашлар, энг муҳимларини жой-жойига қўйиши, ресурсларни қайта тақсимлаши лозим.
Ташкилотнинг функционал тузилмасидан жараёнли бошқаришга босқичма-босқич ўтиш бошқарув қарорларини қабул қилиш ва ҳисоботларни юритиш учун ахборотлар, ресурслар, ўзаро фаолият ва жавобгарликларини аниқ ва равшан тақсимланиши билан мавжуд бўлади.
Амалий бизнесда жараёнли ёндашиш аниқ кўринишда жуда ҳам кам учратилади. Жараён бир неча функционал бўланмалар орқали бажарилса ва бунда бўлинмалар бошлиқлари бўлмаса, жараён натижалари жараён бориши учун жавобгарликни олувчи муайян лавозимдаги шахс мавжуд бўлгандагина ҳақақатдан ҳам у ўзида бошқарувнинг матрицали хусусиятини намоён этади. Ташкилот тизимида жараёнларнинг кетма-кетлиги ва ўзаро фаолиятини аниқлаш жараёнли ёндашишнинг зарурий шартларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Сифат тизимининг келгусидаги самарадорли бўлиши учун жараёнларни инвертаризациядан ўтказиш ва идентификациялаш, уларни иерархияси ва ўзаро боғлиқлиги ўта мураккаб ва ҳал этилувчи бўлиб ҳисобланади.
Мураккаблик шундан иборатки, бунда жараёнлар одатда, турли бўлинмалар билан алоқада бўлади ва улар ташкилий тузилма турли хил “кесим”ларида иштирок этади. Ҳақиқатда, функционал бўлинмаларни раҳбарлари ва жараён бориши ҳамда натижалари учун жавобгарнинг деярли ҳаммаси муайян лавозимдаги шахс билан тўқнашувларни, бошқарув маданияти етишмаслиги сабабли, жавобгарлик ва ресурсларни аниқ тақсимламаслик кейинчалик жабовгарликдан қочиш ёки ресурслар учун тортишувни юзага келтиради.
Бундай вазиятлардан чиқиб кетиш учун ISO серияли стандартлар буларни яхши бошқариш мақсадида жараёнга пешқадамларни тайинлашни тавсия этади. Тавсия этилаётган ташкилий бошқарув шакли бундай “мураккаб” жараёнларга жараён учун пешқадамни тайинлаб, ишчи гуруҳлар яратилади.
Бунинг учун кўникмани, ананаларни, одатларни ўзгартириш муҳим аҳамият касб этади. Асосан бу ишни процедарлар, йўриқномалар ва қоидаларни ўзгартириб уларни ҳужжатлаштириш керак.
Жараёнларни боқариш тизимини ҳужжатлаштириш бўйича ишлар қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилиши лозим:

  • Лойиҳа гуруҳини яратиш ва уларни тизим тамойиллари билан ўқитиш;

  • Тизимни яратишда зарурий ресурслар бўйича ишларни таъминлаш;

  • Бўлинма ходимларини ўқитишни ташкиллаштириш;

  • Дастлабки версия ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун гуруҳни яратиш (яхши ҳужжатларни ундан ким фойдаланса, шуларнинг ўзи яратиши мумкин);

  • Лойиҳани амалга ошириш календар режасини ва уни амалга оширишнинг ҳар бир босқичида баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;

  • Лойиҳани амлага ориши жараёнларининг мониторинг тизимини яратиш.

Жараёнларни бошқаришнинг процедура ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳар қандай ихтиёрий ишларни ўзиниг “кириш” ва “чиқиш”лари бўйича жараён сифатида қараш лозим.
Сифат менежменти тизимнинг “Жараёнли ёндашиш” тамойилини ISO 10014:2006 “Сифатни бошқариш – молиявий ва иқтисодий фойдалар олиш бўйича кўрсатма” халқаро стандартига мувофиқ қўллаш бўйича схемаси 4.10-расмда келтирилган.






Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish