Ўзбекистон респубикаси


Сифат менежменти тизимининг “Доимий яхшлаш” тамой



Download 4,8 Mb.
bet72/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

Сифат менежменти тизимининг “Доимий яхшлаш” тамойили.

Доимий яхшилаш.
Ташкилотнинг фаолиятини доимий яхшилашга ўзгармас мақсад деб қаралиши лозим.
O’z DSt ISO 9000:2009

Сифат йўқолишини олдини олиш ва корхона менежментининг амалга оширилмаган имкониятларидан фойдаланиш мақсадида СМТ энг муҳим тамойили бўлган “сифатни доимий яхшилаш” тамойилини амалда қўлланилишини таъминлаш лозим. Яъни бунга корхона истеъмолчилар ва бошқа қизиқувчи томонлар учун, ҳамда корхона учун ва даромад олиш учун жараёнлар ва фаолиятларнинг натижавийлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида ташкилотнинг ҳамма жойида қабул қилиган чора-тадбирларни амалга ошириш оқали эришилади.
ISO 9000 серияли стандартларнинг талабларига мувофиқ “сифатни доимий яхшилаш – бу истеъмолчилар ва бошқа қизиқувчи томонлар учун, ҳамда корхона учун ва даромад олиш учун жараёнлар ва фаолиятларнинг натижавийлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида ташкилотнинг ҳамма жойида қабул қилиган чора-тадбирлардир”.
Сифатни яхшилаш бўйича ҳаракатларга қуйидагилар киради:
а) яхшилаш учун соҳаларни аниқлаш учун мавжуд ҳолатларни таҳлил қилиш ва баҳолаш;
б) яхшилаш мақсадларини ўрнатиш;
в) мақсадларни яхшилаш бўйича мумкин бўлган масалаларни қидириш;
г) масалаларни танлаш ва баҳолаш;
д) танланган масалаларни бажариш;
е) мақсадларга эришилганлигини аниқлаш учун бажарилган натижаларни баҳолаш, ўлчаш, текшириш ва таҳлил қилиш.
Фаолият натижалари устидан ички назорат ва ички аудит тизими самарали бўлганда сифатни таъминлаш тизимининг ишчи ҳолати натижавийлиги ва самаралигига эришиш мумкин. Натижалар яхшилаш учун келгусида мақсадларни ўрнатиш учун таҳлил қилинади. Шу тарзда, доимий ҳаракат (фаолият) яхшиланиш бўлиб ҳисобланади. Бунда, натижавийлик деганда - режалаштирилган натижаларга эришиш ва режалаштирилган фаолиятларни амалга оширилиши даражаси тушунилади. Самарадорлик деганда эса, - эришилган натижалар ва фойдаланилган ресурсларнинг ўзаро боҳлиқлиги тушунилади.
ISO 9000 серияли стандартларнинг талабларига биноан, сифат тизими ички аудитида қуйидаги объектлар кўрилади:
а) жараёнларни натижавий ва самарали жорий этилиши;
б) доимий яхшилаш имкониятлари;
в) статистик усулларни қўлланилишининг натижавийлиги ва самарадорлиги;
г) ахборот технологияларидан фойдаланиш;
д) сифат учун харажатлар тўғрисидаги маълумотлар таҳлили;
е) ресурслардан фойдаланишнинг натижавийлиги ва самарадорлиги;
ж) маҳсулот ва жараёнларнинг ишчи ҳолати натижалари ва кутилмалари;
з) ўлчаш фаолиятининг мослиги ва ишончлилиги;
и) яхшилаш бўйича фаолияти;
к) қизиқувчи томонлар билан муносабатлар.
Сифат тизимининг ички аудити бўйича ҳисоботда яхши ишлаган ишчиларни қайд этиш ва раҳбариятга тақдим этиш тавсия этилади. Агарда режалаштирилган натижаларга эришилмаганиги аниқланса, унда жараённи ва унинг натижаларини яхшиловчи тузатишлар ва тузатиш ҳаракатлари қабул қилинади.
ISO 9000 серияли стандартлар юқори раҳбариятга ўз-ўзини баҳолаш масалаларини кўриб чиқишни тавсия этади. Ўз-ўзини баҳолаш – сифат менежменти тизимини етишиб бориш даражасини ва ташкилотнинг натижавийлиги ва самарадорлиги тўғрисида муҳокама қилиш ёки якуний фикр, одатда, ташкилот раҳбариятининг ўзи ўтказадиган синчиклаб баҳолаш бўлиб ҳисобланади.
Ўз-ўзини баҳолашдан ушбу тур фаолияти бўйича халқаро даражадаги кўрсаткичлар ва ташқи ташкилотларнинг энг яхши эришмаларига ўзининг фаолиятини солиштириш учун фойдаланиш мумкин.
“Доимий яхшилаш” тамойилини жорий этиш такомиллаштиришнинг энг яхши хусусиятлари ва янги усулларини қидириб топиш ва амалга ошириш заруриятини келтириб чиқаради. Бошқарув тизимини яхшилаш ва сифатини ошириш бўйича мавжуд воситалардан бири бошқа компанияларнинг яхши тажрибаларини аниқлаш ва улардан фойдаланиш бўлиб ҳисобланувчи бенчмаркингдир. Одатда, бу олинган натижалардан фойдаланиш, хулосаларни таҳлил қилиш ва шакллантириш, бошқа компаниянинг энг яхши тажрибаларини ўрганиш, хусусия жараёнларни моделлаштириш, яхшилаш кўзланган ва жараёнларни аниқлашдан таркиб топган фаолиятдир.
Сифат менежменти тамойилларини қўллаш нафақат бевосита фойдалар олиш, балки, хавф-хатарлар ва харажатлар менежментида ҳам муҳим ҳисса қўшади. Ташкилот, унинг истеъмолчилари ва бошқа қизиқувчи томонлар учун хавф-хатарлар ва харажатлар менежменти, фойдалар билан боғлиқ мулоҳазалар муҳимдир. Бундан келиб чиқадики, сифатнибошқариш тизимини жорий қилувчи ташкилотда ҳар бир ходим мажбурияти “олдинги эришилган натижалардан ўзини яхши томонга узлуксиз яхшилаш”га мажбур бўлиб ҳисобланиши керак.
Ташкилот фаолиятини доимий яшилаш тушунчасига умумий олганда, унига ўзгармас мақсад сифати қараш жоиздир. Биринчи навбатда фаолият натижаларини доимий яхшилаш тамойилини корхона қўллаб раҳбарият ва ходимлар ўқиб, ўзлаштирсалар сифат тизими самарали бўлади. Бироқ, ишлар сифатини ошириш жараёни, ўқишсиз – бўш тушунча эканлигини тушуниш лозим.
Сифатни ошириш ва такомиллаштириш зарурияти компания ходимлари ва менежменти учун индивидуалли ва мажмуий сифатда бошқарувдан юқори даражадаги касбий тайёргарликни талаб қилади. Касблар бошқарувни шакллантиради яъни асосий таълим ва фақат ўзининг амалий тажрибага таянилиб қўшимча билимлар олмасдан, яхши натижаларга эришиш мумкин эмас, ваҳоланки, ишончлилиги, хавфсизлиги ва қурилма ҳамда объектларнинг техник-иқтисодий самарадорлиги мустаҳкам бўлган ва муҳим бўлиб ҳисобланадиган бошқарув йўналишларида буларни ўзлаштирмасдан натижаларга эришиб бўлмайди.
Бу СМТ доирасида бир вақтни ўзида бирлашган сифатни бошқариш тизимдан фойдаланида корхонанинг барча тузилма бўлинмлари бўйича барча иерархик даражаларда мувофиқлашган муҳандислик фаолияти ва сифат менежменти билан мувофиқлашиш заруриятини аниқ тасдиқлайди.
Бироқ, бундай бирлаштирилиш жараёни СМТ “доимий яхшилаш” тамойилини амалга оширишда корхона менежментининг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланиб ва бошқариш лозим.
Сифат менежменти тизимнинг “Доимий яхшилаш” тамойилини ISO 10014:2006 “Сифатни бошқариш – молиявий ва иқтисодий фойдалар олиш бўйича кўрсатма” халқаро стандартига мувофиқ қўллаш бўйича схемаси 4.14-расмда келтирилган.




Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish