1 - Боб. СИФАТНИ БОШҚАРИШ ВА СИФАТ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР 1.1. Сифат менежменти тизими ва уни сертификатлаштириш фанининг мақсади ва вазифалари
Сифатни бошқариш ва сертификатлаштириш фаолияти иқтисодиётнинг бир қанча соҳалар ва саноатнинг барча тармоқларида ишлаб чиқаришдаги замонавийликни акс эттириш, технологик жараёнларни комплекс автоматлаштириш, ишлаб чиқарилаётган ва четдан келтирилаётган турли маҳсулотларнинг сифати юқори даражада, меъёрий ҳужжатларнинг белгиланган талабларига мос бўлишини, истеъмол маҳсулотларини аҳоли учун хавфсизлигини таъминлаш, илғор, кўп йиллик тажрибадан ўтган жаҳон андозаларидан фойдаланиш ва уларни республикамизда тадбиқ этиш кабиларни ўзида мужассамлаштирган.
Сифат менежменти тизими ва уни сертификатлаштиришнинг айрим ўзига хос хусусиятлари мавжуд, чунки у ўзига ишлаб чиқаришни сертификатлаштиришини ҳам қамраб олади. Бу эса кўпчилик маҳаллий корхоналарнинг ўзига хос шарт-шароитларининг мавжудлиги билан тушунтирилади яъни уларда менежмент тизимлари мавжуд эмас, аммо улар ишлаб чиқаришни баҳолаш жараёни билан танишлар, чунки бир вақтда ишлаб чиқариш жараёнларининг аттестациясилаш ҳам мумкин. Бу эса менежмент тизимлари орқали ишлаб чиқариш ҳамда корхонанинг бошқарув тизимини муқобиллаштиради. Шунинг учун менежмент тизими ўзининг афзалликлари билан ҳам аҳамиятлидир.
Корхоналарда ISO халқаро стандартлари талаблари асосида сифат менежмент тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ва уларни сертификатлаштириш ҳамда келгусида сифат менежменти тизимларини натижавийлиги ва самарадорлиниги таҳлил қилиш орқали корхонанинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини баҳолаш қулай афзалликларни юзага келтиради.
Сифат менежменти тизими ва уни сертификатлаштириш фани корхона ва ташкилотларда сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этилган сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш, аудит ўтказиш, аудит турлари, ўтказиладиган ва ўтказилган ички аудит натижаларини таҳлил қилиш, таҳлили натижалари асосида сифат менежементи тизими мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш тартиблари, фан тарихи ва ривожининг тенденцияси, истиқболи ҳамда республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар натижалари ва сертификатлаштириш соҳасидаги ҳалқаро, ҳудудий муаммоларнинг сертификатлаштириш истиқболига таъсири масалаларини қамраб олади.
Фаннинг мақсади – талабаларда сифат менежменти тизимини ривожланиш истиқболлари, сертификатлаштириш тарихи ва унинг ҳозирги даврдаги аҳамияти, республикамизда сифат менежменти тизимини корхоналарда жорий этиши ва сертификатлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар, корхоналарда ишлаб чиқилиб ва жорий қилинадиган менежмент тизимлари, сифатни бошқариш тизимлари, ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш асослари ва уларни муайян шароитларга мос ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш технологиялари хусусиятига хос сертификатлаштириш тартибларини танлаш бўйича йўналиш ихтисослигига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – талабаларга сифат менежменти тизимларини корхоналарда ишлаб чиқиш ва жорий этиши ҳамда сертифкатлаштириш, тартиб-қоидалари, сифат менежменти тизимини сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий, меъёрий ва ташкилий асослари, сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш идоралари, уларнинг фаолияти, сифат менежменти тизимларини сертификатлаштиришда халқаро стандартлар, сертификатлаштирилган сифат менежменти менежменти тизимлари фаолияти устидан инспекцион назорат ўтказиш ва маълум шарт-шароитлар учун сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш дастурларини ишлаб чиқишни ўргатишдан иборат.
Иқтисодиётда маҳсулотларни ишлаб чиқаришда сифатни таъминлаш, маҳсулот сифатини текширишда ишлаб чиқилган сифат менежменти тизимини корхонада жорий этиб ва уни сертификатлаштириш ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт салоҳиятини ошириш ва корхона рақобатбардошлиги таъминлаб, ишлаб чиқариш технологияларини ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Шунинг учун сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш жараёнига алоҳида талаблар ва вазифалар қўйилган. Ишлаб чиқаришда сифат тизимини жорий қилиш ва уни сертификатлаштириш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш, ишлаб чиқариш технологик жараёнлари учун сарфланадиган харажатларни камайтиришнинг ташкилий масалаларини ёритиб беради. Шу сабабли ушбу фан асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, ишлаб чиқариш технологик тизимининг ажралмас бўғини бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |