17.2. Сифат бўйича менежерларга қўйиладиган талаблар
Менежер ўз фаолиятида тадқиқот ёндошишдан кенг фойдаланганлиги учун асбобларни текшириш, усулларни, тамойилларни билиши ва қўлламоғи лозим, шунингдек, ишларни ташкил қилиши ва бу ишларни ўтказиш, уларни натижасидан фойдаланиши керак. Менежер фаолиятида тадқиқот ёндошишни қўллаш замонавий бошқарувчини фикрлашига мансуб ва иқтисодиётни замонавий ривожланиш даврида рақобатчилик ва бозор мунособатлари шароити талаби бўлиб ҳисобланади.
Менежер-тадқиқотчилар ва моҳир (профессионал) тадқиқотчилар сифат менежементи соҳасида тадқиқот ишларини ўтказишда ўзига хос қонунларга амал қилишлари керак. Бу сифат менежементи масалалари бўйича тадқиқот фаолияти билан алоқадор ўзига хос бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир шахснинг дунё қарашини алоҳида хусусияти ва тамойилларга мувофиқ риоя этишни талаб қилади ва минимум ўз ичига қуйидагиларни олади:
ҳалоллик ва адолатлиликни талаб этувчи: тадқиқот ишларини холисона ўтказиш учун ўзаро фойдали ва ўзаро маъқбул шароит ва нархларни вижудга келтиради; буюртмачи учун ўтказилган тадқиқотларнинг шаффофлиги; ижро этувчи-тадқиқотчи ва буюртмачи орасида пайдо бўлган келишмовчиликлар бартараф қилишни амалга оширишни талаб қилади;
барча турдаги якка ва жамоат жавобгарликларини таъминловчи буюртмачиларга зарур шартларни тақдим этиш ва риоя қилиш, бошқариш соҳасидаги тадқиқот фаолиятлари учун тадқиқотчи сифатида жавобгарлик;
тадқиқотчидан тадқиқот ишларини оператив, зарурий сифат даражасида ва ўз вақтида бажаришда инсофлилик талаб этади;
буюртмачилар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни мавжудлиги, тадқиқотчиларда талаб қилинган ҳажмда, тадқиқот натижаларидан амалиётда фойдаланиш бўйича самарали тавсияларни ва холисона хулосаларни чиқаришда фойдаланиладиган буюрмачи тўғрисидаги маълумот;
буюртмачи ва назорат идоралари учун маълумотларни етарлилиги, жорий қилиш ишлар ҳамда тадқиқот учун рационал қилинган харажатларни ҳаққоний, холисона, аниқлиги тасдиқлаш имконини беради;
ўрганилаётган объект ва тадқиқот кодекси тамойилларига тадқиқотчиларни риоя қилиши ва мувофиқлиги (аҳолининг истиқболи юқори даражали салоҳиятга эга бўлиш, билими, касбий ва ҳаётий тажрибаси, мустақил муҳокамаси талабларига мувофиқ).
Юқорида келтирилган тамойилларга риоя қилиб, тадқиқотга диалектик ёндошиш ва бошқа ёндошишлардан, биринчи навбатда тизимли ёндашишдан фойдаланиш ва тарғибот қилиш зарур.
Сифат менежмент тизимда тадқиқот ўтказишда кўпинча анкета сўров варақаси, суҳбат, савол-жавоб ва ҳ.к. қўлланилади. Буларни ҳаммасини телефондан фойдаланганда; ёзишмалар (почта, телеграфу, телетайп ва ҳ.к) ёрдамида, шахсий учрашувлар, турли хил усуллар билан биргаликда амалга ошириш мумкин.
Маълумотларни етказишда замонавий техника воситаларини қўллаш кўпроқ оператив тадқиқотларни ўтказиш имконини беради. Бунда уларнинг иқтисодиёти ошиб бориб, шунингдек, харажатлар камаяди. Шахсий учрашув суҳбатни (суриштирувчи билан) ўтказганда етарлича баҳо бермаслик ман этилади. Қачонки, бошқа тадқиқот усуллари холисона ва аниқ маълумотларни олишга имкон бермас, ушанда зарурият пайдо бўлади.
Сўроқ (савол - жавоб), суҳбат ва ҳ.к ўтказганда менежментда ҳаммага маълум бўлган мақсадга мувофиқ қоидаларга риоя қилиш лозим:
суҳбатдошга ва ўзига ҳурмат кўрсатиш;
интизомли ва пунктуалли бўлиши;
умумий маданият ва соғлом фикрнинг пайдо бўлиши;
суҳбатдошида кўриш – жамоада тадқиқот иштирокчиси тенг ҳуқуқлилиги;
суҳбатдошнинг ишончини қадрлаш;
суҳбатдошга қизиқувчан бўлиш ва унга ёкишга ҳаракат килииш. Масалан, инсонларга ёкиш учун Дейл Карнеги қуйидагилардан фойдаланишни тавсия қилади (тадқиқот ўтказганга аниқ изоҳланган чораларни белгилаш) қоидалари:
бошқа инсонлар билан самимий қизиқиш;
табассум қилиш;
унутмаслик керак, инсонни исми - бу энг лаззатли ва ҳоҳлаган тилда у учун энг муҳим товуш;
яхши тингловчи бўлиш, ўзи ҳақида гапириб бошқаларни мукофотлаш;
сизнинг суҳбатдошингизни нима қизиқтирса, шу ҳақида гапиринг;
онгни муҳимлигини, ўз суҳбатдошингизга ишонтиринг ва буни чин юракдан қилинг;
ҳар доим шуни ҳисобга олинг, ҳар биримизни асосан тўртта омиллар бўйича муҳокама қилишадилар: нима қиламиз, қандай кўринамиз, нима ҳақида ва қандай гапирамиз;
кийимингизга ва кўринишингизга эътибор беринг;
кўп сўзли бўлманг, чунки ҳаммага маълум “вақт-пул”;
мақсад қўйишни билинг ва унга эришиш йўлини таҳлил қилинг;
қўйилган мақсадни суҳбатдошга етказишни билинг;
реалистикликни кўрсата билиш ва ўзининг саволларини ва таклифларини асослаб беришни билиш;
мақсадга эришганда муроса қилиш санъатига эга бўлиш;
суҳбат учун айниқса ўзига афзал жойни танлаш;
суҳбатдошни тинглашни ва тушунишни билиш;
миллий хусусиятлар, одатлар, дидни, нимага қизиқишни ва суҳбатдошнинг феъл-атворини билиш ва эътиборли бўлиши керак;
одоб-ахлоқ қоидаларни, баённома ва тадқиқот қоидаларини билиш;
чет элликлар билан ишлаш вақтида таржимон билан ишлашни билиш;
кўпроқ кенг тарқалган чет тилларидан биттасини етарли даражада яхши билиш;
суҳбатдошга таъсир қила билиш, уни холисона ва кунглиги очишга эришиш. Бунда масалан, Дейл Карнеги тавсия қилган қатор қоидалардан фойдаланиш мумкин:
тортишувдан ўзини четга олиш - бу ягона усул;
тортишувдан ўзини четга олиш - бу ягона, юқори ғалаба қозониш усули;
суҳбатдошни фикрига ҳурмат кўрсатиш, агар у ноҳақ бўлса, унга айтмаслик керак;
ўзини ноҳақлигини тезроқ ва тортинмай тан олиш;
дустона оҳангда тутиш;
вақтнинг кўпроқ қисмини суҳбатдош гапиришига имкон бериш;
фикр менга тегишли деб суҳбатдош ўйлаверсин;
суҳбатдошни нуқтаи назаридан нарсаларга самимият билан қарашга ҳаракат қилмоқ;
ўзининг ғояларини драмалаштириш, уларни таассуротли кўрсатиш;
бошқаларни хатосини бевосита кўрсатиб бермасдан, бироқ билвосита (бошқача) йўл билан кўрсатиш;
аввал ўзини хатосини гапириш керак, кейин бошқаларни хатосини;
ўз обрусини сақлаб бошқаларга имкон бериш керак;
ўзини баҳолаганда “оқ кўнгли ва мактовга саҳоватли бўлиш керак”;
бошқаларга яхши обру (эътибор) яратиш, улар уни оқлашга ҳаракат қиладилар;
бошқаларни нимага ундамоқчи бўлсангиз, сиз шундай қилингки, кийин (оғир, машақатли) туюлмасин;
сиз нимани таклиф қилсангиз бошқаларни ҳам хурсанд килишга ҳаракат қилинг.
ўзингизни рақибни ўрнига қўйиб кўринг;
аёлларга алоҳида ҳурмат ва эътибор кўрсатиш.
Бу қоидаларнинг ҳаммасидан вазиятга қараб фойдаланиш керак, аммо улар ҳар доим самимий, чин кўнгилдан, одобга риоя қилиб, тартиб-интизомли, меъёри билан амалга оширилиши керак. Ҳар қандай вазиятда, бошқарув функцияларини тадқиқот ёндошиш билан бажарганда менежер ўзининг ходимлари орасида пешқадам бўлиши зарур.
Тадқиқотчи турдаги менежер худди пешқадам сифатида муносиб хусусиятларга эга бўлиши керак. Улардан фойдаланганда, истеъмолчиларнинг талаблари ва кутилмаларини бажарилишини, мақсадга эришиш ва самарали бошқаришни таъминлаш керак. Менежер турли хил функцияларни бажаради, шу жумладан:
информацион;
бошқарувчи, бунга тадқиқот ҳам киради, доимо барча бошқарув элементларини ва тизим ости бошқаришни доимо такомиллаштиришни таъминловчи;
келишувчи
вакилли.
Юқорида келтирилган тамойилларни бажариш учун сифат менежмент тизимида тадқиқотни ўтказишда менежер уларни ушбу соғада билими тушунчаси ва қобилияти ҳисобга олиб танлашни амалга ошириш керак.
Тадқиқот турдаги муайян менежерларни танлаш ҳар бир номзодлардан сифатни тахлил қилиши асосида ўтказилади. Бу мақсад учун турли хил усуллардан фойдаланилади, булар:
сифат менежменти тизими тадқиқотчилари сифатида ўтганларнинг фаолияти натижаларни, статистик таҳлили асосида номзодларни баҳолаш;
ушбу соҳада мутахассис сифатида эса, номзодларни коллектив баҳолаш;
номзод ўз-ўзини баҳолаши;
менежмент ва бошқа соҳаларда мутахассисни анкета баҳоланиши.
Кўпинча бир вақтнинг ўзида бир неча усуллар қўлланилади, масалан тадқиқот номзодларини ўз-ўзини баҳолаш ва коллектив баҳолаш талаб қилинади. Бундай ёндашишнинг хислати керакли сифат билан тадқиқотчиларни етарлича асосланган танлаш имконини беради. Бироқ тан олиш керакки, коллектив баҳолаш ва ўз-ўзини баҳолш усулидан кўра кўпроқ ўтган фаолиятни баҳолаш усули холисонадир.
Бунда барча потенциал менежер-тадқиқотчиларнинг билим ва хусусиятларига қараб еттита синфга груҳлаш мумкин (17.1 - жадвал).
(17.1 - жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: |