Усулнинг бошқа номи “Сифат назоратининг еттита янги воситаси”, ва “Бошқариш ва режалаштиришнинг еттита воситаси” деб ҳам аталади.
Усулнинг муаллифи Япония олимлари ва муҳандислари иттифоқи 1979 йилда яратишган.
Усулнинг вазифаси. Кўпинча бу воситалар лойиҳалашнинг босқичларида юзага келувчи муаммони ҳал қилишда қўлланилади.
Усулнинг мақсади. Турли тоифадаги фактлар таҳлили асосида бизнесни ташкиллаштириш, режалаштириш ва бошқариш жараёнларида юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш.
Усулнинг моҳияти. Сифатни бошқаришнинг еттита воситаси мураккаб ҳолатларни тушунишни таъминлайди ва маҳсулот ёки жараёнларни лойиҳалаш жараёнини яхшилаш йўли билан сифатни бошқариш масалаларини енгиллаштиришга ўрдам беради.
Сифатни бошқариш воситалари режалаштириш жараёнини қуйидаги хусусиятлари ҳисобига мутаҳкамланади:
вазифларни аниқлаш;
камчиликларни бартараф қилиш;
қизиқувчи томонларнинг ўзаро ахборот алмашинуви ва тарқатишига кўмаклашиш;
мавжуд лексикадан фойдаланиш.
Сифатни бошқариш воситалари натижасида қисқа муддатда оптимал қарорларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Ўхшашлик диаграммаси ва алоқадорлик диаграммаси умумий режалаштиришни таъминлайди.
Дарахт кўринишидаги диаграмма, матрицали диаграмма ва устунлик матрицаси оралиқ режалаштиришни таъминлайди.
Қарор қабул қилиш жараёнининг блок-схемаси ва стрелкали диаграммалар батафсил режалаштиришни таъминлайди.
Ҳаракатлар режаси. Усулларниг қўллаш кетма-кетлиги қўйилган мақсадга боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин.
Бу усулларни алоҳида восита сифатида ва усуллари тизими сифатида ҳам кўриш мумкин. Ҳар бир усулнинг ўзини масаланинг қандай синфга таалуқлигига, қўлланилишига боғлиқ ҳолда мустақил қўллаш мумкин.
Усулнинг ўзига хослиги. Сифатни бошқаришнинг еттита воситаси – турли тоифадаги фактларни таҳлил қилишда бизнесини ташкиллаштириш, режалаштириш ва бошқариш жараёнларида сифатни бошқариш масалаларини ёнгиллаштиришга ўрдам берувчи воситалар йиғиндисидир.
1. Ўхшашлик диаграмаси – яқин оғзаки маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш йўли билан асосий жараёнларнинг бузилишини аниқлаш имкон берувчи воситадир.
2. Алоқадорлик даграммаси – асосий ғоя, муаммолар ва унга таъсир қилувчи турли хил омилларнинг ўзаро мантиқий алоқасини аниқлаш имконини берувчи воситадир.
3. Дарахт кўринишидаги диаграмма – муаммони ҳал қилишнинг самарали воситалари ва янда мақбулроқларини тизимли қидиришга ёрдамлашувчи, ижодий фикрлаш жараёнига қизиқтирувчи воситадир.
4. Матрицали диаграмма – турли хил аниқ бўлмаган (яширин) алоқаларни аниқлашга ўдам берувчи воситадир. Одатда, тадқиқ қилинаётган объектнинг компонентлари - a1, a2,., b1, b2. қаторлар ва устунлар бўйича жадвал кўринишидаги икки ўлчамли матрицалардан фойдаланилади.
5. Устунлик матрицаси – устунроқ бўлган маълумотларни аниқлаш мақсадида матрицали диаграммани қуришда олинган кўп миқдордаги сонли маълумотларни қайта ишлаш учун қўлланиладиган воситадир. Бу таҳлил кўпинча ихтиёрий равишда кўриб чиқилади.
6. Қабул қилиш жараённинг блок-схемаси – доимий режалаштириш механизмини ишга туширишга ёрдам берувчи воситадир. Ундан фойдаланиш ихтиёрий ишларда ҳақиқатдаги хатарларни камайтиришга имкон беради. Муаммони тасдиқлашдан тортиб то ун ҳал этишгача бўлган ҳар қандай имкони бўлган ҳолатлар режалаштирилади.
7. Стрелкали диаграмма – қўйилган мақсадлари амалга ошириш ва уларнинг самарали назорат қилиш учун барча зарурий ишларни бажариш муддатларини оптимал реалаштиришга ёрдам берувчи воситадир.
Қўшимча маълумотлар:
Сифатни бошқаришнинг еттита воситаси муаммони жаоатчилик билан муваффақиятли ҳал қилишга киришиш ва розиликларни шакллантириб, мос ҳолда режалаштириш ва мураккаб ҳолатларни тушуниш учун таъминловчи воситалардир.
Бу воситалардан олтитаси муайян бўлмаган маълумотлар билан ишлашда ойдаланилади ва оғзаки айтилган асосий маълумотлари йиғиш ҳамда аниқлаш учун семантик концепцияни тушунишни талаб қилади.
Одатда маълумотларни йиғиш вақтида “ақлий ҳужум”усули амалга оширилади.
Усулнинг эътиборлиги. Ўзлаштириш ва қўллашнинг соддалиги ҳамда яққоллигидир.
Усулнинг камчиллиги. Мураккаб жараёнларнинг таҳлилини ўтказишда самарасининг пастлигидир.
Кутиладиган натижа. Сифатни бошқариш воситаларидан фойдаланиш корхонада тоза даромад олишни яхшилайди ва ресурсларни тежашга ёрдам беради.