Горизонтал ва вертикал усуллар. Горизонтал усулдан фойдаланганда аудитор диққатини аниқланган вазифа ёки бўлинма фаолияти доирасида жалб этиши керак. Бунда одатда, бўлинманинг ишчи йўриқномаси ёки процедурадан фойдаланиши инобатга олинади. Бу усулдан ички аудитларда қисман фойдаланилади.
Вертикал аудитда битта элемент вазифалари чиқишидан бўлинма ёки бошқа жараёнга чиқишлари кузатилади. Бу нисбатан шартнома, маҳсулот ёки жараёнларга тааллуқли бўлиши мумкин. Бунинг мазмуни бу усулдан тўғри кузатув аудити усулига ўхшашроқдир.
Жараённинг бошланғич маълумотлари усули. Аудиторлар исикава диаграммасидан андоза сифатида фойдаланиб, стандартга таалуқли бўлган талаблар ва жараённинг анъанавий атрибутлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўришади. Аудиторлар ушбу моделдан фойдаланиб ISO 9001 талаблари (процедуралар, маҳсулот, қурилма, ишчи ҳолати меъзонлари, инсон ресурслари ва жойлашган жойи) доирасида ихтиёрий жараён бўйича юз берадиган ҳодисани тушуниб етиш саволларини бериши мумкин. Меъзонларга тушунарли ва аниқ уруғу берилиши стандарт доирасида яхшилаш ва қизиқарли ҳамда муҳим ривожланишларни ўзида намоён этади. Қуйидаги саволлар бўйича талабларни боғлаш ва шу асосида аудиторнинг саволномаси тайёрланади:
- жараённинг мақсади қандай?
- жараённинг кириш маълумотлари қанақа?
- жараённинг чиқиш маълумотлари қанақа?
- жараён қандай бошқарилади?
- қандай ресурслар талаб этилади?
- ресурлар миқдори қандай аниқланган?
- натижавийлик, самарадорлик ва мослашганлик учун қандай меъзонлар?
Аудиторлар ресурслар билан боғлиқ масалаларни эътибор бериб кўриб чиқиши лозим. Қўшимча саволлар қуйидагича бўлиши мумкин:
- ресурлар режа асосида қандай оқилона асослашлар турибди?
- жараён натижавийлигига ресурсларни режалаштирилиши текширилганлиги далиллари борми?
Ўз-ўзини текшириш ва назорат саволлари
1. Аудит нима?
2. Аудитларнинг турлари ва уларнинг синфланишини тушунтиринг.
3. ISO/IEC 19011 халқаро стандартига асосан аудиторларга қандай принциплар келтирилган?
4. Аудит дастурини бошқариш учун кимлар жавобгар бўлади?
5. ISO/IEC 19011 стандартига мувофиқ аудиторларни баҳолаш қандай босқичларда амалга оширилади?
6. Аудит критериялари нима?
7. Аудит мезонлари нималардан иборат?
8. Аудитларни ўтказишдан асосий мақсад нима?
9. Аудитларни буюртмачиси ким?
10. Аудит ҳажми нима ва у нимага боғлиқ?
11. Биринчи томон аудити деганда нима тушунилади?
12. Аудитни объектлари нималардан иборат?
13. Аудит босқичларини тушунтиринг.
14. Аудитни ташкилий тамойиллари нималардан иборат?
15. Аудитни ўтказишда нималар таъминланиши керак?
16. Аудитни дастури бўйича ёзувларга нималар киради?
17. Аудиторлар кимлар?
18. Аудиторларга қандай талаблар қўйилган?
19. Маълумотларни йиғиш усулларига нималар киради?
20. Номувофиқлик нима?