6.2. Қидиришнинг геологик суръатга олиш усули
Юқорида таъкидланганидек, геологик суръатга олиш қидиришнинг асосий усули ҳисобланади ва башқа барча усуллар уни фақат мукаммаллаштиради ва тўлдиради. Геологик шароит геологик суръатга олиш ёрдамида аниқланади. Геологик суръатга олиш жараёни асосий жараёнлардан бири ҳисобланиб, қидириш ишларини олиб боришда фақат илмий асосланган ушбу йўналишга таяниш мумкин. Кўпинча қидириш ишлари геологик суръатга олиш билан бир пайтда ташкил этилади ва бу икки жараён-суръатга олиш ва қидириш ишлари бир-бири билан уйғунлашиб кетади.
Дастлабки қидириш 1:200000, 1:100000 ва 1:50000 миқёсли геологик суръатга олиш асосида олиб борилади. Аниқ қидириш геологик суръатга олиш асосида нисбатан йирикроқ 1:50000дан 1:10000 гача бўлган миқёсда олиб борилади.
Геологик суръатга олиш қидирув ишларининг мазмуни, геолог томонидан тасвирланаётган майдонни кесишган йўналишлари бўйича кўп сонли очилмаларни кўриб чиқиш(амалда барча очилмаларни - аниқ суръатга олиш) орқали очиб берилади. Бунда ҳар доим геолог геологик қидирув меъзонларидан фойдаланиб, асосий эътиборини ва кучини шундай участкаларга қаратиши лозимки, у ердан фойдали қазилмаларни топиш эҳтимоли жуда юқори бўлсин. Энг эътиборга молик участкаларда албатта сунъий очилмалар ташкил қилинади.
6.3. Қидиришнинг дарё - бўлаклари усули
Ушбу усул замирида фойдали қазилма бўлакларини топиш мақсадида дарё водийларида, жарликлар ва дўнгликларнинг ёнбағирликларида, дарё ўзанлари ва қайирларида, нураш махсулотлари таркибида маъдан тўпламлари, бўлаклари, ғўлаклари ва ҳарсангларини қидириш ва кузатиб бориш, обдон қараб чиқиш ва улар орқали коннинг туб очилмалари жойлашган ўрнини тиклаш ётади. Конни кесиб ўтувчи тоғ дарёлари ва жарликлар, фойдали қазилма бўлакларни оқим бўйлаб пастга оқизиб кетади. Турғун минераллардан ташкил топган шундай фойдали қазилма ғўлаклари ва бўлакларини қидириб топиб, дарё бўйлаб юқорига ёки ёнбағирликга кўтарилиб, ён ирмоқлар ва жарликлардан туб она жинсли конларни топишган.
6.4. Қидиришнинг музлик-ғўлаклари усули
Ҳозирги геологик даврда музликлар билан қопланган Евроосиё, Американинг шимолий худудларида қазилма бойликларни қидиришнинг маҳсус музлик-ғўлакли усули қўлланилади. Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, фойдали қазилма сақловчи ғўлактошларни мореана ётқизиқлари орасидан қидирилади. Шундан сўнг, музликлар ҳаракатини кўрсатувчи қадимги музликлар ҳаракати қолдирган излар устида олиб борилган кузатишларга асосланиб, муз таъсирида туб она жинсдан кўчириб олинган ғўлактошларни қайси томондан келтирилганлиги аниқланади. Бир биридан катта масофадан топилган бир неча ғўлаклар ҳам баъзан туб конни қайерда жойлашганлигини белгилаш ва тарқалиш майдонини аниқлаш имконини беради. Шундай қилиб, унча катта бўлмаган майдон чегараланади ва бу майдон доирасида одатда ўта қалинликдаги муз ётқизиқлари тагидан кон қидириш учун геофизик ва бурғулаш ишларини олиб бориши мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |