1.1.Абулғозийхоннинг “Шажараи турк” асари муҳим манба сифатида
Абулғозихоннинг иккинчи – йирик асари «Шажарайи турк» номи билан
машҳур. Мазкур асарнинг асосий қисми 1663-1664 йилларда ёзилган. Асар Хоразм тарихининг ХВИ-ХВИИ асрнинг иккинчи ярмидаги ижтимоий сиёсий тарихини баён этишда нодир манбадир57. Абулғози келгуси авлодларга туҳфа қилиб қолдиражак асарини яратишга киришар экан, уйдирма ва сохталикларга йўл қўймасликка, тарихдан четга чиқмасликка ҳаракат қилади. Абулғози Баҳодирхон мазкур асарни битишда форсий ва туркий тилларда ёзилган ўн саккизта манбага таянади. Бу ҳақда унинг ўзи шундай дейди: «Эрон бирлан Туронда ўтган Чингизхон ўғилларининг отларини айтилган тарихлардан ушбу
замон фақирнинг олдинда ўн саккиз мужоллик ҳозир турар». Абулғози ўз она тилини яхши билганидек форс-тожик, шунишдек, мўғул тилларини ҳам пухта эгаллаган эди. У ўз асарларини она тилида ёзган. Абулғози Баҳодирхон: «Бу тарихни яхши ва ёмон барчалари билсин деб, турк тили билан айтдим. Бир калима чиғатой туркийдан, форсийдан ва арабийдан қўшмайман, равшан бўлсин деб, туркийни ҳам андоқ айтибманки, беш яшар ўғлон тушунур»,—
деб ёзади.
Абулғозининг асарлари Шарқ тарихчи ва олимларинигина эмас , балки рус ва бошқа чет эл олимларининг ҳам диққат этиборини ўзига торта бошлади.
Жумладан, рус тарихий адабиётларида хорижий тиллардан таржима қилинган
асарлар қаторига 1770-йилдан «Шажарайи турк» асари ҳам қўшилди.
Муаллифнинг «Шажараи турк» асари 1825-йилда Қозонда Румянсев, 1854- йилда Г.С.Саблуков, 1871 -йилда П.И.Демизонлар томонидан, «Шажараи тарокима» асари эса 1898 ва 1966-йилларда бир неча маротаба рус тилида нашр этилди. «Шажарайи турк»нинг рус тилига таржимаси Россия олий ўқув зортларида Шарқ халқлари тарихи ва тилини ўқитиш ишига ҳам ижобий таъсир этди. Масалан, Қозон Давлат дорилфунунининг профессори И.Н.Березин туркий халқлар тарихини ўқитишда Абулғозининг асарларига ҳам таянган: «Турк хрестоматияси» номли китоби ва дорилфунун талабаларига ўқиган маърузаларида «Шажарайи турк» таянч манбаи бўлиб хизмат қилганлигини олимнинг ўзи таъкидлайди.
Абулғозининг «Шажараи тарокима» ва «Шажараи турк" асарларига улар
хусусида илмий изланишлар олиб борган олимлардан Мунис ва Огаҳийнинг
«Фирдавс-ул-иқбол»58 асарида С.П.Толстов «Қадимги Хоразм маданиятини
излаб»59 номли китобида, Я.Ғ.Ғуломов «Хоразмнинг суғорилиш тарихи»60,
Баёний эса «Шажараи Хоразмшоҳий» китобида ниҳоятда яхши фикрлар билдирганлар. Шунингдек, П.П.Иванов ва А.К.Боровковлар «XVI XIX асрлар туркман тарихининг манбалари ҳақида мулоҳазалар» номли асарида, Б.В.Лунин «Ўрта Осиё тарихидан очерклар»61 рисоласида, М.И.Йўлдошев «Хива хонлигида ер эгалиги ва давлат тузилиши»62 асарида, Б. В. Бартолд «Маданий ҳаёт тарихи», Қ.Муниров «Мунис, Огаҳий ва Баёнийнинг тарихий асарлари», Б.А.Аҳмедов «Кўчманчи ўзбеклар давлати»64 каби асарларида ҳам
Абулғози Баҳодирхоннинг ижодига юқори баҳо берганлар.
Ғарбий Европада эса асар немис, инглиз, француз тилларида, ҳатто
Америкада ҳам таржима қилиниб нашр эттирилди. Европа бу асар билан ўтган
асрнинг иккинчи чорагида танишди. Полтав яқинидаги ғалабадан сўнг Сибирга жўнатилган швед офисерлари Тоболскда Абулғозихоннинг қўлёзмаси ва унинг мундарижаси билан танишгач бу асар таржимаси устида ишлай бошладилар. Бу илмий тадқиқотнинг асосий ташаббускори Филипп Иоанн Табберт Штраленберг эди. Рус тилини яхши билган бухоролик охунд Абулғозихон асарининг таржимасини рус ёзувчисига баён қилган. Ўз навбатида швед Шенстрем рус тилидаги таржимадан фойдаланиб асарни немис тилигф таржима қилишга муваффақ бўлади. Бу таржима 1780- йилда ―Абулгаси Баҳадур ЧанЪС Гесчлечт бучдер Мунгалисчен Чанен, аусеинер туркисчен Ҳандсчрифт удерсетзт вон Др.Д.Г.Мессерсчмид, 1780‖ Мессершмидт таҳрири остида чоп этилган. Асар немис тилига таржима қилинишидан олдин француз тилида 1726-йил Брюсселда «Ҳистоире генеалогиқуе дес Татарс, традуите ду манускрипт тартаре дЪАбулгаси – Баҳадур – Чан, эт энричие дъун гранд номбре де ремарқуес эт трес куриеусус сур ле веритабле эстат пресент де лЪАсие септентрионале, авес картес геограпҳиқуес несессариес. ПарД.» номи остида нашр қилинган. Бу нашрга Бендик томонидан изоҳ қилинган. Ушбу француз тилидаги таржима ўз навбатида асарнинг инглиз тилидаги таржимаси (1780) учун ҳам асос
бўлиб хизмат қилди. Рус олими Тредиаковский асарни француз тилидан рус тилига «Родословная история о татарах, переведенная на французкий язык с
рукописныя татарской книги, сочинения Абулгачи-Баядур-Хана… а с
французкого на Российской в Академии наук» (1770) номи билан икки томда
нашр қилдирилади.
Рус олими Г.Саблуковнинг қайд этишича, асарнинг барча таржималарини ҳам ишончли деб бўлмайди. Чунки уларнинг ҳеч бири бирор бир тарихий муаммони аниқ ёритиб бера олмайди. Абулғозихон асарининг тилини билган олимлар ҳам билмаганлари ҳам асарни қониқарлироқ таржима қилишга ҳаракат қилганлар. Асар матнидаги ибораларнинг аниқроқ тушунтирилиши ҳамда тарихий билимларнинг манбалар асосида тўлдирилиш мақсадидан канцлер граф Н.П.Румянсев Абулғозихон асарининг нашри учун маблағ ажратди ва асар Қозон университети типографиясида чоп этилди.
Венгрия фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, машҳур шарқшунос
олим Г.Вамбери 1863 йилда Теҳрондан чиқиб Каспий денгизининг шарқий
қирғоғи бўйлаб саёҳат қилади. Ана шу саёҳат давомида Абулғозининг «Шажараи турк» китобини қўлга киритади ва у билан мукаммал танишади.
Китоб шарқшунос олимга кучли таъсир этади. Шу боисдан ҳам у «Шажараи
турк» асарига юксак баҳо берган эди. «Ўрта Осиё бўйлаб саёҳат» (1865) номли китобида Абулғозининг ижоди билан 1870 йиллардан бошлаб қизиқиб келган П.Н.Демезон 1871 -1874 йиллар орасида «Шажараи турк»ни француз тилига таржима қилади. «Шажараи турк» таржимаси унга катта шуҳрат келтиради.
Юқоридагилардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, Абулғозихоннинг «Шажараи турк» асари ўтмишда Шарқ тарихчилари, рус ва
Ғарбий Европа шарқшуносларининг эътиборига сазовор бўлган ноёб асарлардан бўлиб келган. У қарийб уч асрдан буён туркий халқлар тарихи
бўйича қимматли манба сифатида ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. «Шажараи тарокима» ва «Шажараи турк» асарларининг тарихшунослик фанида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида бир қатор илмий текшириш ишлари олиб борилди. 1938 йилда яратилган «ХВИ—ХИХ асрлар туркман тарихининг манбалари ҳақида мунозаралар» ҳамда 1958-йилда нашр этилган «Ўрта Осиё тарихидан очерклар» номли китоблар Абулғозининг тарихчилик фаолияти тўғрисида ҳам баҳс юритган асарлардандир. «Абулғозининг асарлари яна шунинг учун ҳам муҳимки, мазкур муаллифдан илгари бундай асарлар яратилмаган эди, шунингдек, улар вужудга келган ва кейинги «Абулғози Баҳодирхон ўзининг муаррихлиги билан мўғул, турк арихчилари орасида шуҳрат қозонганва шу билан бир вақтда Хива ҳукмрони (1 643-1663) бўлиб, унинг асарлари Россия ва чет эл тилларида ҳам таржима қилингандир»,— деб ёзади олим А.Семенов. Айниқса, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон халқлари тарихини ёритувчи тарихшунослар Абулғозий асарларига таянч манбаи сифатида мурожаат қилганлар улғози Баҳодирхоннииг фаолияти ва тарихий мероси К.Юсупов томонидан алоҳида илмий тадқиқот обекти қилиб олинган. У 1950-йилда «XVII асрнинг биринчи ярмида Хива хонлиги ва Абулғози» мавзуида номзодлик ишини ёзиб, ҳимоя қилди.
Шунингдек, академик Я.Ғуломов «Хоразмнинг суғорилиш тарихи» номли монографиясини яратишда Абулғози асарларига кўп мурожаат қилади. «Янги Урганч барпо этиш, Урганч каналини қуриш, Гурландан шимолда Вазир истеҳкомини солиш каби тадбирлар хон Абулғози даврида тугатилади. Шундай қилиб, унинг даврида чап қирғоқ Хоразмнинг жанубий ерларини иккинчи марта ўзлаштириш бошланган. Хоразмнинг бу маърифатли ҳукмрони ўз ота-боболарининг кўчманчилик одатларидан воз кечиб, шаҳар ва деҳқончилик воҳасининг маданиятини ўзлаштирди. Ғозобод канали ва ундаги истеҳком (Ғозовот) ҳам Абулғози номи билан боғлангандир».
Академик М.И.Йўлдошев Хоразмдаги уруғларнинг таркиби ва тузилишини ўрганишда Абулғозихоннинг тадбиркорлигини баён этиб: «Абулғозихон томонидан кўрилган тадбирлар тўғрисида Шермуҳаммад
Мунис асарида келтирилган маълумотлар ҳам уруғларнииг таркиби ва тузилишини ўрганиш учун диққатга сазовордир»,— деган эди.
ХХ асрнинг дастлабки йилларидан бошлаб Абулғози асарлари тилшунос
олимларни ҳам қизиқтириб келмокда. Бир қанча атоқли туркшунослар ўзбек
адабий тили тарихига бағишланган илмий-назарий ишларида Абулғози
асарларидан унумли фойдаланганлар. 1957-йилнинг 4—11 июн кунларида Тошкентда ўтказилган Бутуниттифоқ шарқшуносларининг биринчи илмий-назарий конференсиясида «Хивалик Абулғозихон асарлари — ўзбек адабиёти ва тилининг ёдгорлиги сифатида» деган мавзуда маъруза қилинган. Маърузада Абулғозихон адабий меросини тўплаш, тизимлаштириш ва улар устида ҳар томонлама, чуқур илмийтадқиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор берилди . 1958 йилда эса, А.Н.Кононов томонидан Абулғозининг «Шажараи тарокима» асари рус тилига таржима қилиниб, танқидий матни нашр этилди. Бу асарга таржимон қисқача сўз боши ёзган.
А.М.Шчербакнинг 1959-йилда Москвадаги Шарқ адабиёти нашриётида «Ўғузнома ва муҳаббатнома» номли китоби босилиб чиқади.
Бу китоб қадимги уйғур ва эски ўзбек ёзувлари ёдгорликларига бағишланган бўлиб, унда Ўғузнома муносабати билан Абулғозининг «Шажараи турк» асарига ҳам анчагина ўрин ажратилган. Бу икки асар тадқиқотчи томонидан таққосланади ва улардан илмий-назарий хулосалар
чиқарилади. А.М.Шчербак Ўғузхоннинг афсонавий тарихини ёритувчи қўлёзмаларнинг турли хил вариантларни бир- бирига қиёслаб кўриб, шулар орасидаги энг кўп тарқалгани, аҳамиятлиси ва қадимгиси Абулғозининг «Шажараи турк»да келтирилган варианти, деган хулосага келади. У уйғур варианти билан «Шажараи турк»даги айрим деталларни, яъни ёй ва олтин
ўқларни қўллаш ўринларини қиёслаш орқали ҳам Абулғозининг қўлида бизгача етиб келмаган «Ўғузнома»нинг қадимийроқ нусхаси бўлган, деб ҳукм чиқаради. Баъзи бир тарихчиларнинг Абулғозихон Ўғузхон ҳақидаги далилларни Рашидиддиннинг «Жоме ат-таворих» асаридан олган деган бир томонлама фикрларига қарши чиқиб, олим бундай деб ёзади:«Умуман, Абулғозининг қўлида Ўғуз ҳақида бизгача етиб келмаган ишончли,
қадимий нусханинг бўлиши ҳақиқатдир... Рашидиддиннинг «Жоме аттаворих»идан ўзлаштирилган бир қанча фактларни Абулғози Эронда бўлган вақтида бошқа форс ёзувчиларининг тарихий хроникаларидан ҳам ўқиб ўрганган. Дарвоқе, Ризо Нурнинг «Абулғози Ўғуз ҳақидаги афсонани бутунича Рашидиддиндан Ўзлаштирган»деган асосли эмас. Абулғозининг
Ўғуз ҳақидаги баёнига ва умумант «Шажараи турк»ка тил нуқтаи назаридан турли хил белгиларнинг аралаш ишлатилиши характерли хусусиятдир.
Ғарбий ва жанубий тил қатламларининг мавжудлиги ҳамда муаллифнинг ижтимоий келиб чиқиши унинг Хива шевасига яқинлигидан далолат беради. «Уғузнома ва муҳаббатнома» номли китобда «Уғузнома вариантлари», «Ўғузноманинг мазмуни ҳақида», «Афсонанинг тили ва ёзилган жойи», «Афсонанинг тили ва қадимги ўзбек қарлуқ-уйғур тилларининг ўзаро
алоқадорлик муаммоси» номли бўлимларда ҳам Абулғозининг «Шажараи турк» асари тилига оид қимматли мулоҳазалар баён этилган.
Таниқли туркшунос С.И.Иванов Абулғозихоннитг «Шажараи турк» асари бўйича кўп йиллар давомида тадқиқот иши олиб бориб, самарали меҳнатининг маҳсули сифатида «Абулғозихоннинг «Шажараи турк» асари
(«Родословное древо тюрок» Абулгазихана») номли монографияснии ёзди. Монография 1969 йилда Тошкентда нашр этилган. Тилшуиос олим 1970 йилда «Абулғози Баҳодирхоннинг «Шажараи турк» асарида феъл ва ном» мавзуида докторлик диссертасиясини ёқлади.
«Шажараи турк» ҳақидаги монографияда асар тилининг грамматик
қурилиши ҳозирги замон тилшунослик фанининг ютуқлари ҳисобга олинган
ҳолда янгича метод асосида таҳлил қилингаи. Кўриниб турибдики, тилшунослигимизда ҳам тарихшунослигимиздагидек, Абулғозининг «Шажараи турк» асари ҳар томонлама ва кенг ўрганилмоқда. Бироқ, адабиётшунослигимизда бу ёдгорлик кенг ва атрофлича ўрганилгани, унинг бадиий қиммати ёритилгани ҳамда, адабиёт дарсликларида бадиий насрнинг намунаси сифатида жой олгани йўқ. Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг «Бобурнома»си эса 30- йиллардан бошлаб олимларимиз томонидаи абадиётшунослик нуқтаи иазаридан кенг ўрганила бошланди. Бир қатор илмий назарий ишларда «Бобурнома»нинг ўзбек классик адабиётида тутган ўрни етарли таҳлил этилган. «Лекин ана шу типдаги асар бўлган
Абулгозининг «Шажараи турк» асари адабиётшунослик нуқтаи назаридан атрофлича ўрганилгани йўқ. Ваҳоланки, Венгрия Фанлар Академияси аъзоси А.Г.Вамбери «Абулғозининг кўпчилик ишлари Бобурни хотирага туширади, жаҳон унинг «Шажараи турк»и учун миннатдордир» деган эди. Шунингдек, адабиётшунослигимизда ҳозиргача «Шажараи турк»ни бадиий насримизнинг намунаси сифатида тадқиқ этиб, Абулғози ва унинг бу асарининг ўзбек адабиётида тутган ўрни белгилангани йўқ.
Айни чоғда, 40-йилларда «Шажараи турк» ни ўрганишга киришган, «Ўзбек адабиёти тарихи хрестоматияси»ни урушгача тайёрлаб нашриётга топширган адабиётшунос Олим Шарофиддинов (урушда ҳалок бўлган) 1945 йилда нашр этилган «Ўзбек адабиёти тарихи хрестоматияси»нинг иккинчи китобида «Шажараи турк» китоби ҳақида қисқача маълумот ва ундан айрим намуналар бериб: «Абдулғози Баҳодирхон бинни Арабмуҳаммад ўзбек хонлари ичида Бобурдан кейинги муҳим шахсдир. Унинг маданият тарихида қилган ишлари улуғ»,— деб адибга жуда тўғри баҳо беради. А.П.Абражеев 1944-йилда, «Абулғози Баҳодирхон «Шажараи турк» асарининг адабий аҳамияти» мавзуида номзодлик диссертасиясини ёзди ва ҳимоя қилди. А.П.Абражеев ўз тадқиқотида биринчи бўлиб «Шажараи турк»нинг адабий аҳамиятини ўрганишга киришди, асарнинг қурилиши, унга киритилгаи қўшимча эпизодлар, иштнрок этувчилар таърифи, воқеалар тасвиридаги бадиийлик, тил ва услуби ҳамда шеърларнннг бадиий қимматини ёритишга интилди ва қисман муваффақиятларга эришди. Тадқиқотчи Абулғози сиймосини асарнинг бош қаҳрамони, худди бадиий образ сифатида талқин этишга берилиб кетади. Лекин «Шажараи турк»нииг композисион тузилиши, бадиий қиммати, турли-туман бадиий тасвир воситалари, пейзаж, портрет тасвири, халқ урф- одатлари, фолклор унсурлари каби жуда кўплаб жиҳатларини мукаммал тадқиқ этмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |