Ўзбекистон мусулмонлар идораси имом бухорий номидаги тошкент ислом институти



Download 100,65 Kb.
bet1/7
Sana23.02.2022
Hajmi100,65 Kb.
#171665
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Хакимжонова Адиба режа


ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАР ИДОРАСИ
ИМОМ БУХОРИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида


“ҲИМОЯГА РУХСАТ ЭТИЛДИ”
Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор
___________ У.Ходжаев
“____”__________ 2020 йил
ХАКИМЖОНОВА АДИБА ҚОБИЛ ҚИЗИ
Мавзу: “ТЎРТ УЛУС ТАРИХИ” ВА “ШАЖАРАИ ТУРК" АСАРЛАРИДА ИНСОНИЯТ ТАРИХИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
БИТИРУВ Д ИПЛОМ ИШИ

Мутахассислик: Исломшунослик, имом-хатиблик, араб тили ўқитувчиси


Илмий раҳбар: “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири
Тангиров Обид Эшмахматович
Тақризчи:
Тошкент – 2020

МУНДАРИЖА:
Кириш......................................................................................................................3
I-БОБ. “ТЎРТ УЛУС ТАРИХИ” ВА “ШАЖАРАИ ТУРК” АСАРЛАРИНИНГ МАНБА СИФАТИДАГИ АҲАМИЯТИ...........................

    1. Мирзо Улуғбек ва унинг “Тўрт улус тарихи” асари ҳақида........................

    2. Абулғозийхоннинг “Шажараи турк” асари муҳим манба сифатида...........

II-БОБ. “ТЎРТ УЛУС ТАРИХИ” ВА “ШАЖАРАИ ТУРК” АСАРЛАРИДА ИНСОНИЯТ ТАРИХИ..............................................................

    1. Пайғамбар (алайҳимуссалам)лар тарихининг ёритилиши..........................

    2. Қадимги даврни ўрганишда “Тўрт улус тарихи” ва “Шажараи турк” асарларининг ўрни...........................................................................................

ХУЛОСА...................................................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ............................................

Кириш


Мавзунинг долбзарвлиги: Буюк Амир Тэмурнинг набираси, беназир аллома Мирзо Улуғбекнинг ўрта асрлар шароитида намоён этган илмий жасорати бугунги кун олимларини ҳам ҳайратга солмасдан қўймайди. Тақдир бу улуғ зотнинг зиммасига беҳад улкан ва машаққатли вазифалар юклади. Буюк саркарда Амир Тэмур бунёд этган салтанатнинг вориси бўлишдек ўта масъулиятли вазифа айнан унга насиб этди. Мирзо Улуғбек қарийб қирқ йил мобайнида Мовароуннаҳр диёрининг донишманд ҳукмдори сифатида халқнинг азалий орзуси – тинчлик, тотувлик, илм-фан ва маданиятни тараққий топтириш йўлида улкан шижоат ва матонат кўрсатди. Бу беназир аллома ўзида минглаб юлдузларнинг ҳаракатини жамлаган мукаммал астрономик жадвални яратди. Ушбу жадвалда зикр этилган илмий маълумотларнинг нақадар аниқ ва тўғри эканини бугунги энг замонавий асбоблар ҳам тасдиклайди. Улуғбекнинг ҳаёти ва илмий фаолияти халқимиз маънавиятининг пойдеворига қўйилган тамал тошларидан бири бўлиб, юрти-мизда бундан неча
Шунда мен унга жавобан, йўқ, жаноб Федерико Маёр, Улуғбек хато қилган бўлиши мумкин эмас, балки компютерлар хато қилган бўлиши мумкин, деган эдим. Гарчи бу гап дўстона лутф тариқасида айтилган бўлса-да, ўйлайманки, унинг замирида чуқур ҳақиқат мужассам.
Мирзо Улуғбек таълимотида илм инсон маънавиятининг асоси эканлиги
ҳақидаги ғоя етакчи ғоя ётади. Дарҳақиқат, илм жаҳолат, хурофотнинг
кушандасидир. Илм инсонни ғафлат уйқусидан уйғотади, фикрни теранлаштиради, тафаккурни ўткирлаштиради. Инсон илм-маърифат ёрдамида улуғлар даражасига етади.
Улуғбек ўзи қурдирган мадраса пештоқига: «Билим олиш ҳар бир муслим ва муслиманинг бурчидир», деб ёзиб қўйилган.
Мирзо Улуғбекнинг фикрича, одоб ва ахлоқ инсон маънавияти ва маърифати камолотида катта ўрин эгаллайди. Инсонлар орасидаги ўзаро муносабат, одамгарчилик, меҳру-муҳаббат, дўстлик, биродарлик, аҳиллик асосида яшаш ва фаолият кўрсатиш ақлий-ахлоқий тарбияга кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Мирзо Улуғбек ўз қарашларида ҳақиқий ва сохта дўстларини ажратиш
лозимлиги, ғаразли киши дўст бўлмаслиги, бундай «дўстлар» кишиларни тўғри йўлдан чиқариши ҳақидаги ғояларини дастурий йўлланма сифатида илгари сурган. Мирзо Улуғбекнинг ҳеч қачон ихтиёрингни тилёғламага берма, атрофингга лаганбордорларга тўплама, улар сенинг эмас, ўз манфаатларини кўзлаб сени мақтайдилар. Ўз ихтиёрини шундай кишиларга бериб қўйган ҳукмдорга садоқатли инсонларни яқинлаштирмайдилар, деган ибратли сўзлари мавжуд. Унинг фикрмулоҳазаларидан кўриниб турганидек, қалби пок, нияти бузуқ, иймони бузуқ, беоқибат кишилардан ҳар қандай йўл билан бўлса-да. Йироқ бўлиш, тузоғига илинмаслик тилёғламалигига учмаслик, аксинча, зоти тоза, насл-насабли кишиларни қўлдан қўймаслик керак. Инсон якка ёлғизликда қила олмаган юмушларини кўпчилик билан биргаликда бажариши мумкин. Дўстларсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.
Улуғбекнинг илмий амалий фаолияти унинг бу назарий фикрини
тасдиқлайди. Улуғбек ижтимоий-сиёсий таълимотида меҳнатсеварлик ҳақидаги ғояни ўз даври талаб ва эҳтиёжларини назарда тутиб ривожлантирди. Тинимсиз ҳаракат қилмасанг, меҳнат қилиб касб-ҳунар ўрганмасанг, мураббийлардан таълим-тарбия олмасанг, - дейди бу ҳақида у, - ақл- заковатда етук, одоб-ахлоқ ва билимда баркамаол бўла олмайсан, жамиятда қадр-қиммат тополмайсан. Амир Тэмур таълимотича, тузукларидаги белгилаб берилган қонун қоидаларга умрбод содиқ қолди, Амир Тэмурнинг «куч адолатдадир» деган, умумбашарий аҳамиятга эга бўлган доно ў г ити ва сабоғи Мирзо Улуғбекнинг шоҳ ва донишманд сифатидаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий фаолиятида мезон бўлиб хизмат қилди.
XV асрнинг бошларига келганда Самарқандда фалакиёт ва риёзиёт фанлари кучли тараққий этади. Мирзо Улуғбек асос солган фалакиёт мактаби, фалакиёт расадхонаси ва у қурдирган обсерватория ўша даврда табиий-илмий билимлар тараққиётида муҳим рол ўйнайди. Ниҳоят, бу даврда фалсафа ва мантиқ илмлари билан шуғулланган йирик олимлар пайдо бўлиб, бу соҳаларга оид махсус рисолалар ҳам яратилади. Бунга мисол қилиб Саъдиддин Тафтазоний ва Мир Саид Журжоний яратган асарларни кўрсатиш мумкин. Мирзо Улуғбек асос солган фалакиёт мактаби вакиллари: Мансур Коший, Қозизода Румий, Али Қушчи, Ғиёсиддин Жамшид ва бошқалар эса табиатшуносликнинг фалсафий масалаларига оид ўзларининг қимматли фикрларини илгари суришади.
Мирзо Улуғбекнинг бундан ташқари, яна «Бир даража синусни аниқлаш
ҳақида рисола», «Рисолаи Улуғбек» каби астрономияга оид, «Тарихи улус арбаъа» («Тўрт улус тарихи»), унинг муҳтасари «Шажараи ат турк» тарихга оид ҳамда бир неча мусиқага оид асарлари ҳам мавжуд.
Ўтмишда аждодларимиз қолдириб кетган тарихий манбаларни билиш, уларнинг илмий меросини ўрганиш бизнинг бугунги кундаги энг муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади. Зеро, ҳар бир халқнинг тарихий, маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуғ шоҳлари, буюк олимлари, йирик адиб ва шоирлари бўлади.Шунга асосан, ватанпарвар ва халқпарвар аждодларимизнинг ибратли ҳаёти, ўтмиш тарихий воқелиги тўла баён қилинган асарларни миллий истиқлол талаблари асосида ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. ХВИИ асрда яшаган ана шундай бобокалонларимиздан
бири Абулғози Баҳодирхоннинг «Шажараи турк» асари ҳақида мулоҳаза юритар эканмиз, албатта ўрта асрлар даври давлатчилиги, улардаги ижтимоий, иқтисодий, ҳамда маданий ҳаёт, шунингдек давлат бошқаруви сиёсати кабилар ҳақида тасаввурга эга бўламиз.
Битирув малакавий иши мавзуси ― “Тўрт улус тарихи” ва “шажараи турк “ асарларида инсоният тарихининг ёритилиши бугунги кунда энг долзарб мавзулардан бири бўлиб ҳозирги кун тарихчилари томонидан атрофлича ўрганилмоқда.
Мурзо Улуғбек даврида Мовароуннаҳрда ижтимоий-иқтисодий вазият савдосотиқнинг ривожланиши, элчилик алоқалари Улуғбекининг моҳир депломатиклигини кўришимиз мумкин.
Улуғбек даври ўрганилиши тарихшунослиги бугунги кунда шўролар даврида ҳамда мустақиллик даврида тарихчи олимлар томонидан айтилган фикрлар ўрганилган тарихий манбалар атрофлича ёритишга ҳаракат қилинди. Иккинчи қисмида Улуғбек қолдирган буюк мерос тарихий асар ҳамда айнан ўзи томонидан ёзилган ―Тўрт улус тарихи‖ асари ҳам атрофлича ўрганилиб битирув малакавий ишининг асосини ташкил этди. Бу асар тарихий манба сифатида бугунги кунда ҳам ўз қадр-қимматини йўқотмаган ва тарихчилар томонидан доим эзозланиб келинмоқда.
Маълумки, ўзбек халқи узоқ даврларга бориб тақаладиган ўзининг бой тарихига эга. Аммо ўтмишимиз сарчашмалари ҳалигача етарли ўрганилмаган. Маънавий тикланиш долзарб масала ҳисобланган бугунги кунда аждодларимиз дурдоналарини татқиқ этиш катта аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан, Хива хонлиги тарихини ўша даврга оид манбалар («Шажараи турк») асосида ўрганиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Download 100,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish