Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи



Download 0,98 Mb.
bet6/33
Sana12.07.2022
Hajmi0,98 Mb.
#783090
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
1646805799578ilova330

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
имидазол, бензоксазол, цитизин, дитиолан, пиридин ҳалқалари сақлаган гетероҳалқали моно- ва бис-амидлар синтезининг препаратив усуллари ишлаб чиқилган;
тионил хлорид ва фосфор (V) хлорид ёрдамида гетероҳалқали карбон кислоталар хлорангидридлари олиш шароитлари ишлаб чиқилган ва уларнинг спектрал характеристикалари аниқланган;
танланган реакциялар учун борат кислота, мис (I) хлориди ва ТЭОС ларнинг катализатор сифатидаги имкониятлари баҳоланган;
дипиколин ва хинолин кислота асосида олинган бис-амидларнинг металл ионлари билан комплекс ҳосил қилиш имкониятлари ўрганилган ҳамда мос равишда 5% ва 7% эканлиги аниқланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги замонавий ИҚ-, 1Н ва 13С ЯМР-спектроскопия, масс-спектрометрия усуллари асосида олинган бирикмалар таркиби ва тузилиши аниқланганлиги, хроматографик (ЮҚХ, колонкали), биологик ва бошқа тадқиқот усулларидан олинган натижалар асосида ишончли тарзда таҳлил қилинганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, илк бор имидазол, бензоксазол, цитизин, дитиолан, пиридин ҳалқали бир ва икки асосли гетероҳалқали кислоталарнинг гомовератриламин билан амидлари олинган, маҳсулотларнинг тури ва миқдорига таъсир этувчи асосий омиллар (эритувчилар, ҳарорат ва катализатор) аниқланган.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олинган бирикмалар орасида металл ионларини экстракциялаш жараёнида қўлланиладиган моддалар борлиги, шунингдек гетероҳалқали моно- ва дикарбон кислота амидлари, имидларининг синтез усуллари ишлаб чиқилганлиги ҳамда 40 дан ортиқ бирикма синтез қилиниши шундан 22 тасининг янги эканлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Моно- ва дикарбон кислоталар ҳамда гомовератриламиндан гетероҳалқали амидлар синтезини тадқиқ этиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
дипиколин ва хинолин кислота амидлари инъекция учун сув таркибидаги оғир металлар ионларини аниқлаш учун “Integra DD” МЧЖ ҚК да амалиётга жорий этилган. N2, N3-бис (3,4-диметоксифенэтил) пиридин-2,3-дикарбоксамид ва N2,N6-бис (3,4-диметоксифенэтил) пиридин-2,6-дикарбоксамидларнинг металларни экстракциялаш кўрсаткичи стандарт эритмага нисбатан мос равишда 5 ва 7% ни ташкил этган (“Integra DD” МЧЖ Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонасининг 2021 йил 27 октябрдаги 241-сон маълумотномаси). Натижада инъекция учун сув таркибидан металл ионларини ажратиш учун фойдаланиладиган стандарт намуналарни суюлтириш жараёнини юқори аниқлик билан назорат қилиш имконини берган.
синтез қилинган 3,4-диметоксифенэтиламинометил-1-циклопропил-6-фторо-4-оксо-7-(пиперазин-1-ил)-1,4-дигидрохинолин-3-карбоксилатнинг Escherichia coli (грамм(-)бактерия) га нисбатан фаоллиги ўрганилган (“Integra DD” МЧЖ қўшма корхонасининг 2021 йил 27 октябрдаги 240-сон маълумотномаси). Натижада, шу турдаги патоген микроорганизмларга нисбатан антибактериал восита сифатида қўлланилган.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish