Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи



Download 0,98 Mb.
bet3/33
Sana12.07.2022
Hajmi0,98 Mb.
#783090
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
1646805799578ilova330

O.Э.Зиядуллаев
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш раиси, к.ф.д., доцент
Г.Қ.Oтамухамедова
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш илмий котиби, PhD
А.Г.Maxсумов
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси, к.ф.д., профессор
KИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда амид сақловчи табиий ва синтетик гетероҳалқали бирикмалар тиббиёт кимёси ҳамда агрокимёда, шунингдек, кимёвий технология ҳамда биотехнологияда кенг қўлланилмоқда. Амидлар органик синтезда амид боғини шакллантириш ва янги структуралар ҳосил қилишда муҳим рол ўйнайди. Aмидлар турли хил биологик фаолликларни намоён этади ва тиббиётда қўлланиладиган кўплаб дори воситалари таркибига киради. Шунинг учун, гетероҳалқали бирикмалар асосида уларнинг олиниши органик синтезнинг муҳим ва долзарб йўналишларидан ҳисобланади.
Жаҳонда янги кислота амидларини замонавий органик синтез усуллари ёрдамида олиш, уларни физик-кимёвий хоссалари, биологик фаолликларини аниқлаш ва улар асосида янги фармакологик фаолликка эга бўлган препаратлар яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Замонавий органик кимёнинг муҳим масалалардан бири потенциал фаол гетероҳалқали бирикмалар, хусусан, амидларнинг турли бирикмалар билан ҳосил қилган маҳсулотлари тузилишини аниқлаш ва истиқболли моддаларни мақсадли синтез қилиш, улар асосида самарали биологик фаол препаратлар яратишдан иборат.
Мамлакатимизда маҳаллий хом-ашёлар асосида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида илмий изланишларни ташкил этиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «Фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон, сифатли дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш» вазифалари белгилаб берилган. Маълумки, гетероҳалқали кислоталар нисбатан фаол, уларнинг амидлари эса кам ўрганилган бўлиб, бу соҳада қўшимча изланишларни тақозо этади. Бунда гетероҳалқали кислота амидлари ва улар ҳосилаларининг мақбул синтези, тузилиши ва хоссаларининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш ҳамда таркибида янги фармакофор гуруҳлар ва фрагментлар бўлган биологик фаол моддаларни яратишга йўналтирилган илмий ва амалий тадқиқотлар муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ 3983-сонли «Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ва 2017 йил 23 августдаги ПФ-3236 сонли «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури» тўғрисидаги қарорлари, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармони, шунингдек мазкур соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish