Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди


Тайѐрловчи – бу ғоя муаллифи, материалларни  тўплайди, таҳлил қилади ва медиамаҳсулотни тайѐрлайди.  Маҳсулот



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/25
Sana21.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#23347
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
Bog'liq
6-Оилада маън.-ахл. тарбия

Тайѐрловчи – бу ғоя муаллифи, материалларни 
тўплайди, таҳлил қилади ва медиамаҳсулотни тайѐрлайди. 
Маҳсулот(ахборот) – матн, белги, сурат ва рамзларда 
ифодаланган маълумот. 
Маҳсулот (ахборот)ни узатиш воситаси – бу медиа. 
Истеъмолчи – бу ахборотни олувчи, ўрганувчи, 
талқин қилувчи шахс. 
Баъзи иш берувчилар ходимни кўпроқ ишлатиб, 
маошни камроқ бериш учун турли-туман важларни 
келтиради. Тўй маслаҳатини қилаѐтган қудалар ҳам, 
музокара олиб бораѐтган дипломатлар ҳам ахборотдан 
фойдаланиб, рефлексив бошқарув технологиясини ишга 
солишади. Мақсад – ўзи, оиласи, мамлакати учун қулай 
шарт-шароитларга эга бўлиш. Булардан кўринадики, 
ахборот – манфаатларга эришишнинг асосий қуроли экан. 


52
Бу 
механизм 
бозорлардаги 
сотувчи-харидор 
муносабатларини эслатади. Сотувчи нима қилиб бўлса ҳам 
кўпроқ мол сотсам, дейди. Уни “ўтказиш” учун турли хил 
усулларни 
қўллайди: 
камчиликларини 
яширади, 
афзалликларини оширади. “Ҳозир ҳамма биздан шуни 
олишаяпти. Мана, ўзим ҳам шундан кийганман”, деб 
қўйишади. 
Натижада, харидор молни ўзининг эмас, бировнинг 
гапига ишониб, харид қилади. Аслида бозорда битта яхши 
қовун танлаш учун ҳам билим керак. Яхши қовун қандай 
бўлишини билмаган одам қайта-қайта алданаверади. 
Худди шунингдек, ахборотлар базасидан керакли, 
фойдалисини ажратиб олишни билмаган йигит-қиз ҳам 
ѐлғон, айниган, “қовурилган” ахборотларга алданаверади. 
БУГУННИНГ 
СТРАТАГЕМАЛАРИ: 
глобал-
лашган дунѐда ѐшлар манипуляторлар – бўйидан, энидан, 
вазнидан уриб сотувчилар, одам савдогарлари, диний 
экстремистлар, фирибгарлар билан бирга яшашларига 
тўғри келади. Бундай шароитда ҳар бир ѐш йигит-қиз 
уларга нимани қарши қўйишни, ўзини қандай ҳимоя 
қилишни ҳам билишлари керак, албатта. Бунинг учун улар 
фирибгарлар билан қандай гаплашиш, ҳаѐтда учрайдиган 
қалтис вазиятларда мустақил равишда, тўғри қарор қабул 
қила олишга тайѐр бўлишлари керак бўлади. 
Ўзининг асл ниятини яшириб, ҳийла билан 
муваффақиятларга эришишга интилувчилар доимо бўлган. 
Бундай усулни, баъзан, дипломатия ѐки ҳарбий санъат деб 
аташган. Мазкур санъат ҳақида “36 стратагема ҳақида 
қисса” номли китоб ҳам битилган. Стратагема – рақибни 
қопқонга туширишнинг стратегик режаси, деган маънони 
англатади. Уни қўлловчилар ўзларини тўғри қилиб 
кўрсатиш учун “Ахир бу зийраклик, ижодкорлик, 
топқирлик-ку”, - дейишади. Шу маънода интернет содда 
ѐшларни қопқонга тушириш, медиафирибгарлик майдони 
ҳамдир. Юқоридагилардан кўринадики, ҳар бир инсон 
медиафирибгарликдан ҳимояланган бўлиши зарур. 


53
Бугунги глобаллашув, яъни барча соҳаларда ҳаѐт 
суръатлари мислсиз тезлашиб бораѐтган бир пайтда, 
огоҳлик универсал аҳамият касб этмоқда. Бу эса, айни 
пайтда, униб-ўсиб келаѐтган ѐш авлодни янада муҳим 
фазилатлар, энг аввало, огоҳлик ва ҳушѐрлик билан 
бойитишни тақозо этади. 
Хитойлик машҳур саркарда, моҳир стратагем Сун 
Цзи “Юзта жангда ғалаба қилиш эмас, балки душман 
армиясини жангсиз енгиш – санъатдир”, деган эди. Бу 
фикр бугунги мафкуравий курашлар учун айтилгандек 
туюлади. Чунки виртуал ҳудуддаги фирибгарликлар, 
алдовлар, қўрқитишлар, психологик ва рефлексив ўйинлар, 
сиѐсий фитналар, мистификация, манипуляция, гиж-
гижлашлар, тарғибот, психологик урушлар, одамни 
бошқариш, реклама кампаниялари, сиѐсий ва тижорат 
рекламалари, дезинформация – буларнинг барчаси реал 
одамни сездирмай бошқаришнинг усулларини ташкил 
қилади. 
Одамнинг ўзига билдирмай, ўзига зарарли қарор 
қабул қилдириш рефлексив бошқариш дейилади. Бунда 
алдамчи ҳаракатлардан, ниқоблардан, турли “воқеалар 
яратиш”дан фойдаланилади. Натижада, одам бировлар 
унинг учун олдиндан белгилаб қўйган натижага келади: 
товарни сотиб олади, бирор махфий ташкилотга аъзо 
бўлади, айтилган ҳисоб рақамига пул ўтказади, одам 
савдогарига паспортини топширади ва ҳоказо. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish