Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди



Download 492,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/40
Sana21.02.2022
Hajmi492,76 Kb.
#77389
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
2. Ишга кабул килиш

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



I бўлим 
Фуқаролар йиғинлари ходимларини ишга қабул қилиш ва 
озод этиш, меҳнат шартномаларини расмийлаштириш бўйича 
услубий тавсиялар 
 
I. Умумий қоидалар 
1. Мазкур Услубий тавсиялар фуқаролар йиғинлари ходимларини 
(кейинги ўринларда ходим деб юритилади) ишга қабул қилиш ва озод 
этиш, меҳнат шартномаларини расмийлаштиришда амалий ѐрдам 
бериш мақсадида ишлаб чиқилган. 
2. Ундаги қоидалар фуқаролар йиғинининг сайланадиган 
ходимлари - фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва унинг 
маслаҳатчиларига татбиқ этилмайди. 
3. Мазкур Услубий тавсияларда назарда тутилмаган масалалар 
қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади. 
II. Меҳнат шартномаси томонлари 
4. Қуйидагилар меҳнат шартномаси томонлари ҳисобланадилар: 
- иш берувчи – фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши номидан 
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли); 
- ходим – ўн олти ѐшга тўлган Ўзбекистан Республикаси 
фуқароси (бошқа ҳолларда ота-онасидан бирининг ѐки ота-онасининг 
ўрнини босувчи шахслардан бирининг ѐзма розилиги билан қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўн беш ѐшдан). 
III. Меҳнат шартномасининг зарур шартлари 
5. Қуйидагилар меҳнат шартномасининг зарур шартлари 
ҳисобланади: 
иш жойи – ходим ишга қабул қилинаѐтган фуқаролар йиғинининг 
номи; 
меҳнат функцияси – мазмуни лавозим йўриқномалари, малака 
мажбуриятлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган 
муайян мутахассислик, малака ѐҳуд лавозим бўйича (раҳбарлар, 
мутахассислар ва хизматчиларнинг ҳамда бошқаларнинг Ягона 
тариф-малака 
маълумотномаси, 
Малака 
маълумотномаларига 
мувофиқ); 
иш бошланадиган кун – қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган 
меҳнат шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради, агар 
ишнинг бошланиши санаси қайд этилмаган бўлса, ходим шартнома 



имзоланган кундан кейинги иш кунидан (сменадан) кечикмай ишга 
тушиши керак; 
меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва бошқа шартлар. Меҳнатга ҳақ 
тўлаш миқдори томонларнинг келишувига кўра белгиланади ва қонун 
ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам 
бўлиши ва энг кўп миқдор билан чегараланиши мумкин эмас. 
6. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим меҳнат 
шартномаларини тузишда зарур шартлар рўйхати кенгайтирилиши 
мумкин. Масалан, муддатли меҳнат шартномаси тузишда ишнинг 
бошланиши санасигина эмас, балки унинг тамом бўлиши санаси ҳам 
қайд этилади. 
Ходимни муайян ишни бажариш даврига ишга қабул қилишда 
ходим амалга ошириши учун қабул қилинаѐтган аниқ иш 
кўрсатилади. 
Ўриндошлик 
билан 
меҳнат 
шартномаси тузишда қонун 
ҳужжатлари билан назарда тутилган энг кўп муддат доирасида 
кундалик ишнинг аниқ муддати белгиланади. 

Download 492,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish