5
I бўлим
Фуқаролар йиғинлари ходимларини ишга қабул қилиш ва
озод этиш, меҳнат шартномаларини расмийлаштириш бўйича
услубий тавсиялар
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Услубий тавсиялар фуқаролар йиғинлари
ходимларини
(кейинги ўринларда ходим деб юритилади) ишга қабул қилиш ва озод
этиш, меҳнат шартномаларини расмийлаштиришда амалий ѐрдам
бериш мақсадида ишлаб чиқилган.
2. Ундаги қоидалар фуқаролар йиғинининг сайланадиган
ходимлари - фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва
унинг
маслаҳатчиларига татбиқ этилмайди.
3. Мазкур Услубий тавсияларда назарда тутилмаган масалалар
қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
II. Меҳнат шартномаси томонлари
4. Қуйидагилар меҳнат шартномаси томонлари ҳисобланадилар:
- иш берувчи – фуқаролар йиғини ва
унинг кенгаши номидан
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли);
- ходим – ўн олти ѐшга тўлган Ўзбекистан Республикаси
фуқароси (бошқа ҳолларда ота-онасидан бирининг ѐки
ота-онасининг
ўрнини босувчи шахслардан бирининг ѐзма розилиги билан қонун
ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўн беш ѐшдан).
III. Меҳнат шартномасининг зарур шартлари
5. Қуйидагилар меҳнат шартномасининг зарур шартлари
ҳисобланади:
иш жойи – ходим ишга қабул қилинаѐтган фуқаролар йиғинининг
номи;
меҳнат функцияси – мазмуни лавозим йўриқномалари,
малака
мажбуриятлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган
муайян
мутахассислик, малака ѐҳуд лавозим бўйича (раҳбарлар,
мутахассислар ва хизматчиларнинг ҳамда бошқаларнинг Ягона
тариф-малака
маълумотномаси,
Малака
маълумотномаларига
мувофиқ);
иш бошланадиган кун – қонун ҳужжатларига мувофиқ
тузилган
меҳнат шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради, агар
ишнинг бошланиши санаси қайд этилмаган бўлса,
ходим шартнома
6
имзоланган кундан кейинги иш кунидан (сменадан) кечикмай ишга
тушиши керак;
меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва бошқа шартлар. Меҳнатга ҳақ
тўлаш миқдори томонларнинг келишувига кўра белгиланади ва қонун
ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам
бўлиши ва энг кўп миқдор билан чегараланиши мумкин эмас.
6. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим меҳнат
шартномаларини тузишда зарур шартлар рўйхати
кенгайтирилиши
мумкин. Масалан, муддатли меҳнат шартномаси тузишда ишнинг
бошланиши
санасигина эмас, балки унинг тамом бўлиши санаси ҳам
қайд этилади.
Ходимни муайян ишни бажариш даврига ишга қабул қилишда
ходим амалга ошириши учун қабул қилинаѐтган аниқ иш
кўрсатилади.
Ўриндошлик
билан
меҳнат
шартномаси тузишда қонун
ҳужжатлари билан назарда тутилган энг кўп муддат доирасида
кундалик ишнинг аниқ муддати белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: