ЎЗБЕКИСТОН КИМЁГАРЛАРИ ҲАҚИДА ТЕСТ ВИКТОРИНАЛАР
1. Материя тўрт унсурдан1 иборат деб,
Маъданларни тўрт2 гуруҳга ажратган,
Тиб илмида олға кетган бағоят,
Тўрт юздан кўп3 илмий китоб яратган.
Сизга ушбу саволим, бу қомусий аллома ким?
А) Беруний В) Ибн Сино С) Розий
2. Юз элликта китоб ёзиб авлодларга қолдирган,
Доривор гиёҳларни “Сайдана”га жойлаган,
“ Минералогияда” олган қимматбаҳо тошлар жой,
Ўндан ортиқ4 соҳаларда зўр китоблар сайлаган.
Сизга ушбу саволим, бу қомусий аллома ким?
А) Беруний В) Ибн Сино С) Розий
3. Табобатга оид ўнлаб5 асар соҳиби,
Кимё бўйича ёзган йигирма олти китоб,
Сунъий олтин ва кумуш олмоқликка ишонган,
Амалий кимёда у олға кетгандир шитоб.
Сизга ушбу саволим, бу қомусий аллома ким?
А) Беруний В) Ибн Сино С)Розий
4. Ўзбеклар диёрида
Кимё илми илғорми?
Айтинг, кимёга оид –
Бирор олийгоҳ борми?
А) Ўзбекистонда кимё илми етарли даражада ривожланган. Ўзбекистон ФА қошида кимё олийгоҳи бор.
В) Ўзбекистонда кимё илми етарли даражада ривожланган. Алоҳида олийгоҳ йўқ, кимё фани бўйича турли университет ва институтлар қошида илмий фаолият олиб борилади.
С) Ўзбекистонда кимё фани унчалик ривожланган эмас. Кимёвий изланишлар турли олийгоҳларнинг мос факультетларида олиб борилади.
5. Ўз ФА нинг қошида –
Айт , нечта олийгоҳ бор?
Уларнинг ҳар бирини –
Номларини эт изхор.
А) Ўз ФА қошида 5 та институт бор. Уларнинг номлари: Биорганик кимё институти; Ўсимлик моддалари кимёси институти; Полимерлар кимёси ва физика институти; Умумий ва ноорганик кимё институти; Ўзбекистон кимё технологияси институти.
В) Ўз ФА қошида 4 та институт бор. Уларнинг номлари: Биорганик кимё институти; Ўсимлик моддалари кимёси институти; Полимерлар кимёси ва физика институти; Умумий ва ноорганик кимё институти.
С) Ўз ФА қошида 3 та институт бор. Уларнинг номлари: Биорганик кимё институти; Ўсимлик моддалари кимёси институти; Полимерлар кимёси ва физика институти.
6. Ўз ФА нинг қошида
Бирор филиал борми?
Ёки Ўз ФА нинг ўзи –
Ватан ичра танҳоми?
А) Танҳо эмас, Ўз ФА нинг Нукус бўлими бор.
В) Танҳо эмас, Ўз ФА нинг Самарқанд бўлими бор.
С) Танҳо, ҳеч қандай бўлими йўқ.
7. Ўзбеклар диёрида
Борми аёл кимёгар?
Уларнинг сони кўпми,
Сен шу ҳақда бер хабар.
А) Аёл кимёгарлар кўп. Масалан: А.Я.Абдурасулова(проф); М.Ф.Обидова (Ўз ФА академиги); С.Ш. Рашидова (Ўз ФА академиги), А.И.Глушенкова (Ўз ФА академиги).
В) Аёл кимёгарлар кўп эмас. С) Аёл кимёгарлар йўқ.
8. Нечта кимёгар олган –
Беруний мукофотин,
Гар уларни танисанг–
Айтиб бер улар отин?
А) Х.А.Абдуазимов(1967), Н.Қ.Абубакиров (1967), Х.Н.Орипов (1984),
О.С.Содиқов (1979), Х.У.Усмонов (1977), П.Х.йўлдашев (1967), С.Ю.Юнусов (1967), Н.Р.Юсуфбеков (1983).
В) Х.А.Абдуазимов(1967), Н.Қ.Абубакиров (1967), Х.Н.Орипов (1984), О.С.Содиқов (1979), Х.У.Усмонов (1977), П.Х.Йўлдашев (1967), С.Ю.Юнусов (1967), Н.Р.Юсуфбеков (1983), С.Ш.Рашидова (1999).
С) Н.Қ.Абубакиров (1967), Х.Н.Орипов (1984), О.С.Содиқов (1979), Х.У.Усмонов (1977), П.Х.йўлдашев (1967), С.Ю.Юнусов (1967), Н.Р.Юсуфбеков (1983), М.Ф.Обидова (2000).
9. Айт, Обид Содиқович –
Нечта номзод устози?
Нечта фан докторига –
Раҳбардир унинг ўзи?
А) 10 та фан доктори, 80 та фан номзоди. В) 12 та фан доктори, 78 та фан номзоди.
С) 10 та фан доктори, 92 та фан номзоди.
10. Айт Обид Содиқович –
Нечта мақола ёзган?
Нечта ихтиро учун –
Расмий патентни олган?
А) 600 дан ортиқ мақола, 100дан ортиқ ихтиро.
В) 500 дан ортиқ мақола, 110дан ортиқ ихтиро.
С) 580 дан ортиқ мақола, 100 та ихтиро.
11. Ўзбек аёлларидан –
Биринчи доктор кимдир –
Агар билсанг исмини,
Дарҳол бизларга билдир.
А) Амина Рахимовна Абдурасулова.
В) Мухаббат Фазиловна Обидова.
С) Сайёра Шараповна Рашидова.
12. Ўз ФА нинг президенти –
Бўлган кимёгарлар ким?
Гар билсанг улар номин –
Айтиб бизга қил маълум.
А) О.С.Содиқов В) Ш.И. Солихов С) Иккаласи ҳам.
13.Айтинг, қайси кимёгар –
Зўр доришуносдир?
Қандайин Конгресснинг –
Ҳақиқий аъзосидир?
А) Искандаров Саъдулла –Жаҳон доришунослар Конгресси аъзоси (1996)
В) Асқаров Мирҳожи Асқарович - Жаҳон доришунослар Конгресси аъзоси (1996)
С) Абдурасулова Амина Рахимовна – Жаҳон доришунослар Конгресси аъзоси (1996)
14. Фарғона водийсида –
Борми машҳур кимёгар?
Бир–бир санаб бергинчи,
Номларин билсанг агар?
А) Й.Т.Тошпўлатов (Фарғона), А.Қосимов (Андижон), И.Р.Асқаров (Андижон), Ш.В.Абдуллаев (Наманган), К.Х.Розиқов (Наманган), Х.М.Қурбонов (Қизил қия), К.А. Ғафуров (Наманган), Н.Мадиханов (Андижон), Е.Х.Ботиров (Наманган), А.Каримов(Андижон), А.А Ибрагимов (Фарғона), С.Тошбаев (Фарғона), С. Тешабоев (Фанғона)
В) Й.Т.Тошпўлатов(Фарғона), А.Қосимов (Андижон), И.Р.Асқаров (Андижон), Ш.В.Абдуллаев (Наманган), К.Х.Розиқов (Наманган), Х.М.Қурбонов (Қизил қия), К.А.Ғафуров (Наманган), Н.Мадиханов (Андижон), Е.Х.Ботиров (Наманган), А.Каримов (Андижон)
С) Й.Т.Тошпўлатов (Фарғона), А.Қосимов (Андижон), И.Р.Асқаров (Андижон), Ш.В.Абдуллаев (Наманган), К.Х.Розиқов (Наманган), Х.М.Қурбонов (Қизил қия), К.А. Ғафуров (Наманган), Н.Мадиханов (Андижон)
Do'stlaringiz bilan baham: |