Ўзбекистон иқтисодиётида темир йўлларнинг ўрни



Download 2,04 Mb.
bet1/37
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#238510
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
TIQ


1-маруза.
Иқтисодий қидирув фанининг вазифалари. Ўзбекистон Республикаси темир йўлининг хозирги кундаги ҳолати ва унинг ривожланиши. Қидирув ишларини турлари. Лойиҳа босқичлари.
Ўзбекистон иқтисодиётида темир йўлларнинг ўрни.
Ўзбекистон мустақилликга эришгандан сўнг республика транспорт ходимларига мухим вазифалар қўйилди, яъни мустақил Ўзбекистонни хорижий давлатлар билан барқарор, ишончли транпорт алоқаларини таъминлаш, республика ахолиси ва хўжалик юритувчи субъектларга сифатли транспорт хизматини кўрсатиш, йўловчи ва юкларни белгиланган манзилга ўз вақтида етказиш.
Юқорида қайд этилган вазифаларни бажариш учун темир йўлдаги барча техник тизимларни барқарор ишлашини таъминлаш зарур. Жумладан, бевосита темир йўлни мустахкамлиги ва барқарорлигини ошириш керак. Темир йўларни техник жихозланишини жадал суръатлар билан янгилаш, темир йўл ва унинг иншоатларини модернизвция қилиш, корхоналарни ишлаб чиқариш техник базасини мустахкамлаш, ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш зарур.

Ўзбекистон темир йўлларининг ривожланиш истиқболлари.


Йўл хўжалиги темир йўл транспортининг асосий тармоқларидан биридир. Йўл хўжалиги таркибига темир йўл ўзининг барча иншоат ва ишлаб чиқариш корхоналари киради. Йўл хўжалиги хиссасига темир йўллар асосий фондлари нархининг ярмидан ортиғи, тасарруф сарф ҳаражатларининг ва ишчи хизматчиларнинг бешдан бир қисми тўғри келади. Йўл хўжалигида бошқариш тизимини такомиллаштириш, юк ортиш тушуришдамаханизация воситаларини қўллаш самарадорлигини ошириш, оғир русумдагимашиналарни қўллаш кўламини кўтариш, жорий тасарруф ва тамирлаш ишларига мехнат сарфини мутаносиблигини таъминлаш устувор вазифалардан хисобланади.
Йилдан-йилга ўсиб борувчи юк ташиш ҳажмларини ўзлаштириш учун мавжуд темир йўлларнинг қуввативақти-вақти билан ошириб борилиши, яъни таъмирланиши лозим. Мамлакат транспорт тармоғининг барча бўғинларида юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда. Мамлакат иқтисодиётинингбир маромда ишлаши, мулкчилик шаклидан қати назаркўпгина корханалар салоҳиятининг ўсиши келажакда ҳам юк ташиш ҳажмлари ортишига асос бўлади.
Мамлакат темир йўлларини ривожлантириш янги йўлларни қуриш билан бирга, мавжуд темир йўлларни мунтазам таъмирлаб туришни тақазо этади. Темир йўл қувватини ошриш йирик капитал маблағларни талаб қилади. Ҳар гал лойиҳавий ечим қабул қилинаётганда таъмирланиши лозим бўлган темир йўл бўлагининг ўзига хос хусусиятлари, яъни ташиш жараёни, темир йўл тархи ва кўндаланг қирқими, иншоот ва қурилмаларининг ҳолати чуқур таҳлил қилиниши лозим.
Юк ташиш ҳажмлари ортиб бораётган темир йўллар вақти-вақти билан қуввати оширилишига муҳтож. Бу эса ўз навбатида темир йўл тархи, бўйлама қирқими, ер полотноси, суний иншоотлар, ва бошқа қурилмаларни таъмирлаш тадбирларини лойиҳалаш заруриятини туғдиради.
Темир йўллар тамирлашни лойиҳалаш жараёнида қуйидаги масалалар ўз ечимини топиши керак:
1. Темир йўлнинг қувватини ва юк ташиш имкониятини ошириш (кўтариш ёки кўпайтириш);
2. Тасарруфдаги темир йўлларнинг параметрларини лойиҳавий ҳолатга келтириш.
Шу билан бирга темир йўлларни таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишларни амалга оширилиши кўзда тутилади:
1. Ҳаракат тезлигини ошириш
2. Состав оғирлигини ошириш
3. Темир йўл бўйлама қирқими ва тархи ҳолатини янада яхшилаш ва мукаммаллаштириш
4. Йўл устки қурилмаси (Й.У.Қ) ни янгилаш ва кучайтириш
5. Юк ташиш жараёнига янги технологияларни жорий (тадбиқ) этиш.
Qidiruv ishlаri turlаri. Tеmir yo`lni lоyihаlаshdа bаjаrilаdigаn muhаndislik qidiruv ishlаri аsоsаn tехnik vа iqtisоdiy qismlаrgа аjrаtilаdi. Iqtisоdiy qidiruv ishlаridаn mаqsаd – yangi tеmir yo`lni qurishning zаrurligi vа mаqsаdgа muvоfiqligini аsоslаsh yoki mаvjud tеmir yo`lni qаytа tiklаsh vа mаzkur оbyеktning tехnik-iqtisоdiy ko`rsаtkichlаrini аniqlаshdаn ibоrаt. Iqtisоdiy qidiruv ishlаri jаrаyonidа lоyihаlаnаyotgаn liniyaning аyrim uchаstkаlаrdа yuk tаshish o`lchаmlаri аniqlаnib, hаrаkаt yo`nаlishlаri bo`yichа yuk tаshish nоtеkisliklаri vа yil dаvоmidаgi nоtеkislik аniqlаnаdi.
Tехnik qidiruv ishlаri quyidаgilаrni o`z ichigа оlаdi: lоyihаlаshtirilаyotgаn liniya trаssаsining jоydаgi eng mаqsаdgа muvоfiq jоylаshuvini tаnlаsh uchun zаrur tоpоgrаfiya-gеоdеziya, muhаndislik-gеоlоgiya vа gidrоlоgiya ishlаrini аmаlgа оshirish; tеmir yo`lning bаrchа оbyеktlаrini lоyihаlаshtirish uchun mа`lumоtlаr yig`ish; turli kеlishuvlаr (mаvjud tеmir yo`l tizimigа ulаnishi, egаllаgаn yеrlаrining аjrаtilishi, bоshqа turdаgi trаnspоrt inshооtlаri bilаn kеsishuvlаri vа h.k). Mаvjud yo`llаrni qаytа tiklаsh uchun qidiruv ishlаri mаvjud inshооtlаr hоlаtini tеkshirishni hаm o`z ichigа оlаdi. Tехnik qidiruv ishlаridа аsоsаn аerоusullаrdаn kеng fоydаlаnilаdi: аerоvizuаl vа аerоgеоlоgiya tеkshiruvlаri, аerоfоtоsurаtgа оlish, аerоgidrоmеtriya.
O`tа murаkkаb оbyеktlаr bo`yichа ishchi hujjаtlаrni ishlаb chiqish uchun qo`shimchа, nisbаtаn to`liq muhаndislik-gеоlоgiya tеkshiruvlаri vа trаssа eng qiyin uchаstkаlаrining lоyihа mаtеriаllаrigа аniqlik kiritish imkоnini bеrаdigаn mukаmmаl syomkаlar tаlаb etilishi mumkin.
Lоyihаlаshtirish bоsqichlаri.
Umumiy holda yangi temir yo’llarni qurish va mavjud temir yo’llarni ta'mirlash loyihalarini ishlab chiqish uchun o’tkaziladigan texnik-iqtisodiy tadqiqotlarni quyidagi bosqichlarga bo’lish mumkin: - tayyorgarlik bosqichi; - boshlang’ich ma'lumotlarni yig’ish; - mahalliy yuk tashish hajmlarini belgilash; - tranzit yuk tashish hajmlarini belgilash; - yuk tashishni umumiy hajmlarini sistemalashtirish; - yil davomida yuklarni notekis tashilishini aniqlash; - yo’lovchilar tashish hajmlarini belgilash; - iqtisodiy bo’limni tushuntirish xatini (poyasnitelnaya zapiska) yozish



Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish