Ўзбекистон иқтисодчилари XIII форуми


FACTORS AND FEATURES OF THE DEVELOPMENT OF THE SERVICE SECTOR IN THE



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/293
Sana06.03.2022
Hajmi9,39 Mb.
#483849
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   293
Bog'liq
Махсус сон-2021 Прогнозлаш форум-Экономист

FACTORS AND FEATURES OF THE DEVELOPMENT OF THE SERVICE SECTOR IN THE 
REGIONS
 
Hikmatulla Saydahmedov

PhD in Economics, docent,
Institute for Forecasting and Macroeconomic 
 Research, group leader 
 
Abstract: 
the article provides recommendations for developing a strategy for the development of 
services in the regions. Socio-economic development strategies developed for Andijan, Surkhandarya, 
Khorezm, Tashkent, Syrdarya, Namangan regions and the Republic of Karakalpakstan, in which the author 


44 
participated and was responsible for the development of the services sector, were taken into account. Much 
attention has been paid to the development of modern services. 
Keywords:
region, service sector, strategy, differences, modern types of services, rural areas, 
outsourcing, main directions. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясида ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий 
тараққий эттириш ва мавжуд табиий-иқтисодий салоҳиятдан самарали фойдаланиш таъкидлаб 
ўтилган. 

1

Ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган, 2016-2020 
йилларда хизматлар соҳаси ва сервисни ривожлантириш дастури муваффақиятли амалга оширилди. 

2

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш ва унинг рақобатдошлигини 
оширишда хизматлар соҳасини янада ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Бунинг асосий 
сабаби, мамлакатда хизматлар соҳасини ривожлантириш ва уни диверсификация қилиш учун 
фойдаланилмаётган катта салоҳият ва имкониятлар мавжуд. Булардан унумли фойдаланиш ва 
истиқболда мамлакатимиз ҳудудларида хизматлар соҳасини ривожлантириш жуда долзарбдир. 
Масалан, шу йилнинг 13 июлида давлатимиз раҳбари “Электрон хизматларни кўпайтириш 
бўйича кўрсатмалар” бериб ўтдилар. Бугунги кунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали 
орқали 253 хил хизматлар кўрсатилмоқда. Жорий йилда уларни яна 60 тага кўпайтириш 
мўлжалланган. 

3

Ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, бу давлатларда хизматлар 
соҳаси жуда ривожланган. Масалан Франция, Германия, Буюк Британия ва бошқаларда хизматлар 
соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги (ЯИМ) улуши 60 фоиздан 75 фоизгача етади. Ўзбекистонда эса 
бу кўрсаткич хозирги вақтда 36,3 фоизга тенг. Агарда хизматлар соҳасининг ялпи ҳудудий 
маҳсулотдаги улушини кўрадиган бўлсак, республикамизнинг кўпгина вилоятларида бу кўрсаткич 
паст даражага эга, айниқса, Навоийда – 10.6%, Тошкентда – 21,8%, Сирдарёда – 24,2%, Жиззахда – 
25.4%, Андижонда – 27.4%, Бухорода – 27,7%.

4

Юқоридагилардан кўриниб турибдики,
мамлакатимизда бу соҳани янада ривожлантириш талаб этилади. 

5

Ушбу тадқиқотни ўтказишдан асосий мақсад, минтақаларда хизматлар соҳасини 
ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишнинг ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан ҳамда 
стратегияси ишлаб чиқилган минтақалар мисолида уни таҳлил этишдан иборат. 
Минтақаларда хизматлар соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун, 
дастлаб минтақанинг ҳудудлари кесимида хизматлар соҳасининг ривожланиш тенденцияларини 
аниқлаш, унинг минтақа ва мамлакат иқтисодиётида тутган ўрнига баҳо бериш, хизмат турлари 
таркибини таҳлил этиш асосида номутаносибликларни аниқлаш, минтақадаги фойдаланилмаётган 
мавжуд салоҳият ва имкониятларни тадқиқ этиш, соҳани ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган 
муаммоларни аниқлаш талаб этилади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, минтақаларда хизматлар соҳасини
ўрганишда маҳаллий экспертлар фикрларини олиш катта аҳамиятга эга, чунки маҳаллий 
мутахассислар ўз ҳудудларидаги аҳвол ва муаммолар тўғрисида кўпроқ маълумотга эгадирлар. 
Бунинг учун тегишли соҳалар бўйича экспертларга анкета саволномалари тузилади. Олинган 
натижаларга асосан SWOT таҳлил ўтказилади, яъни минтақада соҳани ривожлантиришнинг кучли ва 
кучсиз томонлари имкониятлари, таҳдидлар аниқланади. Бундан ташқари минтақада хизматлар 
соҳасининг стратегиясини ишлаб чиқишда иқтисодиётнинг бошқа соҳалари ривожланишини ҳам 
ҳисобга олиш талаб этилади. Чунки иқтисодиётдаги ҳар бир соҳанинг ривожланиши ўз навбатида 
хизматларга бўлган талабни оширади ва соҳанинг ривожланишига олиб келади. Юқоридагиларни 
ҳисобга олиб, минтақанинг хизматлар соҳасини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизнинг Андижон, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, 
Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
стратегиялари ишлаб чиқилган. Қайд этиб ўтилган минтақалар стратегияларида истиқболда 
хизматлар соҳасини ривожлантиришга катта эътибор берилган. 
Умуман олганда минтақаларда хизматлар соҳасини ривожлантириш стратегияларини ишлаб 
чиқишда қуйидаги муаммолар аниқланди: 
- қишлоқ жойларида хизматлар соҳасининг кам ривожланганлиги, айниқса замонавий хизмат 
турларидан банк-молия, алоқа ва ахборотлаштириш, компьютерли дастурлаш хизматлари паст 
даражадалиги; 


45 
- ҳудудларда хизматларнинг диверсификациялашмаганлиги ва аутсорсинг хизматларидан 
фойдаланилмаётганлиги; 

минтақаларда мавжуд табиий-иқтисодий салоҳиятдан етарли даражада 
фойдаланилмаётганлиги; 
- катта салоҳият ва имкониятлар мавжудлигига қарамасдан, туризм соҳасининг етарли 
ривожланмаганлиги; 
- баъзи хизмат турлари бўйича, яъни савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ва таълим 
хизматларида норасмий фаолиятнинг мавжудлиги; 
- хизматлар бўйича ҳудудлараро тафовутнинг юқорилиги . 
Юқорида келтирилган муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, Андижон, Сурхондарё, Хоразм, 
Тошкент, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (ПМТИ томонидан, муаллиф 
иштирокида) хизматлар соҳасини ривожлантириш стратегиясининг асосий жиҳатларини кўриб 
чиқамиз. 
Андижон вилоятида таҳлиллар натижасида рекреацион ва табиий омилларнинг, шу жумладан, 
минерал сувлар, ноёб табиати, тарихий обидаларнинг мавжудлиги, ҳунармандчиликнинг 
ривожланганлиги, миллий таомларни тайёрлашдаги бой тажриба, хизматларни ривожлантириш учун 
инфратузилманинг ривожланганлиги, шифобахш сув манбаларининг мавжудлиги, юкларни ва 
йўловчиларни ташиш бўйича транзит салоҳияти юқорилиги аниқланди. Бундай омилларни ҳисобга 
олиб, вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг қуйидаги йўналишлари қабул қилинди: 
транспорт хизматлари, алоқа ва ахборотлаштириш, туристик ва рекреацион 

6

хизматлар, савдо ва 
умумий овқатланиш ҳамда молиявий хизматлар. 
Сурхондарё вилоятида ўтказилган тадқиқотлар натижасида аниқландики, вилоят 
республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича қуйидаги 
устунликларга эга: табиий ва рекреация омиллари, ўзига хос субтропик иқлим, минерал, сув, 
биологик ресурсларга бойлиги; туризмни ривожлантириш учун кўпгина тарихий обидалар 
мавжудлиги; дам олиш ва кўнгил очар масканларнинг мавжудлиги; халқаро, республика ва ҳудудлар 
миқёсида автомобиль ва темир йўлларнинг ўтиши транспорт хизматларини ва бошқа хизмат 
турларини (кемпинглар, автотранспортларга хизмат кўрсатиш шохобчалари, ёқилғи қуйиш 
шохобчалари, савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари) ривожлантиришга асос бўлади; 
хизматларнинг савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида маҳаллий аҳолининг анъаналари ва йиққан 
тажрибалари; вилоятнинг қўшни давлатлар билан чегарадошлиги, халқаро савдони ривожлантириш 
имкониятлари. 
Сурхондарё вилоятида аниқланган салоҳият, имкониятлар ва устунликлардан келиб чиқиб, 
ҳудудда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг
стратегик 
йўналишлари 
қуйидагилардан 
иборат 
бўлди: 
туристик 
хизматларни 
ривожлантириш, транспорт хизматларининг янги турларини ривожлантириш, саноат кластерларини 
ташкил этиш билан боғлиқ бўлган хизмат турларини ривожлантириш, хизматлар паст даражада
ривожланган туманлардаги хизмат соҳаларини вилоятнинг ўртача кўрсаткичига яқинлаштириш. 

7

Ўтказилган таҳлиллар натижасида аниқландики, Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар 
соҳасини ривожлантириш учун ҳозирги вақтда фойдаланилмаётган катта имкониятлар ва салоҳият 
мавжуд бўлиб, улар қуйидагиларда ўз аксини топади: туризмни ривожлантириш борасида мавжуд 
кўплаб тарихий обидалар ва қадимги археологик ёдгорликлар(манзилгоҳлар, қалъалар, 
карвонсаройлар)нинг мавжудлиги; Марказий Осиёда ягона бўлган И.В. Савицкий номидаги санъат 
музейининг фаолият юритиши; табиий ва сунъий кўлларнинг ҳамда тўқайзорларнинг рекреацион 
ресурс сифатида мавжудлиги; халқаро, республика ва туманлар миқёсида автомобиль ва темир 
йўлларнинг ўтиши; Хўжайли туманида халқаро аҳамиятга эга логистика марказларини ташкил этиш 
имконияти мавжудлиги; Республиканинг Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Тўрткўл, Хўжайли, 
Элликқалъа ва Чимбой туманларидаги бўш турган ишлаб чиқариш майдонларида улгуржи савдо 
базаларини ташкил этиш имкониятлари; савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида махаллий 
аҳолининг анъаналари ва йиққан тажрибалари (балиқ етиштириш ва балиқ маҳсулотларини 
тайёрлаш); Қорақалпоғистон Республикасининг қўшни давлатлар (Туркманистон ва Қозоғистон 
республикалари) билан чегарадошлигидан фойдаланиб, халқаро савдони ривожлантириш 
имкониятлари.
Қорақалпоғистон Республикасининг мавжуд салоҳиятидан келиб чиқиб, хизматлар соҳасини 
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди: хизматлар соҳаси паст 
даражада ривожланган ҳудудларнинг хизматлар билан таъминланганлик даражасидаги ортда 
қолишини бартараф этиш ҳисобига соҳани ривожлантириш; хизматлар соҳасини ривожлантириш 


46 
бўйича фойдаланилмаётган мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш; истиқболда хизматлар 
соҳасининг ривожланишига синергетик таъсир этадиган омилларни ҳисобга олган ҳолда, минтақа 
ҳудудларида хизматлар соҳасини янада ривожлантириш. 

8

Хоразм вилоятида хизматлар соҳасини ривожлантириш учун фойдаланилмаётган катта 
имкониятлар ва салоҳият мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: туризмни ривожлантириш 
борасида кўплаб тарихий обидалар ва қадимги археологик ёдгорликларнинг мавжудлиги; дунёда 
ягона бўлган очик осмон остидаги музей – Хива шаҳрининг борлиги; минтақанинг бир неча 
туманларидан оқиб ўтувчи Амударё соҳилларида мавжуд табиий ва сунъий кўлларнинг ҳамда 
тўқайзорларнинг рекреацион ресурс сифатида мавжудлиги; Хазорасп туманидаги “Қизилқум” 
қўриқхонасидан экологик туризмни ривожлантиришда фойдаланиш имконияти; ҳудудларда 
шифобахш ер ости сувларининг (Хазорасп, Хонқа, Боғот, Урганч ва Янгибозор туманлари) 
мавжудлиги ва улардан тиббий мақсадларда фойдаланиш мумкинлиги; вилоят ҳудудидан халкаро, 
республика ва туманлар миқёсида автомобиль ва темир йўлларнинг ўтганлиги боис транспорт хамда 
кўплаб йўл бўйи хизмат турларини ривожлантириш имкониятлари кенглиги; вилоятда халкаро 
аҳамиятга эга логистика марказини ташкил этиш имконияти мавжудлиги; минтақанинг барча 
туманларида бўш турган ишлаб чиқариш майдонларида улгуржи савдо базаларини ташкил этиш 
имкониятлари; Урганч туманида агрологистика марказини ташкил этиш зарурияти.
Хоразм вилоятида аниқланган салоҳият ва имкониятлардан келиб чиқиб, хизматлар соҳасини 
ривожлантиришнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгиланди: анъанавий хизмат турларини 
ривожлантириш; саноат корхоналарида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш; туризмни тараққий 
эттириш (1-жадвал). 

9


Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish