Ўзбекистон иқтисодчилари XIII форуми



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/293
Sana06.03.2022
Hajmi9,39 Mb.
#483849
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   293
Bog'liq
Махсус сон-2021 Прогнозлаш форум-Экономист

 
 
 
 
 


235 
3-жадвал 
Қорақалпоғистон Республикасида инвестицион фаолиятнинг
ривожланиш тенденциялари 
 
№ 
Кўрсаткичлар 
2015 й. 
2016 й. 
2017 й. 
2018 й. 
2019 й. 
2020 й. 
2020 йил 
2015 йилга 
нисбатан 
фарқи
(+;-) 
1. 
ЯҲМ, млрд. сўм 
6 703,8 
8 568,3 
10 855,1 
15 703,5 
19 715,0 
21 949,3 
+3,2 марта 

ЯҲМ ўсиш суръати, % да 
110,5 
112,5 
106,1 
105,8 
107,0 
102,1 
+138,0 % 
3. 
Инвестицияларнинг ўсиш 
суръати (ўтган йилга 
нисбатан,% 
133,5 
56,2 
60,4 
169,9 
100,3 
69,9 
-40,4 % 
4. 
Инвестицияларнинг 
ЯҲМдаги улуши % 
89,8 
44,1 
26,0 
43,0 
44,4 
37,2 
-52,6 % 
5. 
Аҳоли жон бошига 
инвестициялар, минг сўм 
3 388,2 
2 094,0 
1 542,2 
3 641,1 
4 644,4 
3 710,0 
+1,1 марта 
6. 
Марказлашган 
инвестициялар улуши 
(умумийга нисбатан %) 
21,7 
15,3
18,2 
44,8 
33 
44 
+22,3% 
7. 
Марказлашмаган 
инвестициялар улуши 
(умумийга нисбатан %) 
78,3 
84,7 
81,8 
55,2 
67 
56 
-22,3% 
8. 
Тўғридан-тўғри хорижий 
инвестициялар(уму 
мийга нисбатан %) 
48,2 
43,8 
9,7 
7,3 
23,2 
14,9 
-13,3% 
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси 
статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди. 
Амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар, минтақада инвестицион муҳитни яхшилаш ва 
минтақанинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган тадбирларнинг амалга 
оширилаётганлигини кўрсатади. 
Охирги йилларда саноатга йўналтирилган инвестицияларнинг улуши кўпайганлиги 
кузатилган. Буни ёқилғи-энергетика ва кимё соҳасида кўзда тутилган бир нечта инвестицион 
лойиҳалар амалга оширилганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Айниқса, минтақада геология қидирув ишлари жараёни кучайганлигини таъкидлаш лозим. 
Хусусан, Устюрт ва Орол денгизи экваториясида олиб борилаётган геология қидирув ишлари 
хорижий инвесторлар томонидан амалга оширилмоқда. Улар “Лукойл” (Россия), “Газпром” (Россия), 
“KNOC” (Корея), “CNPC International” (Хитой) компанияларидир. 2018 йил бошида Қуйи Сургул 
(Устюртда) янги газ конденсати кони очилган. Транспорт инфратузилмасига йўналтирилаётган 
инвестициялар улуши юқорилиги, Қорақалпоғистон Республикасида халқаро андозаларга асосланган 
Ўзбекистон миллий автойўли (Бейнеу-Қўнғирот-Нукус) ва Бухоро-Мискин темир йўли қурилиши 
билан боғлиқ
1
.
Шунингдек, Орол фожиасидан зарар кўрган аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган 
олдинги ташаббуснинг муваффақиятли тажрибасига асосланган ҳолда, БМТнинг Ўзбекистондаги 
тўртта агентлиги – БМТТД, UNESCO, UNFPA ва БМТКД саъй-ҳаракати бирлаштирилиб, БМТнинг 
инсон хавфсизлигига ўзаро боғлиқ бўлган хатарларни юмшатиш, барқарор молиявий кўмакни 
таъминлашга қаратилган Қўшма дастурининг янги босқичи ишга туширилди. Инсон хавфсизлиги 
бўйича Концепция самарали бошқарув тизими, экологик вазиятни яхшилаш, таълим ва соғлиқни 
сақлаш тизимини такомиллаштириш, ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш тизимини яратишни 
назарда тутади. Дастурнинг вазифалари Ҳукумат томонидан 2017-2021 йилларда Оролбўйи ҳудудини 
ривожлантириш бўйича Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишларини ўзида акс эттиради.
Мазкур дастур бўйича 2017-2021 йиллар давомида 5 та халқаро донорлардан умумий қиймати 
2 767 934 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди. Шу билан бирга мазкур дастур 2023 
йилгача узайтирилди
2
.
1
Маденова Эльмира Нзаматдиновна “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантиришнинг узоқ 
муддатли стратегияси” Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)даражасини олиш учун ёзилган 
диссертацияси. 73-б. 
2
www.undp.org. Building the resilience of communities affected by the Aral sea 2021 Summary Report 


236 
Минтақада инвестицион фаолликни янада оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар қаторига 
ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ривожланиш даражаси пастлиги, ноқулай экологик вазият, 
мамлакатимиз ва хориж инвесторларининг минтақанинг салоҳияти тўғрисида маълумотга тўлиқ эга 
эмаслиги, аҳоли турмуш даражасининг нисбатан юқори эмаслигини киритиш мумкин. Шунингдек, 
минтақада туманлар кесимида ҳам инвестицияларнинг нотекис тақсимланиши ҳолатини кўришимиз 
мумкин, бу эса ўз навбатида туманлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш фарқлари 
катталашишига олиб келади.
Минтақада инвестицион фаолликни янада ошириш учун ишлаб чиқариш инфратузилмасини 
ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий инвесторларга минтақанинг салоҳияти тўғрисида тўлиқ ва 
тўғри маълумот берувчи тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш, аҳоли турмуш даражасини 
кўтаришга қаратилган саъй-ҳаракатларни кўпайтириш мақсадга мувофиқдир. 
Қорақалпоғистон Республикаси табиий ресурсларга бойлиги, ҳудуднинг катталиги билан 
бошқа вилоятлардан ажралиб туради. Минтақага киритилаётган инвестициялар ҳам Республиканинг 
инфратузилма афзалликлари юқори бўлган, инвестицион муҳит яхши бўлган, қолаверса, инвесторлар 
учун турли имтиёз, шарт-шароитлар кўп бўлган туманларида салмоқли ҳиссага эга.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish