50
Польшанинг бир қанча вилоятларида киритилган. 2011 йилда Финляндиянинг барча ҳудудларида
бандлик барометрлари жорий этилди [3].
Иқтисодий ривожланиш, транспорт ва атроф-муҳит марказлари (ELY марказлари) Финляндия
ҳудудларида давлат бошқаруви ва ривожланиш муаммоларини ҳал қилиш учун жавобгардир.
Уларнинг таркибий бўлинмалари – бандлик ва иқтисодий ривожланиш бюроси (ТE-офис), улар
маҳаллий аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлайди ва иш қидирувчиларнинг ишга жойлашишига
кўмаклашиш орқали меҳнат бозорига тайёргарлигини яхшилайди.
Меҳнат бозоридаги мавжуд вазиятни баҳолаш ва кейин барча манфаатдор томонларни касби
бўйича иш изловчиларнинг дефицити / профицити тўғрисида хабардор қилиш учун, ТE-офис
ходимлари бандлик барометрини шакллантирадилар (occupational barometers).
Финляндиянинг ҳар бир минтақасида "бандлик барометри" ни тузиш бир неча босқичда
амалга оширилади. Дастлабки босқичда ТE-офис ходимлари статистик маълумотлар ва эксперт
баҳолашидан фойдаланиб, тахминан олти ой мобайнида 250 та касб учун меҳнат ресурсларига бўлган
талабни баҳолайдилар. Кейин иккинчи босқичда бир хил касблар бўйича талаб ва таклиф баланси
баҳоланади.
Бандлик барометри Финляндияда иш қидирувчиларга хизмат кўрсатиш, касбга йўналтириш,
ишчилар ҳаракатчанлигини (минтақавий ва профессионал) тарғиб қилиш, янги ҳудудларда иш
берувчиларга маслаҳат бериш, касбий тайёргарлик ва катталарни қайта тайёрлашни режалаштириш,
меҳнат бозорини таҳлил қилиш (истиқболли касбларни аниқлаш, ишчи кучи етишмаслиги ва бошқа)
учун ишлатилади.
Методологиянинг катта плюси бандлик барометри бир неча йиллар давомида шаклланса, бу
"касбнинг ҳаётий цикли" ни кузатиш имконини беради. Шундай қилиб, "нафақадаги касблар" ни,
яъни иш берувчиларнинг талаби вақт ўтиши билан камайиб борадиган ва охир-оқибат касбнинг
«ўлиши» га олиб келадиган касбларни аниқлаш мумкин бўлади. Бу уларнинг минтақавий меҳнат
бозоридан якуний «чиқишини» тахмин қилиш имконини беради. Худди шундай равишда,
иқтисодиётда талаб юқори бўлган касблар ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Бу маълумот ёшлар ва
кенг аҳоли ўртасида касбга йўналтириш ишларини олиб боришда қўлланилиши мумкин.
Аналитик восита сифатида бир неча вақтлар мобайнида бандлик барометридан фойдаланиш
минтақавий меҳнат бозорининг ҳолати, асосий касбларга бўлган талаб ҳақида хулоса чиқариш,
минтақадаги ишчи кучининг касбий ва малакавий таркибини прогноз қилиш, меҳнат бозоридаги
қарорлар, таълим ва касбга йўналтириш ва маълумотли бошқарувни амалга ошириш имконини
беради.
Шунингдек, бандлик барометри бўйича сўровномада қўшимча равишда тадбиркорларнинг
янги ишчиларни жалб қилиш режаларига таъсир кўрсатадиган асосий сабаблар ва хатарларига оид
саволларни ўрганиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: