254
Мисолдан кўриниб
турибдики, ходимлар учун озиқ-овқат хизмати кўрсатилганда бюджетга
ҳисоб-китобга олиб борилган ва ҳисобланган ҚҚС суммаси чегирилши натижасида тўланадиган
солиқ
суммаси мавжуд эмас, яъни нолга тенг бўлиб чиқмоқда. Бу борада аксарият солиқ
тўловчиларда ҚҚСни тўғри ҳисоблаш ва бюджет билан ҳисоб-китобга олиб боришда кўплаб
мунозарали ва баҳсли ҳолатлар юзага келмоқда.
Хулоса ва таклифлар.
Фармон ва қарорлар билан берилаётган имтиёзлар ва енгилликлар
билан бир қаторда уларни амалиётга жорий этилиши ҳамда қўлланишида солиқ
маъмурчилигини
такомиллаштириш зарурлигини тақозо этади. Шундан келиб чиқиб, амалиётда учраётган муаммоли
вазиятларни ҳал этиш мақсадида қуйидаги таклиф ва тавсияларни кўриб чиқиб,
жорий этилиши
лозим:
1. Қўшилган қиймат солиғи бўйича занжир узилишига йўл қўймаслик мақсадида барча солиқ
тўловчиларни электрон ҳисобварақ-фактурага тўлиқ ўтказилишини таъминлаш ҳамда товар-моддий
бойликларни олиб келиш учун бериладиган ишончномаларни электрон шаклда расмийлаштирилиши
ва ҳимоялаш чораларини кўриш;
2. Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш доирасида фойда солиғини тўловчи хўжалик
юритувчи субъектлар учун чораклик ва йиллик солиқ ҳисоботлари
шаклларини янада
соддалаштириш;
3. Икки ёшгача болаларга бериладиган нафақа даромад солиғи бўйича имтиёз белгиланмаган
ва Солиқ кодексининг 370-моддасида умумий даромадларга киритилмаган ҳамда 369-моддасида
жами даромадга киритилмайдиган даромадлар таркибига киритилмаганлиги сабабли мазкур нафақа
миқдоридан белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланиб
қолиниши лозим бўлади. Шу сабабли, зудлик билан амалдаги Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилиши лозим.
4. Солиқ кодекси 373-моддаси 13-бандига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш
тарзидаги даромадга
киритиладиган компенсация тўловлари, яъни озиқ-овқат қиймати ёки озиқ-овқат қийматини
қоплашда ҚҚСни ҳисобга олиш маъмурчилигини кўриб чиқиш.
5. Карантин даврида ҳам юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича ишлатилмаётган
бўш ер майдонлари бўйича оширилган ставкаларда, жумладан мол-мулк ва ер солиқлари ўрнатилган
ставкага нисбатан 3 ойга қадар 2 баравар, 3 ой ўтгандан сўнг — 5 баравар, 6 ой ўтгандан сўнг — 10
баравар, 12-ойдан бошлаб келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг 2 баравари
миқдорида қўллаб ундириш ҳолатлари учраб турганлиги муносабати билан ер-мулк кадастр хизмати
идоралари билан биргаликда инвентаризация қилиш ва карантин даврида ер солиғини вақтинча
юқори ставкада ҳисобламаслик ва тўлов муддатларини кечиктириш.
Do'stlaringiz bilan baham: