233
Қуруқ ерлар деградацияси миллиардлаб гектарни чўлга айлантирди. Бундай ҳудудлар
аҳолисининг деярли ярми қашшоқликда яшайди ва кўпчиликнинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий таҳдид
мавжуд. Ерларни тиклаш лойиҳаларига сармоя киритиш – бу барқарор иқтисодий ривожланиш
йўлидир. Бу ҳақда БМТнинг чўлланишга қарши кураш конвенциясининг 2019 йил 5-13 сентябрь
кунлари Нью-Деҳлида бўлиб ўтган 14-сессиясида ижрочи котиб Иброҳим Тиау маълум қилди.
Экологик фалокатнинг бир мисоли – бир вақтлар дунёдаги тўртинчи йирик ички денгиз
бўлган Орол денгизининг қуриши. Бу фожиа миллионлаб одамларни турмуш тарзини ўзгартиришга
олиб келди, минтақанинг ижтимоий ва экологик тизимларини – тижорат балиқларининг қимматли
турларини, шунингдек, у ерда яшаган ёввойи ҳайвонларни йўқ қилди. Орол денгизининг очиқ
қисмида 5,5 миллион гектардан ортиқ тузли чўллар пайдо бўлган
1
.
Орол денгизи минтақа иқтисодиёти, унинг саноат тармоқларини ривожлантиришда, аҳолини
иш билан таъминлашда, барқарор ижтимоий инфратузилмани шакллантиришда ҳал қилувчи рол
ўйнаган. Илгари Орол денгизи дунёдаги энг бой балиқ овлаш жойларидан бири бўлган: Орол денгизи
сувларида йиллик балиқ овлаш ҳажми 30-35 минг тоннани ташкил қилган. Орол денгизи қирғоқлари
аҳолисининг 80%идан ортиғи балиқ овлаш ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва ташиш билан
шуғулланган. Амударё ва Сирдарё дельталаридаги унумдор ерлар, шунингдек, юқори маҳсулдор
яйловлар 100 мингдан ортиқ одамни чорвачилик, паррандачилик ва қишлоқ хўжалиги экинлари
билан бандлигини таъминлаган.
Қорақалпоғистон Республикаси мамлакат минтақалари ичида ижтимоий-иқтисодий
ривожланиши ўртача ва ўртачадан паст бўлган минтақа ҳисобланади. Буни мамлакат ҳудудларига
киритилган инвестициялар ҳажми, аҳоли жон бошига тўғри келувчи инвестициялар ҳажми, ЯҲМ
кўрсаткичлари орқали ҳам кўришимиз мумкин. Ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий юқори кўрсаткичга
эга эмаслиги кўп жиҳатдан Орол фожиаси билан, ҳудуднинг экологик муаммоли вазиятда эканлиги
билан ҳам боғлиқ.
Қорақалпоғистон Республикаси мамлакатимиз ҳудудлари орасида асосий капиталга
киритилаётган инвестициялар ҳажми бўйича экологик жиҳатдан мақбулроқ бўлган, инфратузилма
афзалликларига эга бўлган Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона водийси вилоятлари, Тошкент
вилояти каби ҳудудлардан анча ортда эканлигини кўришимиз мумкин. Глобал коронавирус
пандемияси даври – 2020 йилда Тошкент шаҳрида инвестициялар ўсиш даражаси 108,6 фоизни
ташкил қилган бўлса, Самарқанд вилоятида 128,8 фоизни, Фарғона вилоятида эса 113,5 фоизни
ташкил қилган. Қорақалпоғистон Республикасида эса бу кўрсаткич 2019 йилда 100,3 фоиз, 2020
йилда 69,9 фоизни ташкил қилган. Бу шуни кўрсатадики, жаҳонда юз бераётган пандемия асоратлари
Қорақалпоғистон иқтисодиётига киритилаётган инвестициялар ҳажмини сезиларли даражада
пасайтирган, шу билан бир қаторда, хорижий инвестициялар оқимининг камайишига сабаб бўлган
(
1-жадвал
).
Do'stlaringiz bilan baham: