Ўзбекистон иқтисодчилари XIII форуми


млн. киши бўлган бўлса, 2020 йилга келиб  5240.4



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/293
Sana06.03.2022
Hajmi9,39 Mb.
#483849
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   293
Bog'liq
Махсус сон-2021 Прогнозлаш форум-Экономист

3595.9
млн. киши бўлган бўлса, 2020 йилга келиб 
5240.4
млн. кишигача етиб, 2000 йилга 
нисбатан 
1644.5
млн. киши кўп ташилган. Энг кўп йўловчилар автомобиль транспорти орқали 
ташилиб, бу борада 2000 йили 
3284.7
млн. киши ташилган бўлса, 2020 йили 
5192.9
млн. киши 
ташилган ва 2020 йили 2000 йилга нисбатан йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш 
58%
га 
ошган. Ҳаво йўли транспорти орқали йўловчиларни ташиш ҳам ўтган давр мобайнида 2 баробарга 
ўсган. 2000-2020 йиллар давомида метрополитен, трамвай ва троллейбус каби транспорт 
воситаларида йўловчи ташиш сезиларли даражада пасайган. Хусусан, метрополитенда йўловчи 
оқими 2020 йилда 2000 йилга нисбатан -86.9 млн. киши бўлса, трамвайда 2020 йилда 2000 йилга 
нисбатан -91.2 млн. киши камроқ ташилган, троллейбусда йўловчиларни ташиш 2020 йилда 2000 
йилга нисбатан -76.7 млн. кишига камайган. Бунинг энг асосий сабаби, коронавирус пандемияси деб 
айтиш мумкин. Йўловчи айланмасининг ҳам сўнгги 20 йил давомида 4 баробарга ошганлигини 
кўришимиз мумкин.
Хулоса ва таклифлар. 
Мамлакатимизда транспорт соҳаси географик, тарихий геосиёсий ва бир қатор сабабларга 
кўра, мамлакат иқтисодиётида алоҳида ўрин тутади. Транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича 
фаол сиёсат олиб борилиши натижасида, товарларни экспорт қилиш ва импорт қилиш учун 
транспорт йўналишлари халқаро схемаларини кенгайтириш ва диверсификация қилиш имкони 
яратилди. Ўзбекистон икки ёки ундан ортиқ давлатларнинг ҳудудлари орқали халқаро денгиз 
йўлларидан узоқда жойлашган (double landlocked country) дунёдаги икки давлатдан бири (иккинчиси 
Лихтенштейн) ҳисобланади. Шунинг учун сўнгги пайтларда экспорт ва импорт товарларини ташиш, 
шунингдек транспорт харажатлари транзит орқали амалга оширилиши рақобатбардошликнинг 
муҳим омилига айланмоқда. 2020 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси (ЖСТ) 36,3 
миллиард долларни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 5,45 миллиард долларга 
(13,1%) камайган бўлса, 2010 йилга нисбатан 1.61 мартага ошди. Бугунги кунда, Ўзбекистон 
дунёнинг 170 га яқин давлатлари билан савдо алоқаларини олиб бормоқда. Ташқи савдо 
айланмасининг энг катта ҳажми ХХР (17,7%), Россия Федерацияси (15,5%), Қозоғистон (8,3%), Корея 
Республикаси (5,9%), Туркия (5,8%), Қирғизистон ( 2,5%) ва Германия (2,3%). Республика ташқи 
савдо айланмаси таркибида Тошкентда муҳим улуш қайд этилган, бу 34,2% ёки 12,42 млрд долларни 
ташкил этади, бу таркибда энг кичик улуш 1,2% ёки 421,7 млн. доллар даражасида – Сурхондарёда 
қайд этилган. МДҲ давлатлари билан ҳамкорликни кучайтириш ва ташқи савдони ҳар томонлама 
қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чораларга қарамай, МДҲ давлатлари ташқи савдо айланмасининг 
улуши 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 2,0 фоизга камайди. 2018 йилнинг шу даврида 3,7 фоизга 
пасайиш қайд этилди ва уларнинг ташқи савдо айланмасидаги улуши, 2020 йил январь-декабрь 
ойлари охирида 32,6 фоизни ташкил этди. 
Лекин шу билан бирга, юқоридаги статистик маълумотлар кўрсатмоқдаки, натижалар Янги 
Ўзбекистон каби жадал ривожланаётган мамлакат учун нисбатан паст демакдир. Хусусан 
мамлакатимизда транспорт соҳасининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган айрим камчиликларга 
эътибор қаратишни лозим деб ҳисоблайман:
- бизда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан рақобатлашадиган хусусий компаниялар йўқ 
ва барча хизматлар ушбу компания орқали амалга оширилиши билан бирга катта потенциалга эга 
бўлган соҳани эркин иқтисодиёт шароитида етарли даражада ривожланишига тўсқинлик қилади деб 
ҳисоблайман. 
-юкларни авиация орқали ташишда ҳам бир қанча муаммолар мавжуд. Авиакарго орқали 
юборилаётган юкларни юклаш ва транспортировка ҳамда юкларни божхона орқали расмийлаштириш 
жараёнларида ортиқча кетгазилган вақт сабабли, юкларнинг сифатига путур етиши ҳолатларини 
деярли ҳамма билади. Cоҳанинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида, авиакарго таърифларини 
хам қайта кўриб чиқиш керак, деб хисоблайман. Мисол учун 1 килограмм юкни Ўзбекистон ҳаво 
йўллари (Uzbekistan airlines) орқали Тошкент-Пекин йўналишида етказиш (2021 йил 1-майдан бошлаб 
амал қилинган таърифлар бўйича) ўртача 2 АҚШ долларини ташкил этади[12]. Шунингдек, 
таърифдан ташқари: -ёқилғи учун - 0.15 евро/кг, авиация хавфсизлиги учун - 50 сўм/кг, авиайўлланма 
варақасини расмийлаштиришга - 6.00 евро, юкни қайта ишлаш - 500 сўм/кг ва бошқа тўловлар 
мавжуд.
-Юкларни автомашиналар орқали ташишда хам бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, бу 
айниқса "Covid-19" пандемияси даврида кўзга ташланиб қолди. Хусусан, божхона постларидаги 
навбатлар, яшил ҳудудларнинг етишмаслиги ёки белгиланган техника-технологиялар билан 
таъминланмаганлиги юкларни ташишда ноқулайликлар туғдиради. 


217 
Юқоридаги камчиликларни ўрганиб шундай хулоса қилиш мумкин: 
1. Транспорт бозорининг нархланиши бевосита бозордаги монополияга боғлиқ. Соҳани 
ривожлантириш мақсадида, Давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш орқали кўплаб 
Транспорт-логистика корхоналарини очиш ва мазкур бозорда эркин рақобатни йўлга қўйиш лозим. 
Транспорт бозорида иштирокчилар қанча кўп бўлса, экспорт қилиш тадбиркорлар учун арзонроқ 
бўлиши билан бирга давлат ва жамият учун ҳам янги имкониятлар яратилади. 
2. Транспорт хизматлари бозорини ислоҳ қилмасдан экспорт ва импорт операцияларини янги 
босқичга олиб чиқиш мумкин эмас. Соҳани ислоҳ қилиш орқали мамлакатимизга кириб келадиган 
хорижий инвестициялар салмоғи ошишига замин яратилади. 
3. Транспорт стратегияси, менинг фикримча, мавжуд транспорт корхоналарини 
ривожлантириш мақсадида ривожланган мамлакатлар илғор тажрибаларидан кенг фойдаланиш зарур 
бўлса, чет эллик йирик корпорациялар бошқарувини ташкил қилиш керак.
4. Соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек чиқарилган қонун, 
қарор ва фармонларни бажарилиши юзасидан қатъий мониторинг олиб бориш лозим.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish