Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги



Download 239,81 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana30.06.2022
Hajmi239,81 Kb.
#721441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
72. Фарғона вилояти сабзавот (1)

ИСМАЛОҚ
Исмалоқ-бир йиллик ўсимлик бўлиб, илдиз бўғзидан 8-10 та баргдан 
иборат тупбарг ва ўтсимон тик поя чиқаради. 
Исмалоқ ўсимлиги совуққа чидамли сабзавотлар қаторига киради. 
Уруғи 3 
0
С ҳароратда кўкариб чиқади. Ёш ўсимликлари 6-8 
0
С гача совуққа 
бардош беради. Ҳароратнинг юқори бўлиши ва ҳаво намлигини пасайиб 
кетиши ўсимликка салбий таъсир қилади, барглари майда бўлиб қолади. 
Исмалоқ ҳосили ниҳоллар пайдо бўлгандан 25-40 кундан сўнг йиғиб 
олинади. Уруғи 90-100 кунда пишиб етилади. 
Исмалоқни фақат битта Нафис нави Давлат реестрига киритилган. 
Исмалоқ совуққа чидамли ўсимлик бўлгани учун уруғи ноябр-декбрда очиқ 
далага қўш қаторлаб, ленталар ораси 50-60 см ва қаторлар орасини-15-20 см 
дан қилиб экилади. Ҳар гектар ерга 15-20 кг уруғ, 2-3 см чуқурликка 
кўмилади. 
Ўсув даврида парвариш қилиш ишлари экинни суғориш, қатор 
ораларини юмшатиш ва бегона ўтларни ўташдан иборат. Озиқ-овқатга 
ишлатадиган исмалоқ ягана қилинмайди. Исмалоқ 5-6 та барг чиқаргандан 
бошлаб кесилиб ѐки юлиниб ҳосили бир неча марта йиғиштирилади. 
Гулпоялар чиқарганда ҳосили терилмайди. Исмалоқнинг ҳосилдорлиги 


11 
гектарига 120-150 ц/га. 
ОТҚУЛОҚ (ШОВУЛ)
Шовул кўп йиллик барги истеъмол қилинадиган сабзавот. Шовул 
экилган йили илдиз бўғзидан тупбарг чиқаради, иккинчи ва ундан кейинги 
йилларда эса гулпоясини чиқаради. 
Шовулнинг серҳосил Широколистный нави районлаштирилган. Шовул 
сояда ҳам ўсаверадиган, совуққа чидамли ўсимлик.
Шовул уруғдан ва илдиз бўлакчаларидан кўпайтирилади. Шовул
совуққа чидамли ўсимлик бўлгани учун уруғи ноябр-декабрда очиқ далага 
экилади. Ҳар гектар ерга 3 кг уруғ сарфланади.
Уруғ экилгач, унинг унишини тезлатиш учун устидан гектарига 10-12 т 
чириган гўнг, 300-400 кг суперфосфат сочилса , ҳосили мўл бўлади ва 
барвақт етилади. Эрта кўкламда ҳосилни тез етиштириш учун азотли ўғит 
солинади. Шовул парвариши ўташ ва суғоришдан иборат.
Шовул барги 5-6 тага етганда уни пичоқ билан кесиб олиш ѐки 
катталарини банди билан суғуриб олиш мумкин. Ҳосил ўриб олингандан 
кейин орадан 12-15 кун ўтгач, уни яна ўриб олса бўлади, шовул бир 
мавсумда 3-4 марта ўрилади. У гуллаши билан уни уруққа қолдириш 
мумкин. Яхши парвариш қилинганда гектаридан 12-15 тонна ҳосил беради. 
УКРОП
Укроп бир йиллик ўсимлик. Укропни махаллий Узбекский 243, Ором ва 
чет элнинг Анет навлари экилади. Кўклигида ишлатиладиган укроп уруғи 
полларга қалин қилиб сепилади. Бир гектар ерга 20-25 кг уруғ сарфланади.
Укроп совуққа чидамли ўсимлик бўлгани учун уруғи ноябр-декабрда 
очиқ далага экилади. Укроп уруғи секин униб чиқади. Укроп ўтоқ қилиш, 
ленталар орасини юмшатиш ва бостириб суғориш йўли билан парвариш 
қилинади.
Кўклигида ишлатиладиган укроп апрел ойидан бошлаб, бўйи 10-15 см га 
етганда ўриб олинади. Укроп кўклигида ишлатиш учун экилганда гектаридан 
12-15 тоннагача хосил олинади.
КАШНИЧ
Маҳаллий аҳоли кашнични янги узулган барра маҳсулот ҳолида ва 
қуритиб қишда ҳам ишлатади. Бу кўкат сабзавот йил буйи истеъмол 
қилинади.
Кашничнинг Орзу ва Янтарь навлари районлаштирилган. 
Кашнич совуққа чидамли бир йиллик ўтчил ўсимлик. Унинг барра 
баргларини 2-3 марта ўриб олиш мумкин. Бунда 1,0-1,5 см пояси 
қолдирилади, тегишли шароит яратилганда барги яна ўсиб чиқаверади. 
Вақтида ўриб олинмаса, уруғпоя ҳосил қилади. 
Кашнич ер танламайди. Уруғи экилгандан сўнг 35-40 кунда ҳосили 
етилади. Кашнични тўқсонбости қилиб 25 ноябрдан 10 декабргача экилади. 
Пол қилиб сепилганда гектарига 8-10 кг уруғ сарфланади. Уруғ 
экилгандан сўнг, устидан майда чириган гўнг сепилади. Нам етарли бўлса 


12 
уруғи 5-10 кунда униб чиқади. Асосий парвариши 1-2 марта ўташ, қалин 
ерларини бир оз яганалаш ва вақтида суғоришдан иборат. Яхши 
парваришланганда гектаридан 12-15 тоннагача ҳосил олиш мумкин. 
Кашнич ердан униб чиққан кундан бошлаб 40-50 кунда истеъмолбоп 
бўлади. Маҳаллий аҳоли кашнични янги узилган барра маҳсулот ҳолида ва 
қуритиб қишда ҳам ишлатади. Бу кўкат сабзавот йил бўйи истеъмол 
қилинади. Унинг барра баргларини 2-3 марта ўриб олиш мумкин. Бунда 1-1,5 
см танаси қолдирилади, тегишли шароит яратилганда барги яна ўсиб 
чиқаверади. Вақтида ўриб олинмаса, уруғпоя ҳосил қилади. 

Download 239,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish