Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги



Download 239,81 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana30.06.2022
Hajmi239,81 Kb.
#721441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
72. Фарғона вилояти сабзавот (1)

Ўғитларни бериш муддати.
Режалаштирилган ҳосилга белгиланган 
фосфор ўғитни йиллик миқдорини 100% ерни асосий ишловида берилади. 
Азот ўғитини эса вегетация даврида озиқлантириш пайтида тенг иккига 
бўлиб берилади. Биринчи озиқлантириш пиѐз ягоналаб, пиѐз ўтоқ 
қилингандан сўнг, иккинчиси эса пиѐз боши шакллана бошлаганда 
берилади. Пиѐз ўсимлигига органик ўғитлардан янги гўнгни бериш тавсия 
этилмайди. Гўнг берилганда гўнгдаги бегона ўтлар уруғлари униб чиқиб, 
олинадиган ҳосилга салбий таъсир этади, ҳосили етилишини кечиктирмайди. 
Суғориш. 
Пиѐз ҳаво нами паст жойларда яхши ўсади, аммо 
тупроқнинг сернам бўлишини хоҳлайди. Пиѐзнинг барг шапалоғини 
кичиклиги ва сувни тежаб сарфлашига қарамасдан, унинг илдизи яхши 
ривожланмаганлигидан тупроқ намлигига талабчанлиги ниҳоятда кучли. 
Уруғ униб чиқаѐтган ва пиѐз боши шаклланаѐтган даврда экиннинг сувга 
талаби айниқса ошади. Фақат ўсув даврининг охирида ва пиѐз бошлари 
етилган пайтдагина ўсимликнинг сувга бўлган талаби бир оз камаяди. Бу 
даврда тупроқ ҳаддан ташқари сернам бўлса, пиѐз кечроқ етилади ва уни 
узоқ сақлаб бўлмайди. Тупроқ нами етишмаса, пиѐз бошининг катталашиши 
сустлашади, ўсув даврини барвақт тугаллайди, камбарг ва пиѐзбоши майда 
бўлади, натижада ҳосилдорлик кескин камаяди. 
Суғорганда тупроқ етарли даражада намиқмаса барги оқиш - яшил тусга 
кириб, учи эгилади. Ортиқча намланганда эса барги оч яшил рангга киради. 
Тўқсонбости муддатда сепилган пиѐз баҳорда майсалари кўрингандан 
кейин суғорилади. Биринчи сув одатда баҳорги ѐғин-сочин тўхтагандан 
кейин берилади. Кўклам серѐғин келган йилларда бу муддат апрелнинг 



иккинчи ярмига, қурғоқчил келган йилларда эса апрелнинг бошларига, айрим 
ҳолларда эса ҳатто, мартнинг охирига тўғри келади. 
Сизот суви чуқур жойлашган бўз тупроқли ерларда кўкламнинг охири 
ѐзнинг бошларида пиѐз ҳар 7-10 кунда суғорилади. 
Пиѐзни тез-тез суғориш то пиѐз боши шаклланишининг охиригача 
давом эттирилиб, янги барг ўсиб чиққандан сўнг тўхтатилади. Июннинг 
иккинчи ярмидан бошлаб, яъни пиѐзбошининг ўсиши тўхтагандан кейин 
экин 12-14 кун оралатиб икки марта суғорилади ва йиғиб-териб олишга бир 
ой қолганда суғориш тўхтатилади. Экин шу тарзда суғорилганда пиѐзбоши 
қаттиқ-тиғиз ва узоқ сақланадиган бўлиб етилади. Мана шу даврда ўсимлик 
суғориб турилса, у қайтадан кўклаб кетади ва бундай пиѐз яхши 
сақланмайди. Сизот суви чуқур жойлашган бўз тупроқли ерларда пиѐзни 
ўсув даврида 11-13 марта, сизот суви яқин бўлган участкаларда 7-9 марта 
суғориш керак. 
Юқорида айтилганидек, пиѐз илдизлари тупроқнинг юза қатламига 
таралишини ҳисобга олиб ҳар галги суғоришда гектарига 350-400 м
3
ҳисобидан сув берилади. 

Download 239,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish