Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги



Download 239,81 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana30.06.2022
Hajmi239,81 Kb.
#721441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
72. Фарғона вилояти сабзавот (1)

 Ўғитлаш.
Сабзи ўсимлиги бошқа сабзавотлар каби тупроқ 
унумдорлигига, асосий озиқа элементларига талабчандир. Озиқа 
элементлари етарли миқдорда тавсия этилган миқдорда берилганда юқори 
хосил олиш имкони бўлади. 
Сабзининг гектаридан 30 тонна хосил олиш учун ҳар гектар ерга 
юқори унумдор ерларга ўртача соф холда 175 кг азот, 130 кг фосфор, 80 кг 
калий ўртача унумдор ерларга ўртача 220 кг азот, 160 кг фосфор, 100 кг 
калий ва унумдорлиги паст бўлган майдонларга 250 кг азот, 200 кг фосфор, 
120 кг калий бериш тавсия этилади. 
Бериладиган маъдан ўғитлар ичида аммиак селитра, аммофос, 
суперфосфат ўғитини қўллаш яхши натижаларни беради. 
Шўрланган, тақир тупроқларда сульфат аммоний, калий сульфат, калий 
хлорид ўғитларини бериш тавсия этилмайди, сульфат аммоний ўрнига 
аммиак селитраси, калий ўғитлари сифатида нитрат калий ўғитларини бериш 
тавсия этилади. Янги гўнгни бериш тавсия этилмайди. Гўнгни бериш 
тупроқда бегона ўтларни кўпайишига олиб келади, уни ўтоқ қилиш учун
сарф харажатлар кўпаяди, сабзи ўсимлигини ўсиши, ривожланиши орқада 
қолади, ҳосилдорлик камаяди. 
Ўғитларни бериш муддатлари: Фосфор ўғитини йиллик миқдорини
75%, калийни ҳаммаси ерларни асосий ишлов даврида, қолган 25% 
фосфорни ерни бороналаб эгат олишда бериш тавсия этилади. Азотли 
ўғитларни ҳаммаси вегетация даврида озиқлантиришда иккига бўлиб 
берилади. Биринчи озиклантириш ўтоқ қилиб ўсимлик ягона қилингандан 
сўнг, иккинчиси эса 2-3 тадан чинг барг пайдо бўлганда ўтказилади. Ўғитлар 
ўғитлагич мосламалар билан қатор ораларига ўсимликка яқинроқ қилиб 



берилади.
 
Суғориш. 
Сабзи ўсимлигининг илдизи яхши ривожланган, тупроқ 
қатламига чуқур таралади, барг шапалоғи унчалик катта эмаслигидан сувни 
кўп буғлантирмайди, аммо тупроқнинг бир оз чуқур қатламидан нам тортиб 
олиш қобилиятига эга. Ўзбекистон шароитида экинларни суғормасдан мўл ва 
сифатли ҳосил олиб бўлмайди. Агар экин қондириб суғорилмаса, 
ҳосилдорлик ва шунинг билан бирга маҳсулотнинг сифати пасаяди. 
Илдизмевали сабзавотлар ўсув даврида сувни ҳар хил миқдорда талаб 
қилади. Уруғнинг униб чиқиш, шунингдек баргнинг жадал суратда ўсиш ва 
ҳосил тўплаш даврида экинларнинг сувга талабчанлиги бир оз ошади. 
Илдизмеваси етилган вақтда экин ҳаддан ташқари кўп суғорилса, уни узоқ 
сақлаб бўлмайди ва ѐрилиб кетиши мумкин. 
Тупроқ нами етишмаса сабзининг барги қораяди, ортиқча сернам бўлса 
оч яшил тусга киради.
Уруғ қишда ва баҳорда ѐққан ѐғиндан тўпланган нам ҳисобига бемалол 
униб чиқади. Айрим, яъни кўклам қурғоқчил келган йиллардагина уруғнинг 
униб чиқишини тезлаштириш мақсадида уруғ суви берилади. 
Сабзи апрелнинг иккинчи ярмидан бошлаб суғорилади. Дастлабки 
пайтларда экин ҳар бир ярим-икки ҳафтада, майнинг иккинчи ярмидан 
эътиборан, яъни илдизмевалар жадал суратда катталашаѐтганда эса ҳар 7-8 
кун оралатиб суғорилади. 
Сизот суви чуқур жойлашган ерларда эртаги сабзи ўсув даврида 8 
марта, сизот суви юза далаларда эса 5-6 марта суғорилади. Тупроқ шароитига 
қараб гектарига 550-600 м
3
ҳисобида суғорилади. Сабзини ҳаддан ташқари 
катта меъѐр билан суғориш тавсия этилмайди. 

Download 239,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish