Ўзбекистон халқаро ислом академияси,
Исломшунослик йўналиши ИИИ-курс 104-гуруҳ
талабаси Каримов Муҳаммадамин
Карантин ва унинг фойдалари ва инсон қадрига етиши керак бўлган неъматлар
Юртимизга 16-март кунидан бошлаб бутун дунёда кечаётган CОВИД-19 пандемияси юртимизга ҳам кириб келди ва бутун Ўзбекистон карантин ҳолатига ўтказилди.Хоссатан,ўқишлар Олий ва ўрта махсус таълим масканлари ҳам онлине режимга ўтказилди.Инсонлар оқиш ва оила ташвишларига кўпроқ вақтлигини ажратишди карантин вақтида.Талабалар ўзларининг вақтларини фойдали ва мароқли ўтказиш мақсадида кунларини маълум режа асосида олиб боришмоқда.Қуёш чиқмасдан аввал тоннги ибодатларни бажариб болиб ҳамма ўз вазифаларини бажаришга киришади.Талабалар эса аввало кунни ибодат ва Қуръон тиловати билан бошлашади. Кейин кунлик таълим вазифаларини бажариб бироз дам олиш мақсадида стол устида турган бирор бир илмий ёки бадиий асар мутолаасига киришилади.Ҳозирги кунга келиб юритимизда нашр этилган китоблардан ташқари,чет элдаги қўлёзма манбаларни ҳам олиб келишяпти ва шу билан бир қаторда кўпчилик китобларнинг электрон ёки аудио шакллари ҳам анча оммавийлашиб қолди.Електрон китобларни асл манбаларни топишдан кўра тезроқ топишнинг иложи борлиги туфайли кўпчилик электрон китобларни афзал кўришади.Електон китобларни ҳам тил билиш даражасига қараб ёки қайси тилни билишига қараб мисол учун инглиз,араб,немис ёки хитой тилларидаги алоҳида ажаратилган жойлар бор.Баъзи кутубхоналар мутахасислик фанлари бўйича ажратиб чиқишган .Мисол учун Искандария Кутубхонаси ва бошқалар. Китоб ўқиш ҳам талабанинг миясини ҳам анча тетиклаштиради.Бироз китоб мутоаласидан ташқари уй ишларига бироз ёрдамлашиш ҳам мияни ишлаш фаолиятини яхшилайди ва турли хил касалликлар бўлишининг олди олинади.Талаба миясини бироз дам олдириб олгандан кейин ўқиш машғулотлари ва маърузалар ни тинглаб семинар машғулотлари учун тайёргарликкўришни бошлайди.Бунинг учун ҳам кўплаб қўшимча манбалар қараб чиқишга тоғри келади.Мисол учун Қуръоншунослик фанидан фойдаланиладиган манбалар қаторига Қуръоншунослик, Қуръон илмлари,Қуръон ва Тартил илмлари,Ал-итқон фи Улумил Қуръон, Мабҳас Фи Улумил Қуръон ва бошқаларни айтиб ўтиш мумкин.Ҳадисшуносликдан Ҳадисшунослик , Ҳадис илмлари,Ҳадис илмларини қиёсий органиш,Тайсийр улмусталаҳул Ҳадийс,Мусталаҳул Ҳадийс,Ҳадис истилоҳлари ва бошқа китоблар мавжуд.Бундан ташқари Ақида,Тафсир ва бошқа фанлар бўйича ҳам кўплаб манбаларга мурожаат қилишга тоғри келади.Ва Талабалар ҳам карантин пайтидан унумли фойдаланган ҳолда мутахасисслигига оид кўплаб адабиёт ва манбааларни ўқиб чиқишди.Карантинни бошқа бир фойдаларидан бири инсонлар шукр неъматининг қадрига етишни ўрганишди.Инсонлар орасида камайиб кетаётган шукр неъматини қадрига етишни Аллоҳ Таоло яна бир бор инсонга эслатиб ўтди. Неъматларга шукр қилиш ҳақида Қуръони Каримнинг Наҳл сураси 114оятида қуйидагича зикр қилган:
﴿فَكُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ حَلَالًا طَيِّبًا وَاشْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ إِنْ كُنْتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ١١٤﴾
“Бас,Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсаларидан ҳалол-пок ҳолда енг .Ва агар унга ибодат қиладиган бўлсангиз ,Аллоҳнинг неъматига шукр қилинг”
Бу оятдан кўриниб турибдику Аллоҳ бизга жуда кўплаб неъматлар берган ва биз уларга шукр қилишимиз кераклиги айтиб ўтиляпти.Шукр камайган пайтларда инсонларга турли хил касалликлар юборилиб уларни Аллоҳ сиайди ва буҳам инсон зотига берилган нарсаларнинг қадрига етсиҳга чақиради. Авваллари ҳамма хоҳлагандек кийинар юрар эди,бутун дунёда бебошликлар ҳукм сурар эди. Аллоҳнинг неъматларига шукр қилиш ҳақида кўпчилик ўйламас эди.Мусулмон бўлмаган инсонлар мусулмонларнинг ҳижобва шунга ўхшаш танани беркитиб турувчи либосларни ёмон кўришар ,ҳатто баъзи бир ўринларда уларни камситишар ҳам эди..Лекин пандамеия бошлангандан кейин усти бошни турли хил касалликлардан ҳимоя учун ўршнинг инсон тадирига фойдалалари яна бир бор маълум бўлиб қолди ва бу нарса халқаро ҳамжият ўртасида қўлланишига ҳам олиб келди.Ҳамма озодаликка чақира бошлади. Ниқоб тақишга юзни ўрашга ҳатто ҳижоб ва шу кабиларни ёпишга давлат раҳбарлари тавсиялар бера бошлади.Америка Қўшма Штатлари президенти Доналд Трумп ўзининг бир нутқида “Биласизми сиз рўмол ўрашингиз мумкин сиз ҳам рўмол ўранг.Рўмол жуда яхши нарса.Агар одамлар шундай қилишни хоҳласа бунинг ҳеч қандай зарар жиҳати йўқ.Маслаҳатим истасангиз сиз ҳам рўмол ўрайверинг”.Бу Америка президенти нутқидан олинган кичик матн эди. Яъни у ҳам ҳижоб,рўмол ўрашг қарши эмаслигини балки уни ўрашга маслаҳат бераётганини кўряпмиз.Бутун дунёдаги бошқа мамлакатлар ҳам юзни беркитиб юриш ҳақида қатъий қарорлар чиқаришди.Мисол учун Австрия юзни ўраб юриш ҳақида қатъий қарор чиқарди ва бундай қилмаганлиги учун жазо чоралари ҳам жорий қилинди.Ва бутун дунё тинмасдан қўл ювишни такидлашяпти. Бу ҳам Мусулмон оламидаги таҳорат кабиларга эътибор беришнинг аҳамиятини кўтариб юборди. Талабалар ўз ўқиш жойларининг, болалар мактаб ва боғчаларни энг муҳими инсонга берилган барча неъматларга шукр қилиш ва соғликнинг қадрига етиш энг улуғ неъмат эканлигига яъна бир бор ишонч ҳосил қилишяпти.Ва охир оқибатда ҳаётимизда муҳим бўлган нарсаларнинг қийинчилик пайтида қадрига етишимизни ва бу каби нарсалар Аллоҳнинг бизга берган раҳмати эканлигини яна бир бор тушуниб олдик .Аллоҳим бу дардни бизнинг юртимиздан ва бутун оламдан тезроқ кўтаришини сўраб дуо қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |