Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали бошланғич ташкилоти томонидан 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлиги муносабати билан 1- сон ттжда
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали бошланғич ташкилоти томонидан 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлиги муносабати билан 1- сон ТТЖда "Ижтимоий-гуманитар" фанлар кафедраси профессор ўқитувчилари билан “Буюк ватанимиз мадҳияси” мавзусида маънавий маърифий учрашуви ўтказиш тўғрисида Б А Ё Н Н О М А
Қатнашдилар: Раис: Б.Атамуродов - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтининг Бухоро филиали бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси, "Ижтимоий-гуманитар" фанлар кафедраси профессор ўқитувчилари, 1- сон ТТЖдаги барча талаба-қизлар.
КУН ТАРТИБИ: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари инстиутининг Бухоро филиалида 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлиги муносабати билан 1- сон ТТЖда "Ижтимоий-гуманитар" фанлар кафедраси профессор ўқитувчилари билан “Буюк ватанимиз мадҳияси” мавзусида маънавий маърифий учрашуви.
ЭШИТИЛДИ: Эшитилди: Ёшлар етакчиси Атамуродов Беҳруз Тадбирни кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республика Конститутциясининг 5-моддаси “Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тасдиқланган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби ва мадҳиясига эга”лигини айтган ҳолда 1992 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР: Т.Худойқулов сўзга чиқиб, талабаларга Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси 1992 йил 10 декабрдаги 768-XII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғриси”даги Қонуни билан тасдиқланганлиги, унинг мазмун ва моҳияти, мадҳиямизнинг узоқ тарихга эгалиги, бизнинг ҳаётимизда катта ўрин тутиши ҳақида айтиб ўтди. Талаба-қизларга Ўзбекистон Республикаси мадҳияси матнинг мауаллифи шоир Абдулла Орипов эканлиги ва мадҳиямизнинг мусиқани бастакор Мутал Бурхонов басталаганлигини айтиб, уларнинг бу ижодий маҳсуллари халқимизнинг онг-у шўрига қай даражада сингганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида К.Рўзиева ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчи ҳисобланади дея, таъкидлаб ўтди.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ: 1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали бошланғич ташкилоти томонидан “Буюк ватанимиз мадҳияси”мавзусида давра суҳбатлари ўтказиб борилсин.
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали бошланғич ташкилоти томонидан 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлиги муносабати билан 1- сон ТТЖда "Ижтимоий-гуманитар" фанлар кафедраси профессор ўқитувчилари билан “Буюк ватанимиз мадҳияси” мавзусида маънавий маърифий учрашувда иштирок этган талабалар рўйхати 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.