Қадимги Суғд шаҳар ва қишлоқлари (мил.авв. VII-IV асрлар)
Номи
|
Санаси
|
Майдони
|
Қаерда жойлашган?
|
Афросиёб I, II
|
мил.авв. VII-IV асрлар
|
219 гектар
|
Самарқанд Суғди
|
Ерқўрғон I, II
|
мил.авв. VIII-V асрлар
|
40 гектар
|
Қашқадарё Суғди
|
Ўзунқир
|
мил.авв. VIII-VI асрлар
|
68 гектар
|
Қашқадарё Суғди
|
Сангиртепа
|
мил.авв. IX-VI асрлар
|
4 гектар
|
Қашқадарё Суғди
|
Даратепа
|
мил.авв. VII-VI асрлар
|
10 гектар
|
Қашқадарё Суғди
|
Саройтепа, Тўртбурчактепа, Сомонтепа
|
мил.авв. VII-IV асрлар
|
0,2 дан 1 гектаргача
|
Қашқадарё Суғди
|
Қумрабод, Арабон, Чордара, Хўжа Бўстон
|
мил.авв. VI-IV асрлар
|
0,2 дан 1 гектаргача
|
Бухоро Суғди
|
Ўратепа
|
мил.авв. IV аср
|
0,3 гектар
|
Бухоро Суғди
|
Кўктепа
|
мил.авв. VII-VI асрлар
|
20 гектар
|
Самарқанд Суғди
|
Лайлақўйтепа
|
мил.авв. IV аср
|
2 гектар
|
Самарқанд Суғди
|
Қўрғонча
|
мил.авв. IV-III асрлар
|
–
|
Қашқадарё Суғди
|
Ўзбекистон ҳудудларида илк давлатлар пайдо бўлиши ва ривожланишининг даврларга бўлиниши1.
1-давр
Мил.авв. II минг йилликнинг 2-ярми
|
Ўзбекистоннинг жанубида эмбрионал шаклдаги давлатга ўхшаш тузилманинг қарор топиши. Давлатнинг бундай намунасини Жарқўтон мисолида кўриш мумкин
|
2-давр
Мил.авв. I минг йиллик боши – мил.авв. 539 йил.
|
Бақтрия, Суғдиёна, Хоразм каби тарихий-маданий вилоятлар ва кўчманчи қабилаларнинг турли конфедерациялари. Бу сиёсий уюшмаларда сиёсий ҳокимият тизимининг илк шакллари мавжуд эди
|
3-давр
Мил.авв. 539-330 йй.
|
Аҳамонийлар босқини туфайли қадимги Ўзбекистон ҳудудларининг Аҳамонийлар давлати таркибига кириши ҳамда Аҳамонийлар давлат бошқарувининг жорий этилиши
|
4-давр
Мил.авв. IV аср охири – мил.авв. II асрнинг иккинчи ярми
|
IV асрнинг охирги чорагида Хоразмда подшолик пайдо бўлади. Бухорода, Даванда, Суғдда алоҳида мулклар шаклланади. Қанғ давлати қарор топади
|
5-давр
Мил.авв. II асрнинг иккинчи ярми – мил. I асри боши
|
Маҳаллий давлатлар – Қанғ, Хоразм подшолиги, Бухоро, Суғд, Даван мулкларининг мустақҳамланиши ва янада ривожланиши, Юэчжи давлатининг қарор топиши
|
6-давр
I асрнинг боши – III асрнинг биринчи ярми
|
Антик даврда маҳаллий давлатчиликнинг ривожланиши. Ўзбекистоннинг жанубида Кушон давлати, Чоч ҳудудларида янги мулкчилик, Хоразмда Африғийлар давлатлари
|
4-§. Ўрта Осиёда Аҳамонийлар даври бошқарув (мил.авв. VI-IV асрлар)
Мил.авв. VI асрнинг ўрталарига келиб шафқатсиз курашлар натижасида Мидия подшолиги ўрнида Аҳамонийлар давлати ташкил топади. Кўпчилик илмий – тарихий адабиётларда Кир II Аҳамонийлар давлатининг асосчиси сифатида эътироф этилади. Аҳамонийларнинг Кир II, Камбиз, Доро I, Ксеркс каби ҳукмдорлари қадимги Шарқдаги жуда кўплаб мамлакатлар устидан ўз ҳокимиятини ўрнатишни режалаштирилганлар ва шундай сиёсат олиб борганлар. Қадимги дунё муаллифлари Геродот, Ксенофонт, Ктесий, Юстин кабиларнинг маълумотларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, Кир II мил.авв. 545-539 йилларда Шарқий Эрон ва Ўрта Осиё вилоятларини босиб олади. Доро I даврида (мил.авв. 522-486 йй. ) Аҳамонийлар сулоласи Ҳинд водийсидан Ўрта Ер денгизига қадар бўлган кенг ҳудудга ўз ҳукмронлигини ўрнатган. Жуда кўп сонли давлатлар, вилоятлар, шаҳарлар ва халқларни бирлаштирган Аҳамонийлар салтанати тарихда биринчи йирик дунё давлати ҳисобланади.
Аҳамонийлар ҳукмдорларининг Ўрта Осий вилоятларини босиб олиши илмий-тарихий адабиётларда кенг ёритилган ва алоҳида мавзу ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ушбу бўлимда давлатчилик тарихи билан бевосита боғлиқ бўлган Аҳамонийлар давлатининг тузилиши, бошқарув тартиби, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт, бу давр шаҳарлари масалаларига батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |