Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети Филология ва тилларни ўқитиш инглиз тили



Download 484,03 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi484,03 Kb.
#71175
1   2   3   4
Bog'liq
8-mavzu

Методнинг қўлланиши. “Ассесмент” методи ўқув машғулотларининг барча турларида (дарс бошланиш ёки дарс охирида ёки ўқув предметнинг бирон-бир бўлими тугалланганида) ўтилган мавзуни ўзлаштирилганлик даражасшш баҳолаш такрорлаш мустаҳкамлаш ёки оралиқ ва якуний назорат ўтказиш учун, шунингдек, янги мавзуни бошлашдан олдин таълим олувчиларнинг билимларини текшириб олиш, малака оширишга келган тингловчиларнинг дастлабки билимлари, кўникма, малакаларини аниқлаб олиш учун мўлжалланган.
Ушбу методни машғулот жараёнида ёки машғулотнинг бир қисмида ҳамда якка тартибда қўллаш мумкин. Бу методдан уйга вазифа беришда ҳам фойдаланса бўлади. Бунда топшириқлар шакли 10-жадвалдаги кўринишда бўлиши мумкин.

“Ассесмент” методи бўйича топшириқ намунаси 



Тест. Тегишли фан бўйича ўтилган (бўлим, курс) юзасидан 1- 2 та тест берилади.

Муаммоли вазият. Ўтилган мавзу асосида аниқ ҳаётий вазият, ҳодисага асосланган муаммо берилади.

Симптом. Мавзу бўйича илмий-назарий фикрлар, ғоялар, таърифлар тугалланмаган фикр кўринишида берилади, масалан:
…..таъриф беринг, ……илмий
асосланг…., ёритинг…  ва б.

Амалий кўникма. Ўтилган мавзу мазмунини ҳаётда иш фоалиятида қўллашдаги кўникмаларга тегишли топишириқ берилади, масалан:
…..чизинг, ҳисобланг, тўлдиринг, топинг, солиштиринг… ва б.

Бугунги кунда республика таълим муассасалариа таълим олувчилар


фаолиятини назорат қилишда “ассесмент” синови кенг қўлланилмоқда.
Ассесмент” технологияси (ингл. “essesment” – “баҳо”, “баҳолаш”) –
талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини ҳар томонлама, холис баҳолаш имкониятини таъминловчи топшириқлар тўплами
Мазкур технология шахснинг касбий тайёргарлиги, мутахассис сифатида шаклланганлик даражаси ҳамда касбий компетентлик сифатларига эгалигини аниқлаш, баҳолашга хизмат қилади. Бозор муносабатлари шароитида меҳнат бозорида устувор ўрин эгаллаган кучли рақобатга бардошли бўлиш ҳар бир мутахассисдан касбий компетентликка эга бўлиш, уни изчил равишда ошириб боришни тақозо этмоқда. “Ассесмент” технологиянинг яратилиш тарихи ўтган асрнинг 30-40- йилларига бориб тақалади. Дастлаб технология мавжуд ҳарбий вазиятларни тўғри баҳолай оладиган, ҳарбий ҳаракатлар жараёнини самарали бошқарадиган, зарур ўринларда оқилона ҳаракатни ташкил эта оладиган инглиз ҳамда немис ҳарбийлари орасидан билимдон, тадбиркор, маҳоратли ҳарбийлар, шунингдек, офицерларни танлаш мақсадида қўлланилган. Кейинчалик ушбу технология тадбиркорлик соҳасига ҳам самарали татбиқ этилди.
Технология биринчи марта 1954-йилда “AT&T” компанияси томонидан тадқиқот дастурларини амалга ошириш доирасида қўлланилган. Тўрт йилдан сўнг малакали менежерларни танлаш мақсадида қўлланила бошланган технология негизида тадбиркорлар психологлар билан ҳамкорликда мазкур технология ёрдамида ишлаб чиқариш, савдо, маиший хизмат кўрсатиш корхона ҳамда ташкилотлари учун малакали мутахассисларни танлаш хизмати – “Ассесмент-марказ” (“The Assessment Centre”)ни йўлга қўйилди. 1960 йилда “IBM”, “Стандарт ойл оф Огайо”, “Сирс Робакс” каби йирик америка компаниялари ўз фаолиятларига технологияни самарали татбиқ этдилар. Агарда 1980 йилда 2000 та фирма “Ассесмент-марказ” асосида малакали мутахассисларни танлашни маъқул кўрган бўлса, айни вақтда бу технология ўн минглаб корхона, ташкилот, фирма ва компанияларда самарали қўлланилмоқда.
Айни вақтда ишлаб чиқарувчи ва савдо компаниялар малакали менежерларни танлаш мақсадида мазкур технологияндан муваффақиятли
фойдаланмоқда. Сўнгги йилларда мазкур технология таълим тизимига ҳам самарали жорий этилди. Унинг ёрдамида талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари даражаси ҳар томонлама, холис баҳоланмоқда. Айни вақтда республика таълим муассасаларида талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари камида тўртта топшириқ бўйича баҳоланмоқда. М:

Ушбу методдан дарснинг кириш, асосий ёки якуний қисмида яъни уйга вазифа бериш жараёнида қўллаш мумкин. Дарснинг кириш қисмида талабаларнинг уйга вазифаларини қай даражада бажарганликларини аниқлашда ёки мавзуни умумлаштириш жараёнида эгалланган билим, кўникмаларни аниқлашда фойдаланиш мумкин. “Ассесмен” методини дарс жараёнига татбиқ этиш муайян технологияга асосланади. Ўқитувчи томонидан талабаларга жадвал кўринишдаги вазифаларни қисқа вақт ичида бажаришларни топшириқ сифатида берилади. Топшириқ бажарилганидан сўнг, жавоблар ўқитувчи томонидан эълон қилинади талабалар эса айнан жавоб кўра ўз-ўзини текширишни амалга оширади ҳамда олдиндан эълон қилинган мезонлар асосида баҳолайди. Бунда талабалар мавзу мазмунини қай даражада ўзлаштирганлиги бўйича ўз-ўзини текшириш ва баҳолаш орқали хулоса чиқаради.
Ассисмент технологиясини қўллаш қуйидаги тамойилларга асосланади:
1. Яхлитлик (талабалар турли машқ ва тестлар ёрдамида синовлардан ўтади).
2. Реаллик (талабаларнинг кузатиб борилаётган хатти- ҳаракати баҳоланади).
3. Мустақиллик (ҳар бир талаба бир неча мутахассислар томонидан баҳоланади).
4. Объективлик (хулосалар стандартлаштирилган баҳоларга асосланади).
5. Ишончлилик (хулосалар талабалар томонидан мустақил бажарилган вазифаларнинг натижаларига асосланади)

Талабаларнинг умумий-маданий компетентлигини баҳолашда ассесмент баҳолаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:


1) талабалардаги баҳоланишилозим бўлган касбий компетентлик сифатлари рўйхатини тузиш;
2) касбий компетентлик сифатлари намоён бўладиган фаолият турларини моделлаштиришга имкон берувчи, муаммоли вазият вазифасини ишлаб чиқиш;
3) маълум бир компетенцияларнинг шакллангланлик даражасини белгилар берувчи мезонларни ишлаб чикиш; экспертлар
учун баҳолаш варақаларини тайёрлаш;
4) сўров анкеталаринни ишлаб чиқиш; ассессментдан имтиҳон шакли сифатида фойдаланиш;
5) савол-жавоб анкетасини тузиш;
6) хулоса чиқариш


Download 484,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish