110
АТАМАЛАР ЛУҒАТИ
Алача – хонаки пахта ёки яримипак йўл-йўл мато.
Ароқчин – эркаклар тунги дўпписи.
Атлас – ипак мато ёрқин абрли узорли.
Баргак – 1. аёл пешана безаги; 2. кашта унсури.
Босма – матога гул босиш, муҳр. Безак кашталарда қўлланиладиган чокнинг
номи.
Бодом – бодом, нақш безагининг номи.
Гулбахмал –нақш безагининг номи.
Гириҳ – муракаб геометрик нақш.
Жойпўш – келин-куёвнинг ёпиниб ётадиган гулли чойшаб.
Жияк – дўппи кизакини безатувчи каштали тасма.
Зардўзи-заминдўзи – тилла иплар билан тикилган мато.
Дорпеч- деворнинг юқори қисмини безаш учун қўлланиладиган
безакли
мато.
Илмоқ – кашта тикишда қўлланиладиган чокнинг номи.
Ироқи – бутсимон баҳия қилиб ёки ярим бутсимон шаклда тикиш.
Ислими- жимжима чизиқли безак (тожикчадан)
Илон изи – нақш унсури, илон изи.
Қаламфур – (тожикча қалампир, қизил гармдори) нақш безагининг номи.
Кандахаёл – (тожикча “қандан” – узиш сўзидан олинган). Оралатиб, жой
ташлаб-ташлаб тикиш усулини ва чокнинг номини билдиради.
Каллапўш – жанубий ҳудудларда шундай ном билан аталувчи бош кийим.
Калтапўшак – аёллар бош кийими, 30-40 смга тушувчи накосник билан.
Кизак – дўппи ёни
Кокила – дўппини безаб
турувчи попук, нақш унсури.
Кошини-кашта бордюридаги нақш унсури.
Кулоҳ – эркакларни конуссимон қалпоғи
111
Кўз – кўзлар, каштада нақш унсури
Кўптирма – бўртмали, чок услуби.
Кирпечпалак – ХХ аср бошларидаги кирпеч (ғишт) нинг номи бўлиб, сидирға
чок билан тикилади.
Меҳроб – дўппи кизакида оммавий нақш, равоқ.
Моҳ - каштада кўлланиладиган доирасимон безак номи.
Нимсўзана – ним (тожикчадан) - ярим. Нурота ва Бухорода девор безаги учун
ишлатиладиган кичик безакли кашта.
Ой – доирасимон шаклдаги кашта безаги.
Палак – Тошкентда доирасимон безак ва юлдузлар
билан тикилган безакли
каштанинг аталиши.
Панжара – дўппи атрофи, нақш ичида қўлланилади.
Пилтадўзи – дўппи тепаси ва астарига пахтачалар киргизилиб, чокланади.
Санама- тикиш, кашталанганда чокларни санаш.
Санама ироқи – хочсимон кашта, матога чизилмасдан тушириладиган нақш.
Сўзана – (тожикча сўзан – нина демакдир). Келин тушадиган уй деворларини
безашда ишлатилади.
Тагдўзи – замини ва нақши битта узорда бажарилади.
Тароқ – тароқ, нақш унсури.
Тахя – Хоразмда нақшсиз дўппи.
Телпак – иссиқ қалпоқ, мўйнали.
Тепа - дўппи тепаси, ички қисми.
Тилла баргак – аёллар пешона безаги, кашта нақши.
Тўлдирма – тўлдириш, дўппи замини нақш билан тўлдириш
Хомдўзи – хом ипак билан икки томонлама
гул солиб тикилган чок
(тожикчадан).
Чакматур – заминини майда нуқтали нақшлар, катакни ҳосил қилади.
Чалма – жияк, дўппи атрофига ишлатилади.
Чамак – русча “козлик” чокига ўхшаш, дўппи кизакида ишлатилади.
112
Чизма чақмоқ - чизилган чақмоқ нақши , ялтироқ нақш.
Чизма - тайёр чизилган нақш
Чизмакаш – кашта гулларини чизувчи рассом.
Чиндахаёл – 1. икки томонли бахя (тож); 2. Нурота каштаси нақшининг гул
безаги.
Чоргул – тўртта гул, дўппи нақши
Шабпўш – думалоқ тунги дўппи каштасиз.
Шох – ўсимликсимон тасвир унсури.
Қайрилма барг занжира – қайрилган баргалар
тасвири дшппида
Қалампир – дўппида анаъанавий қалампир нақши
Қош - дўппида қошга ўхшаш нақш
Қўбба – қубба, қуббасимон нақш
Қўбба занжира – каштада занжирга ўхшаш қуббасимон нақш
Қўнғиз – қўнғизсимон нақш
Қўчқароқ – қўчқор шохини эслатувчи нақш унсури.
Шонахалта – тароқ халта (тож).
Юлдуз – нақш унсурларидан бири.
Йўрма – “йўрма” чок.