Ўзбекистон бадиий академияси камолиддин бехзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти



Download 2,17 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/31
Sana24.02.2022
Hajmi2,17 Mb.
#244304
TuriЛекция
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31
Bog'liq
amalij sanat muzejidagi doppilar kollektsiyasi (1)

Буюмли нақшлар мавзуларига, авваламбор, сув учун мўлжалланган 
қумғон (офтоба) киради. Офтоба, кўпинча, ислом учун зарурий унсур 
бўлганлиги боис, диний-маросимий покизаллик рамзи сифатида талқин 
этилади. Бироқ у сувнинг рамзи ҳам бўлиб келади, бу билан унинг жонбахш 
қуввати инобатга олинади. Лекин тасвирда барглар ва чирмашувчи поялар 
орасида уни ажратиб бўлмайди. Офтоба тасвири Шаҳрисабз кашта ва 
дўппиларида тез-тез учрайди. Бу мавзу ўрта ингичка майдонда ва ҳошияда 
тасвирланади. Офтобанинг шакли унча катта бўлмаганлиги боис, йирик 
буталар ва гулли тўпбарггулар орасида кўримсиз бўлиб қолади. Шунинг учун 
каштадўзлар уларни тасвирлашда ҳар бирига алоҳида рангларда фон бериб 
ажратиб кўрсатишади. Навбатдаги композицион мавзу сифатида исломгача 
бўлган “тўрт чироқ” (чор чироқ) қаралади. У марказий тўпбарггул ва ундан 
чиққан тухумсимон гуллардан ташкил топган. Буларнинг барчаси пилик учун 
мўлжалланган тўрт илмоқли мойчироқ сифатида изоҳланади: уларнинг учлик 
шакллари олов тиллари сингари талқин этилади.
Эпиграфик нақшлар ҳам кашталарда кўпроқ XIX аср дўппиларида 
учрайди. Ҳозирги вақтда Бухоро ва Шаҳрисабз мактабларига хосдир. Шу 
билан бирга қайд этиш лозимки, амалий-безак санъати буюмларига 
ёзувларининг киритилиши амалиётда тарқалган. Шарқ санъатида ёзув ўзида 
муқаддаслик хусусиятини намоён этади ва унинг буюмларда ифода этилиши 
ўша буюмга муққадаслик рамзий аломатини баҳш этади. Жуда камчилик
каштадўзлар араб ҳарфларини ишлата олганлиги боис, ёзув кўп ҳолларда 
тушунарсиз, 
кескин 
услублаштирилган 
бўлади. 
Шунга 
қарамай 
ўқилмайдиган безакдор ёзувлар амалий-безак санъатида анча-мунча 
28
Абдуллаева Ш., Турсунова Г., Мусабаева К. «Каштачилик». – Т.: 2005. 77 бет. 


65 
оммавийлашган. Тушунарли, ўқилишига имкон берадиган ёзувлар ҳам 
учрайди, улар Қуръон сураларидан олинган ёки келинчакка онаси ёки 
бошқалар томонидан билдирилган самимий тилаклар бўлган.
Каштали дўппиларнинг нақшинкор услуби ўрта аср миниатюра ва 
амалий санъатдаги ривожини топган бой нақшларга яқин. Турмуш ва табиат 
ҳақидаги одамларнинг тасаввурини акс эттирган дўппилар турли вақтда 
ривожланган образларни ўзида сингдириб синтезлаштирган. Анъанавий 
нақшлар ҳар хил кўриниши янги ва янги композицияларни яратишга имкон 
берган. Ҳар бир уста янги мотивларни такрорлаб қолмасдан кўпинча 
бирдагина нақшнинг янги композицияси янгича талқин этган, ёки унинг ранг 
уйғунлигини ўзгартириб, дўппига ўзига хослик ва ноёблигини оширган. 
Шаклланган анъаналарнинг маълум чегарасида шундай қилиб дўппиларни 
кашталашда нақшларнинг чексиз бой ва турли варианти яратилган. Нақшни 
тузилиши ва унинг безакли ва рангли ечими, ашёлар фактураси ва 
каштачилик техникаси ўзаро боғланган ва бир бирини тўлдириб бориб, ягона 
уйғунликни ташкил қилади.
Шундай қилиб, дўппиларни кашталаш санъати Ўзбекистоннинг амалий 
безак санъати марказларида асрлар давомида шаклланган ва бой анъаналарни 
мерос қилган ва халқнинг ҳаёти ва анъаналари билан мустаҳкам боғлиқ. Бу 
бежиз эмас, ўзбек каштачилик санъатида учрайдиган безак элементлари, реал 
ҳаётни акс эттиради ва уни англаш, кўрсатиш, шакл ва ранг мукаммаллиги 
билан ҳайратланиш натижасидир.

Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish