Ўзбекистон архитектура ва шаҳарсозлигининг янги босқичидаги ижтимоий сиёсий ҳаёт билан боғлиқлиги. Ҳукумат қарорлари


Ўзбекистонда қайта қурилаётган қадимий шаҳарлар тараққиётини Тошкент шаҳри мисолида яққол кўришимиз мумкин



Download 3,69 Mb.
bet3/4
Sana21.05.2022
Hajmi3,69 Mb.
#606417
1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбекистон архитектура ва шаҳарсозлигининг янги босқичидаги ижтимоий сиёсий ҳаёт билан боғлиқлиги. Ҳукумат қарорлари

Ўзбекистонда қайта қурилаётган қадимий шаҳарлар тараққиётини Тошкент шаҳри мисолида яққол кўришимиз мумкин.
2015 йилгача бўлган даврда Тошкент шаҳрини ривожлантириш бош режаси тарҳи” (“Тошкентбошрежа” институти, муаллифлар жамоаси) мустақиллик йилларида янги шароитларда шаҳарсозликни режалаштиришга ҳаракат қилинган асосий шаҳарсозлик ҳужжати ҳисобланган биринчи йирик ишдир.
Тошкент марказининг тулик режалаштирилган лойихаси.
(Тошбошплан ЛИТИ)
Пойтахтимиз марказий қисми ҳам қайтадан қурилиб, унинг замонавий меъморлиги мехмонларнинг эътиборини тортмоқда. Бу ерда яхлит меъморий ансамбллардан ташкил топган маъмурий-жамоат бинолари, боғ-роғлар, спорт иншоотлари, хиёбонлар, сунъий ҳовузлар, кенг магистраллар, ер ости йўлаклари, турар жой ва ҳоказо иншоотларни ўз ичига олган марказ қад кўтарди.
Бош режада пойтахт маркази энг фаол шаҳарсозлик фаолияти майдони ҳисобланади ва шаҳар режавий тузилмасининг бош ҳалқаси сифатида ривожланмоқда.
Бош режа рўёбга чиқиши баробарида Тошкент марказини қайта тиклаш бўйича қилинган талай ишлар жумладан шаҳар майдонларини кенг қилиб қуришга қаратилди.
Тошкент меъморлиги солномасида Марказий майдонини қайта қурилиши муҳим воқеадир. 90-йилларнинг боши Ўзбекистон ва айниқса, Тошкент шаҳарсозлигида янги саҳифа очди. 1992 йил 1 сентябрда Майдоннинг марказидаги ҳайкал Президент И.А.Каримов ғояси асосида мустақил Ўзбекистоннинг рамзини ифодаловчи "Шарсимон" монументга
алмаштирилди.
Кейинги йилларда Мустақиллик майдони ва унга туташ ҳудудда кенг кўламдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Вазирлар Маҳкамаси биноси тубдан қайта таъмирланди. Сенат биноси, Эзгулик аркаси, Тасвирий санъат галереяси каби муҳташам меъморий иншоотлар, яшил майдон ва хиёбонлар барпо этилди. 2006-2007 йилларда Маъмурий бино, Бизнес маркази қурилиш ниҳоясига етди. Бундай катта бунёдкорлик ишлари туфайли бугунги кунда бу масканнинг нафақат қиёфаси ўзгаргани, балки унинг бутунлай янгича маъно-мазмун касб этганини таъкидлаш лозим.
Мустақиллик майдонининг ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда тутган муҳим ўрни ва аҳамиятини ҳамда ижодий уюшмалар, кенг жамоатчиликнинг таклифларини эътиборга олиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори (2006 йил 3 февраль) асосида Мустақиллик майдонида бунёд этилган, ўзида Мустақиллик ҳайкали ва Бахтиёр она сиймосини мужассам этган янги монументга “Мустақиллик ва эзгулик” монументи деб ном берилганлиги ватанпарварлик туйғуларини янада мужассамлаштиради.
Бош режа лойиҳасини ривожлантириш учун иссиқ сув, газ билан таъминлаш ва телекоммуникацияларнинг соҳавий тарҳлари, шунингдек энг муҳим режавий қисмлар, жумладан Тошкентнинг эски шаҳар қисмини муфассал режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилган .
Тошкент эски шаҳар қисмини муфассал режалаштириш лойиҳаси замонавий пойтахт шаҳар шароитида диний ва турар-жой меъморчилиги ёдгорликлари мавжуд “эски шаҳар” деб аталадиган тарихий жойнинг ўзига хослигини сақлаб қолиш мақсадида ишлаб чиқилган. Шаҳарнинг бу қисми учун аҳоли истиқоматининг, хусусан муҳандислик жиҳозланиши ва транспорт хизмати жиҳатидан замонавий андозаларни таъминлаш алоҳида вазифа ҳисобланади. Шу мақсадда асосий “ўқ” кўчаларни кенгайтириш ва қисман тўғрилаш, турар-жой уйларининг айримларини қайта қуриш, ирригация тармоғини ўрнатиш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш таклиф этилган.

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish