Оламни ўзлаштириш ва қайта ўзгартириш; бунда у мавжуд нарсаларнинг жисмоний талабларини, шунингдек ижоддаги ҳаётий талабларни қондириш зарурати билан боғлиқ.
Ҳимоя-мослашув вазифаси; жамият ва атроф-муҳит ўртасидаги мувофиқликни сақлаш. Ушбу функция узоқ вақт қийин табиий шароитларда барча янги ҳимоя воситаларини ишлаб чиқишда ва кўниктиришда (олов, турар жой, кийим, деҳқончилик ва ҳок.) одамнинг омон қолишини таъминлайди. Кейинги вақтларда ўта жиддий бўлиб турган муаммо табиатни ҳимоя қилувчи воситаларни яратиш, бунда экологик мезон, экологик тафаккурнинг кенг қўламда ёйилишини амалга ошириш зарур.
Сигнификатив функция (белгилаш, рўйхатга олиш мазмунида):- мазмун, маъно, ном, белгилар кўламини ишлаб чиқиш воситасида дунёнинг қиёфасида, воқеликни белги тизимининг яратилиши. Сезгилар ҳам, ташқи идрок ҳам, на шуурнинг бевосита кечинмалар ҳолидаги йиғиндиси ҳам йўналишни аниқлаш тизимини инсонга таъминлаб бермайди. Бу вазифани маълумотларни ўзида сақламасдан, назарий моделлар ва ахборотлар билимини тўплашни вужудга келтириш учун фақат материал бўлиб хизмат қилувчи мазмун бажаради. Ахборотларни ўзлаштириш ва йиғиш функцияси хабарларни йиғиш ва сақлаш воситаси табиий хотира ёки хабарларни нарсаларга ёзиш (қўлёзмалар, картиналар, пластинкалар, китоблар, кинотасмалар, оҳонрабо ёки рақамли ёзувлар) бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ахборотларни ташкил қилиш, унинг қадри ва мазмуни бўйича тартибга солишнинг маълум усули ва белгилар тизими зарур. ҳозирги даврда тил белгилар тизимининг кенг қўллами ва ўта аҳамиятлиси бўлиб қолмоқда.
Коммуникатив функция (алоқа алмашув)- моҳиятни аниқлашда билимлар, фикрлар, маънавий кучларни алмашлаш. Ижтимоий ҳаёт доимий равишда энергия, ахборот, ўзаро амалий ҳамкорликни тақозо қилади, негаки, фақат турли типлпрнинг муносабати (анъанавий, функционал-аҳамиятли, шахслараро, ишлаб чиқарувчи, маърифий-маданий) жамиятнинг тузум сифатида мавжудлигини ва унинг кейинги тараққиётини таъминлашга қодир.
Нормативийлик функция (мезон-меъёрий)- кишилар ҳулқини тартибга солиш, уларнинг кучини бир меъёрда ва жамиятни бир бутунликда сақлаш мақсадида мувофиқлаштириш. Меъёр-қоида қандайдир ҳаракат ёки қандайдир предметлар, нарсаларни яратиш соҳасида аниқ кўрсатмадир. Онгли равишда ўрнатилган ёки кўп асрлик анъаналарга таянувчи мажбурий, тақиқловчи меъёрлар мавжуд (ҳуқуқий, ахлоқий меъёрлар), бироқ уларнинг мазмуни бор жамиятни барбод қилмаслик учун кишилар фаолиятини тартибга солиш, аниқ чегаралар билан белгилаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |