5.4. Тўғрилаш қурилмаларининг чиқиш параметрлари
Тўғрилагичнинг чиқиш параметрларига қуйидагилар киради:
тўғриланган кучланишнинг ўртача қиймати Uo;
тўғриланган токнинг ўртача қиймати Io;
тўғриланган кучланиш асосий гармоникаси пульсациясининг частотаси ƒткп;
тўғриланган кучланишнинг пульсация коэффициенти Кп;
тўғрилагич кириш кучланиши битта қийматда бўлганида Uо чиқиш кучланишининг Iо юклама токига боғлиқлиги бўлган тўғрилагичнинг ташқи тафсифи;
диодларни танлаш учун Uтес тескари кучланиш.
Тўғрилаш схемаларидаги трансформаторлар учун қуйидаги параметрлар аниқланади:
иккиламчи чўлғам кучланиши U2 ва токи I2, чунки уларни тўғриланган кучланиш ва токнинг ўртача қиймати (ўзгармас ташкил этувчи) билан таққослаш қабул қилинган;.
бирламчи чўлғам кучланишнинг U1 ва токининг I1 таъсир этувчи қийматлари;
иккиламчи чўлғамнинг тўла қуввати S2;.
бирламчи чўлғамнинг тўла қуввати S1;
трансформаторнинг тўла (габарит) қуввати Sтр= (S1+S2)2;
трансформатор иккиламчи чўлғамидан фойдаланиш коэффициенти K2=PоS2, бу ерда Pо тўғрилагичнинг қуввати;
трансформатор бирламчи чўлғамидан фойдаланиш коэффициенти K1=PоS1;
трансформатордан фойдаланиш коэффициенти Kтр=PоSтр.
Бу коэффициентлар тўғрилаш схемасига боғлиқ, чунки бир тактли тўғрилашда трансформаторда мажбурий магнитлаш ҳодисаси мавжуд бўлиб, у трансформатордан фойдаланиш коэфициентини кескин камайтиради.
Бу чиқиш параметрларини кўриб чиқамиз. Тўғрилаш схемаси бўйича тўғрилагичлар бир фазали ва кўп фазали, битта ярим даврли (бир тактли) ва иккита ярим даврли (икки тактли) бўлади. Шунинг учун тўғрилаш фазалари сони m трансформатор иккиламчи чўлғами фазалари сонига мос келмаслиги мумкин. Бу сон m=pn муносабатдан аниқланади (бу ерда n=1,2,3,4,..6 ва ҳ. к-трансформаторнинг иккиламчи чўлғамлари сони, p=1 ёки 2 тўғриланадиган ярим даврлар сони). Бир тактли ёки икки тактли схемаларни аниқлаш шундан келиб чиқадики, таъминот кучланишни бир даврида трансформатор иккиламчи занжири фаза чўлғамидан нечта ток импульслар оқиб ўтади. Бир тактли тўғрилагичда бир даврда бир фазали чўлғам орқали битта ток импульси, икки тактли тўғрилагичда эса икки фазали чўлғам орқали иккита ток импульси оқиб ўтади. Шундай қилиб, тўғриланган ток пульсацияси частотаси таъминот тармоғи частотасига мос тушмайди ва у ƒт.к.п=mƒтар бўлади.
5.5. Тўғрилаш схемаларини нисбий баҳолаш
Тўғрилагичлар учун юкламада сарф бўладиган P0=U0I0 ўзгармас ток қуввати қийматини билиш муҳим. Лекин, тўғрилагич тармоқдан истеъмол қиладиган ўша P0 қувват, тўғрилагич схемасига боғлиқ бўлади. Шунинг учун биз трансформатордан фойдаланиш коэффициенти КТР, трансформатор бирламчи ва иккиламчи чўлғамларидан фойдаланиш коэффициентлари К1 и К2 ҳақида гапирамиз, чунки улар тўғрилагичнинг иқтисодий ва энергетик кўрсаткичларини аниқлайди.
КТР = P0 / SТР, SТР = S1 + S2, (5.19)
К1 = P0 / S1, S1 = n1 U1 I1, (5.20)
К2 = P0 / S2, S2 = n2 U2 I2, (5.21)
n1 n2 га тенг эмас, у ҳолда бу коэффициентлар кучли фарқ қилади. Таққослаш учун бу коэффициентларни турли тўғрилаш схемалари учун кўриб чиқамиз (5.1−жадвал).
5.1−жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |