Иккиламчи электр таъминоти манбаларининг параметрлари
ИЭТМлар бир қатор электр, ишлатиш, ҳажм ва масса параметрлари орқали характерланади. Улар телекоммуникация қурилмаси таркибида ИЭТМларнинг иш қобилиятини таъминлайди. Электр параметрлар статик ва динамик параметрларга бўлинади. Статик параметрлар таъсир этувчи омиллар вақт бўйича секин ўзгарганида (кириш таъминот кучланиши, юклама токи, ҳарорат ва ҳ.к.) ўлчанади. Динамик параметрлар таъсир этувчи омиллар вақт бўйича кескин ўзгарганида (кириш таъминот кучланишининг сакрашсимон уланишида, юклама токининг импульсли ўзгаришида ва ҳ.к.) ўлчанади [4]. ИЭТМнинг асосий параметрлари қўйидагилардан иборат:
Тўғрилагичнинг номинал чиқиш кучланиши ва унинг ўзгариш чегаралари: юқори ўзгариш чегараси ва қуйи ўзгариш чегараси , В. Тўғрилагич кучланишининг максимал ўзгариш чегараси қуйидагича аниқланади:
, (2.4)
бу ерда
, , (2.5)
ИЭТМнинг номинал чиқиш кучланиши ва унинг ўзгариш чегаралари: юқори ўзгариш чегараси ва қуйи ўзгариш чегараси , В. ИЭТМ кучланишининг максимал ўзгариш чегараси қуйидагича аниқланади:
, (2.6)
ИЭТМ чиқиш кучланишининг ростлаш чегаралари: юқори ростлаш чегараси ва қуйи ростлаш чегараси , В.
Тўғрилагич юклама токининг номинал қиймати I0, А, ва унинг ўзгариш чегаралари: максимал ўзгариш чегараси ва минимал ўзгариш чегараси , А.
ИЭТМ юклама токининг номинал қиймати , А, ва унинг ўзгариш чегаралари: максимал ўзгариш чегараси ва минимал ўзгариш чегараси , А.
Чиқиш кучланишининг ностабиллиги. У кириш кучланиши ёки юклама токининг берилган ўзгаришларида чиқиш кучланиши ўзгаришининг ИЭТМнинг номинал чиқиш кучланишига нисбати орқали аниқланади.
Кучланиш бўйича ностабиллик коэффициенти (ёки ностабиллик) , %, берилган таъминот кучланиши ўзгаришида (ва бўлганида) қийматга аниқланади:
, (2.7)
Ток бўйича ностабиллик коэффициенти , %, берилган юклама токи ўзгаришида (ва бўлганида) қийматга аниқланади:
(2.8)
Ностабиллик коэффициенти билан бир қаторда ИЭТМларнинг стабиллаш хусусиятларини тавсифлаш учун кучланиш бўйича стабиллаш коэффициентидан фойдаланилади. У юклама токи ўзгармас бўлганида кириш кучланишининг нисбий ўзгариши чиқиш кучланишининг нисбий ўзгаришидан қанча маротабага катталигини кўрсатади:
, (2.9)
Кучланишнинг ўзгарувчан ташкил этувчисининг амплитудаси (пульсацияси): фильтр киришида ; фильтр чиқишида ; ИЭТМ чиқишида .
Пульсация қиймати пульсация коэффициенти орқали берилади. У нисбий бирликларда белгиланади, масалан тўғрилагич киришида қуйидагича аниқланади:
ёки фоизларда
Тўғрилагич чиқишидаги пульсацияни камайтириш учун силлиқловчи фильтр қўйилади. Фильтрнинг силлиқлаш хусусияти kф фильтрлаш коэффициенти орқали характерланиши мумкин. У фильтр киришидаги ва чиқишидаги пульсация қийматларининг нисбати орқали аниқланади:
Фильтрлаш коэффициенти фильтрлаш звеносининг актив қаршилигида кучланишнинг тушишини ҳисобга олмайди. Аниқроқ айтганда, фильтрнинг силлиқлаш хусусияти пульсацияларни силлиқлаш коэффициенти q орқали баҳоланади. У тўғрилагич кириши ва чиқишидаги пульсация коэффициентларининг нисбати орқали аниқланади:
, (2.10)
бу ерда – тўғрилагич чиқишидаги пульсация коэффициенти.
Паст вольтли тўғрилагичларнинг силлиқловчи LC–фильтрлари учун дросселнинг актив қаршилигини ҳисобга олмаса ҳам бўлади, у ҳолда қуйидагига эга бўламиз:
(2.11)
Тўғрилагич ва ИЭТМнинг динамик ички қаршилиги юклама токи (ΔI0 ёки ΔIю га) секин ўзгарганида тўғрилагичнинг ΔU0 ёки ИЭТМнинг ΔUю чиқиш кучланишининг ўзгаришини аниқлайди ва у мос равишда қуйидагига тенг бўлади:
(2.12)
(2.13)
Тўғрилагич ва ИЭТМнинг динамик ички қаршилиги юклама токи (ΔI0.имп ёки ΔIю.имп га) секин ўзгарганида тўғрилагичнинг ΔU0.имп ёки ИЭТМнинг ΔUю.имп чиқиш кучланишининг ўзгаришини аниқлайди ва у мос равишда қуйидагига тенг бўлади:
(2.14)
(2.15)
Кучланишнинг ҳарорат бўйича коэффициенти (КҲБК) αю, % / 0С, атроф–муҳит ҳарорати Тс=10С га ўзгарганида ИЭТМ чиқиш кучланишини қандай ўзгаришини кўрсатади:
(2.16)
ёки γю, мВ / 0С:
(2.17)
ΔТс қиймат атроф–муҳит ҳароратларининг берилган Тс.max ва Тс.min қийматларида аниқланади:
, (2.18)
ИЭТМ чиқиш кучланишининг натижавий ностабиллиги барча таъсир этувчи омиллар бир вақтда таъсир этганида уларнинг ностабиллик коэффициентлари йиғиндиси орқали аниқланади:
, (2.19)
Тўғрилагичнинг, ўзгартиргичнинг ва ИЭТМнинг фойдали иш коэффициенти юкламага узатиладиган фойдали қувватнинг кириш электр энергия манбаидан истъемол қилинадиган қувватга нисбати орқали аниқланади:
; ; (2.20)
Do'stlaringiz bilan baham: |