Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети м. С. Сапаев У. Т. Алиев


Иккиламчи электр таъминоти манбаларининг синфларга бўлиниши



Download 4,71 Mb.
bet11/92
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#91468
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   92
Bog'liq
АКЭТ китоб охирги (1)

Иккиламчи электр таъминоти манбаларининг синфларга бўлиниши

Телекоммуникацион қурилмаларнинг электр таъминоти манбалари вазифасига кўра кириш кучланишини сатҳини ўзгартириш, тўғрилаш, инверторлаш, стабиллаш, фильтрлаш, ҳимоялаш ёки бу функцияларнинг биргаликда ишлатилишиини таъминлайди. Вазифаларнинг турлилиги, ишлатилиш шароитлари ва телекоммуникацион қурилмаларнинг кенг диапазонли параметрли эканлиги учун ИЭТМлар ўз параметрларини кенг диапазонларда таъминлаши керак [6]. Шунинг учун ИЭТМларни қуйидаги асосий хусусиятлари бўйича синфларга бўлиш мақсадга мувофиқ:



  • Кириш электр энергиясининг тури бўйича: ўзгарувчан ток тармоғидан ишлайдиган; ўзгармас ток тармоғидан ишлайдиган; ўзгарувчан ва ўзгармас ток тармоқларидан ишлайдиган.

  • Чиқиш қуввати бўйича: микро қувватли (РЧИҚ ≤ 1 Вт); кичик қувватли (РЧИҚ=1...10 Вт); ўртача қувватли (РЧИҚ=10...100 Вт); оширилган қувватли (РЧИҚ=100...1000 Вт); катта қувватли (РЧИҚ≥1000 Вт). Қабул қилиш ва узатиш, оптика қурилмалари, технологик қурилмалар учун 1 кВтдан 1000 кВтгача чиқиш қувватли таъминот манбалари алоҳида гуруҳни ташкил этади.

  • Чиқиш электр энергиясининг тури бўйича: ўзгарувчан чиқиш кучланишли; ўзгармас чиқиш кучланишли; аралаш ўзгарувчан чиқиш ва ўзгармас кучланишили.

  • Чиқиш кучланишининг номинал қиймати бўйича: кичик (UЧИҚ <100 В); оширилган (UЧИҚ=100...1000 В); юқори (UЧИҚ > 100 В). Чиқиш кучланиши 1000 Вдан катта бўлган электр таъминоти манбаларини юқори вольтли электр таъминоти манбалари деб аташ қабул қилинган. Бундай таъминот манбалари одатда, радиоузатиш қурилмаларида қўлланилади.

  • Чиқиш кучланишининг ўзгармаслиги даражаси бўйича: стабилламайдиган ва стабиллайдиган. Стабиллайдиган ИЭТМлар таъсир этувчи омиллар (кириш кучланишининг, юклама токининг, атроф–муҳит ҳароратининг ўзгариши ва ҳ.к.) таъсир этганида чиқиш кучланишини берилган аниқликда ўзгармаслигини таъминлайди. Улар ўз таркибида функционал қисм сифатида йиғилган бўлиши мумкин бўлган кучланиш ИЭТМига эга бўлади.

  • Номинал чиқиш кучланишининг рухсат этиладиган оғиши бўйича: паст аниқликдаги (> 5 %); ўртача аниқликдаги (1...5 %); юқори аниқликдаги (0,1...1 %); (1...5 %); ўта аниқликдаги (< 0,1 %).

  • Ўзгармас ток чиқиш кучланиши пульсациясининг (ўзгарувчан ташкил этувчисининг) сатҳи бўйича: паст сатҳ (< 0,1 %); ўртача сатҳ (0,1...1 %); юқори сатҳ (> 5 %).

  • Чиқишлари сони бўйича: бир каналли (битта чиқиш); кўп каналли (икки ва ундан ортиқ чиқишлар).

  • Кучланишни стабиллаш услуби бўйича: узлуксиз (чизиқли) ва импульсли.

ИЭТМнинг тузилиш схемаси кириш ва чиқиш параметрлари орқали аниқланади. ИЭТМнинг тузилиш схемаси трансформатор (Тр), тўғрилагич (Т), силлиқловчи фильтр (Ф), кучланиш стабилизаторлари (КС), чиқиш кучланиши бўлгичи (КБ), ҳалақитларни сўндириш фильтри (ҲСФ), инвертор (И) ва ростловчи инверторлардан (РИ) ташкил топади.
ИЭТМ киришидаги трансформатор (2.1а,б–расмлар) электр таъминоти тизими токи частотасига мувофиқ ҳисобланади. Бундай схемалар кичик чиқиш қувватларида қўлланилади, чунки трансформатор тармоқ токи частотасида ишлаганида катта ҳажмга ва массага эга бўлади.

2.1–расм. Трансформаторли киришли ИЭТМлар тузилиш схемалари


2.2–расм. Трансформаторсиз киришли ростловчи инверторли ИЭТМнинг тузилиш схемаси


2.3–расм. Ўзгармас ток тармоғи ростловчи инверторли ИЭТМнинг тузилиш схемаси


2.2...2.4–расмларда тасвирланган схемаларда тармоқдан ИЭТМга ва ИЭТМдан тармоққа ўтишда кириш занжирларидаги юқори частотали ҳалақитларни сўндирадиган ҲСФлар ишлатилади.


2.2– ва 2.3–расмлардаги схемаларда кучланиш бўлгичидаги тескари алоқа сигнали бўйича ИЭТМ чиқиш кучланишини ростловчи инвертор (РИ) қўлланилади.
2.4–расмдаги схемада И инвертор фақат ўзгармас токни ўзгарувчан токка ўзгартириш вазифасини бажаради, чиқиш кучланишини стабиллаш эса, трансформатордаги тескари алоқа сигнали бўйича (қўшимча чўлғамдан) КС ИЭТМ орқали амалга оширилади.

2.4–расм. Ўзгармас ток тармоғи ростламайдиган инверторли ИЭТМнинг тузилиш схемаси


2.5–расмда кўп каналли ИЭТМнинг тузилиш схемаси келтирилган. Ростловчи инверторга тескари алоқа сигнали фақат битта чиқишдан берилиши мумкин, шунинг учун қолган каналлар чиқиш кучланишларини стабиллаш зарурати бўлганида КС1 ва КС2 кучланиш стабилизаторлари схемага киритилади. Инверторга тескари алоқа сигнали одатда, катта токка ҳисобланган чиқиш каналидан берилади.


2.5–расм. Трансформаторсиз киришли кўп каналли ИЭТМнинг тузилиш схемаси




    1. Download 4,71 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish