4.2. Компьютер техникаси - нурланиш манбаи ва
ундан ҳимояланиш
Маълумки, компьютер техникаси злектромагнит нурланиш манбаи
хисобланади. У инсон хаёти учун хавфли, айниқса уни нотўғри ишлатганда.
Бу масала Ўзбекистон учун ўзига хос ахамиятли ўринга эга. Чунки
Ўзбекистонда
компьютер
—
ахборотлаштириш
технологияларини
ривожлантириш бўйича катта ижобий ўзгаришлар қилинмоқда.
Компьютер теххникасини ишлаб чиқариш жараёнида автоматикани,
тезкорликни, аниқликни оширади. Лекин бу қурилмани ҳимоясиз ишлатиш
инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши муқаррардир.
Ўзбекистонда
хам
компьютер
техникасини
ривожлантириш
босқичларида уларнинг сони кўпайтирилди. ПК мониторлари учун экран
химоя фильтрлари сифатини тартибга солувчи бирор бир хужжатлар йўқ.
Натижада, бозорда «абсолют», «тўлиқ», «глобал» ҳимоя фильтрларининг
рекламаси кўпайиб кетди. Текширувлар натижасида эса, уларнинг айримлари
чиройли ромчага солинган оддий шиша бўлиб чиқмоқда. Лекин муоммо
фақат шунда эмас
;
компьютер техникаси билан жихозланган иш жойларида
ўрнатилтган сифат даражаси гигиеник мейёрларга мос келмаяпти.
Иш жойида электромагнит хавфсизлик муоммосини хал қилиш учун
компьютерларни энг янги моделларига алмаштиришни ўзи кифоя қилади
деган нотўғри ўйлашлар кўп тарқалган.
8
Компьютер билан ишлаганда хавфсизлик (бошқа мураккаброқ
электротехник воситалар билан хам) биринчи навбатда уни тўғри ўрнатиш
ва тўғри эксплуатация қилишга боглиқ бўлади. Лекин эксплуатация бўйича
кўрсатма хам, компьютернинг техник хужжатлаштиришдаги бошқа
хужжатларда хам бу муоммо ҳақида ахборот берилмайди. Қуйидагиларни
кўпчилик албатта билмайди:
- ПК билан жихозланган иш жойидаги электромагнит майдон
даражаси компьютер таъминот вилкасини тармоқ розеткасига
мўлжалланишига боғлиқ холда 3 — 5 марта ўзгаради;
- иш жойида кўчирма тармоқ фильтрларини ишлатишда
электромагнит майдон даражаси тез кўтарилади.
Статистик маълумотларга қараганда замонавий компьютерларнинг 20%
фоизига яқини электромагнит майдон ҳосил қилиш даражаси бўйича олдинги
ишлаб чиқарилган моделларидан камроқ фарқ қилади. Шунингдек,
корхоналарда ишлатиладиган европа стандарти бўйича бажарилган электро
таъминот розеткалари амалиётда ПК таъминот вилкасини ерга уловчи
ўтказгич билан керакли контактни таъминлаб бера олмайди;
- иш жойида дисплей экранларига ўрнатилган, паст частотали
ўзгарувчан электрмайдонни камайтириши кафолатланган ҳимоя фильтрлари
одатда 2 — 4 мартгадан кўп камайтира олмайди;
- химоя фильтрларининг материаллари ва уларнинг хужжатларида
ўзгарувчан электромагнит майдонни камайтириш бўйича кўрсатилган 95-
99% кўрсаткич хеч қачон реал шароитда эришилмайди. Бундай фильтрлар
иш жойида экрандаги электростатик потенциални камайтириши мумкин;
- ихчам компьтерлар (ноутбук)ни эксплуатациясида ҳам тўлиқ
ҳавфсизлик таъминланмайди. Тўғри паст кучланиш истъмол қиладиган бу
компьютерлар экранда электростатик потенциал
хосил
қилмасада, лекин
таъминот тизимида
ўрнатилган импулсли ўзгартирувчилардан хосил
бўладиган ўзгарувчан электромагнит майдон қиймати сезиларли даражада
мавжуд, Ҳатто ноутбукларнинг айрим турларидаги электромагнит майдон
9
электрон - нур трупкали дисплейларда ҳосил қилинадиган майдондан
унчалик кам эмас.
ПКни эксплуатация қилишда ўтказилган текширувлар шуни
кўрсатадики, электромагнит хавфсизликни таъминлаш компьютерларнинг
сифатига боғлиқ, бўлмаган холда, ўзининг маълум ахамиятига эга,
компьютер техникаларининг сифати, керак бўлган ташкилий ва техник
тадбирларни нархи ва ҳажмига, тавсифига ҳал қилувчи ахамиятни касб этади.
Лекин
бундай тадбирларда мажмуани ўзи ПК билан ишлаганда мехнат
шароитида гигиеник мейёрлар талабини таъминлашни кафолатлаш учун
масъулиятли жойга эга бўлиши керак.
Мутахассисларнинг электромагнит ҳавфсизлик соҳасидаги ишлаш
малакалари шуни кўрсатадики, бу муаммо ҳал қилиниши мумкин ва уни ҳал
қилишда ҳамма нарса етарли, илмий қўшимча ишлаш ва муоммони ҳал
қилиш усулларини тасдиқлаш, мутахассислар, ўлчов техникалари, ҳимоя
воситалари ва х.к. Бу борада ўз ичига ПК эксплуатацияси бўйича
мутахассисларни ўқитишни, мехнатни муҳофаза қилиш ҳизмати ходимлари
ва ПК билан ишлашда хавфсизлик талабларини қондира оладиган
махсуслаштирилган лабораторияларни, ПК ишлатиладиган иш жойларида
баҳолаш усули бўйича техник воситаларни танлашни, нурланишни ўлчаш ва
камайтириш
усулларини,
ПКдан
фойдаланиладиган
иш
жойини
ташкиллаштириш усулларини ва
оптимал
иш тартибини ўз ичига олувчи
тизимли ёндашиш зарур. Айнан шундай комплексли ёндашиш ПК билан
ишлаганда и
ш жойида электромагнит ҳавфсизликни таъминлайдиган
намунали дастурни таклиф қилади.
Ахборот асри кўпчилик сохалар учун ўзининг мажбуриятларини
бажариш усулида драматик ўзгаришларга олиб келди. Ҳозир ўрта даражадаги
техник мутахассислар бўлмаганлар хам, илгари юқори малакали дастурчи
қилган ишини бажариши мумкин. Ходим ўз ихтиёрида хеч қачон эга
бўлмаган бир қанча аниқ ва оператив ахборотларга эга бўлади.
10
Компьютерлар биринчи пайдо бўлган вақтда улар фақат уларни ишлата
оладиган сон жиҳатдан унчалик кўп бўлмаган мутахассисларга тегишли
бўлган. Одатда улар иш жойидан худудий жихатдан узоқроқ бўлган махсус
биноларда жойлаштирилган. Ҳозирда эса компьютерлаштириш,
автоматикаси анча ривожланди, бажариладиган ишларни осонлаштирмоқда,
лекин инсон саломатлигига озми — кўпми салбий таъсир қилмоқда. Бундай
нурланишдан химояланиш чораларини кўриш глобал муаммоларга айланган
ва уни ҳал қилишда кўп ҳимоя воситалари ишлаб чиқарилмоқда.
Мутахассисларнинг фикри бўйича 50 см масофада электростатик
майдон таъсири инсон учун ҳавфсиз даражагача камаяди. Махсус химоя
фильтрларини қўллаш орқали уларни ноль қийматгача камайтириш мумкин.
Лекин монитор ишлаганда нафақат унинг экрани электрланади, балки хона
ичидаги ҳаво ҳам электрланиши табиий, албатта. Бу холда хаво ўз холатини
ўзгартиради , яъни ўзида мусбат заряд тўплайди, мусбат электрланган
кислород молекуласи инсон организмига кислороддек сингмайди ва нафақат
ўпкани бўш ишлашига, балки ўпкага чангларнинг микроскопик
заррачаларини ҳам олиб келади.
Компьютер радиацияси ҳақида гапирувчи одамлар, компьютерни ядро
реактори билан чалкаштириб қўйганлар. Компьютер хеч қандай радиактив
заррачалар( альфа, бета, гамма, нейтронлар)ни чиқармайди. Ихтиёрий
киноскоп, мониторнинг киноскопи ҳам рентген нурланишини тарқатади,
лекин замонавий компьютерларда бу тўлиқлигича нейтралланади. Хатто эски
мониторларда хам, агар сиз ярим метр узоқроқ масофада ўтирсанггиз, сиз
тўлиқ хавфсизликда бўласиз.
Бундай ишоч қаердан пайдо бўлди? деган савол одамни қизиқтиради. Бу
мониторлардаги «Low Radiation» ёзувидан хосил бўлган. Лекин «Radiation»
сўзи ўзбек ва бошқа тилларга таржима қилинганида радиация эмас, балки
электромагнит нурланиш деган маънони беради. Бундай нурланишни
нафақат компьютер, хатто ихтиёрий электр асбоби ҳам тарқатиши табиий.
Электромагнит майдонни асосан монитор чиқаради. Инсон танаси
11
«магнитланиш» хусусиятига эга ва бунинг таъсирида моддалар алмашинуви
хам ўзгаради, Ўзгарувчан электромагнит майдон инсон организмида
ионларни тебранишига олиб келади, бу ҳар доим хам унинг фойдасига
бўлавермайди. Лекин, худди шу майдон медицинада ҳам ишлатилади (мисол
учун: физиотерапияда), лекин у ерда хаммаси маълум миқдорда ва вақт
бўйича хисобланган бўлади. Маълумки дори билан заҳар фақат миқдор
бўйича фарқланади. Лекин биз кундалик ҳаётда электромагнит нурланишни
кўп миқдорини телевизордан, чанг ютгичдан, троллейбусдан «оламиз», агар
уйда электр кабели бўлса, бу компьютердан ҳам зарарлироқ бўлади. Айрим
одамлар
компьютердан
тарқалаётган
электромагнит
нурланишни
камайтириш ёки ундан сақланиш учун кактус ўсимликларидан фойдаланади.
Кўпчилик ўсимликлар (бунда кактус ҳам) ҳақиқатдан ҳам электромагнит
нурланиш катта бўлган шароитда ўсади. Лекин улар нурланишни хеч қанча
камайтирмайди. Айрим компьютерлаштирилган жойларда бутун бир боғни
кўриш мумкин, лекин буларнинг бари бефойда. Ишлаётган монитор
электромагнит нурланишдан ташқари электростатик майдонни хам хосил
қилади. Қўлингизни мониторга яқин олиб борсангиз шитирлаган овозни ва
игна каби санчилишларни сезасиз. Худди шундай, экрандан ярим метр
узоқроқ масофада ўтирсангиз, сиз ҳавфсизликда бўласиз, айниқса экран ерга
уланган фильтр билан жихозланган бўлса. Бироқ, негадир ҳамма унитиб
қўядиган яна бир ахамият бор: монитор ишлаётган вақтда нафақат экран,
балки хонадаги хаво хам зарядланади - бу инсон организмига жуда зарарли.
Тоғ ва денгиз хавосининг хусусияти - улар манфий зарядданган бўлади.
Шунинг учун момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чаққандан сўнг нафас олиш
енгиллашади (бу юқоридаги сабабларга кўра) ва аксинча, мусбат зарядланган
кислород организмга кислороддек сингмайди. Сиз истаганингизча хонани
шамоллатишингиз мумкин, лекин хаво мусбат зарядга эга бўлса бу уни йўқ
дегани билан баробардир.
12
Кўп компьютерлар ишлаётган хонада нафас олиш, ҳар доим қийин.
Шунингдек, доим телевизор ишлаб турадиган хоналарда нафас олиш
бунданда қийинлашади.
Шуни инобатга олиб қуйидаги таълаблар мавжуд:
1. Компьютерлар ишлаётган хонада хаво ионизатори бўлиши керак.
2. Мониторни шундай қўйиш керакки, у сиздан ярим метр бўлсин.
3. Электростатик майдондан ҳимояланиш учун албатта, экранингизни
химоя фильтри ерга уланиши зарур. Кўпчилик фойдаланувчиларда ҳимоя
фильтрининг ўтказгич сими узилган ёки корпусга уланган бўлади. Уяни ерга
улаш керак, акс холда сизнинг ҳимоя фильтрингиз фойдасиз бўлади (хатто,
зарарли чунки хонадаги хамма чангларни ўзида тўплайди).
4. Ҳимоя фильтрлари (экранлари) электромагнит нурланишдан
сақламайди. Рентген нуридан, кўзни зўриқишидан, электростатик
кучланишдан сақлайди (агар ҳимоя фильтри ерга уланган бўлса).
5. Агар сизнинг мониторингиз МРR II стандартига мос келса, у холда
химоя фильтрга ҳаражат қилмаса хам бўлади, фильтр мониторга
ўрнатилган.
6. Монитор электромагнит ва электростатик майдонни нафақат экран
томонидан хосил қилади. Мониторнинг орқа ва ён томонларидан ҳосил
қилинадиган электромагнит майдон олди томонига нисбатан анча кучлироқ.
Шунинг учун, нафақат ўзимизнинг монитордан, балки қўшни
мониторлардан ҳам ҳимояланишимиз керак. Санитария меъёрлари
таъкидлайдики, қўшни компьютергача бўлган масофа ярим метрдан кам
бўлмаслиги керак. Яхшиси компьютерларни деворнинг периметри бўйича
ўрнатган маъқул. Афсуски, айрим корхоналарда мониторнинг орқа тарафи
олдинда ўтирган одамга қараб туради.
7. Умуман олганда бирон - бир жойга чиқиб келмоқчи бўлсангиз,
компьютерни тез - тез ўчириб ёқиб туриш тавсия қилинмайди. Бироқ бу
нарса мониторга тааллуқли эмас. Тушликка кетганда ёки компьютерсиз
13
ишлар билан шуғулланганда мониторни ўчириб қўйинг, шунда хаводаги
мусбат ионлар сони камроқ бўлади.
Ҳозир хамма нарсалар ўзгарди. Компьютер терминаллари ва стол устида
турадиган компьютерлар ҳамма жойда ишлатилмоқда. Компьютер
қурилмалари фойдаланувчиларга муҳим бўлиб қолди, шунинг учун кўпчилик
одамлар ундан фойдаланишни тез ва осон ўрганишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |